Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
122
БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИНИНГ
АҲАМИЯТИ
Дўстов Б.А., катта ўқитувчи
Бухоро давлат университети, Ўзбекистон
Ўзбек ҳалқи ўз тарихида ҳам ақлан, ҳам жисмонан баркамол, бақувват фарзандларига меҳр
кўрсатишгина эмас, балки бутун эл юрт, миллат озодлиги йўлида жон олиб жон беришга қодир
фидоий инсонлар кўп кўрган. Уларнинг ёрқин ва сўнмас сиймоларини бадиий асарларга олиб
кирган. Достонлардан ўрин олган Алпомиш, Барчиной, Тўмарис, Фарход каби жасур
қаҳрамонлар билан фахрланишган. Жаҳонга машхур аждодларимиз буюк давлат арбоби,
саркарда Амир Темур, Бобур Мирзо, Мирзо Улуғбек, Жалолиддин Мангуберди нафақат ўзлари
пахлавонлик мардлик адолатлилик инсонпарварлик, илм фан бобида ўрнак бўлганлар, балки ўз
аскарлари, бўлажак эл юрт химоячилари тарбиясига алоҳида эътибор берганлар.
Мустақиллик шарофати туфайли мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, айниқса, узоқ
қишлоқларда замонавий тиббий - даволаш ва профилактик мажмуалар, илғор технологияларга
асосланган диагностик, муолажа марказлари бунёд этилиб, ҳалқимиз она ва болаларга хизмат
кўрсатиб келмоқда. Ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган узоқ муддатли давлат
дастурларининг изчиллик билан амалга татбиқ этилаётганлиги соғлом турмуш тарзини
кучайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, маънавий - маданий, ижтимоий - иқтисодий
имкониятларни шаклланишига олиб келмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт жумладан, хотин -
қизлар спорти давлат сиёсатининг устивор йўналишлари доирасида равнақ топаётганидан
далолат беради ва шу соҳада фаолият юргизиб келаётган мутахассисларига юксак масъулият
юклайди.
Қайд этиш лозимки, таълим, сиҳат - саломатлик, жисмоний тарбия ва спортга оид
ҳужжатларда ўз аксини топиб келаётган Давлат дастурларининг янада чуқурроқ ва глобал
миқёсда амалга оширилишида, бугунги ҳамда келажак авлодни маънан, жисмонан, рухан
соғлом қилиб тарбиялашда хотин-қизлар спортини ривожлантириш ўрни беқиёсдир.
Бинобарин спорт инсонниг меҳнатга ва ўзига зарурий фаолиятларга тайёрловчи
усуллардан бири ҳисобланади, нафосат, одоб, аҳлоқ тарбияси бобида, байналминал алоқаларни
мустаҳкамлаш ҳамда уларни ривожлантиришда муҳим восита ҳисобланади .
Охирги йиллар ичида замонавий спортда ёшариш жараёни юзага келмоқда. Машғулотлар
жараёнига кўпроқ ёш спортчиларнинг жалб қилиниши спорт соҳасидаги мутахассисларга катта
масъулият юклайди. Хотин-қизлар спортини ривожлантиришда ҳам аёл мураббийларимиз жуда
катта ўрин эгаллайдилар.
Чунки, аёлларнинг организми эркакларникидан бир қатор морфологик ва функционал
хусусиятлар билан ажралиб туради. Бу хусусиятлар биринчи навбатда энг муҳим биологик
вазифа оналик билан боғлиқ.
Кундалик ҳаракат хажми ва шиддати инсон саломатлиги, унинг жисмоний ва функционал
шаклланишида муҳим аҳамиятга эгадир. Лекин барча ҳаракат турлари, жумладан спорт
тўгаракларида ижро этиладиган жисмоний ва техник - тактик машқлар ҳажми ҳамда шиддати
шуғулланувчининг функционал имкониятларига мос келиши ёки хиёлгина юқори бўлиши
лозим. Чунки биология фанида азалдан ўз исботини топган қонуниятларга кўра, онтогенетик
тараққиётнинг муайян босқичларида бажариладиган кундалик жисмоний юкламанинг ялпи
таъсир “кучи” организмнинг функционал имкониятларидан доимо юқори бўлса, шу организмда
(органлар, мушаклар, томирлар, хужайралар, тўқималар, юрак, ўпка, талоқ, жигар ва х.к)
зўриқиш ёки тез толиқиш аломатлари пайдо бўлади. Бундай салбий “излар” одамнинг айниқса
ёш қизларнинг одатий функционал фаолиятини издан чиқаради, кайфиятини туширади,
уйқусини бузади, провард иш қобилиятини сусайтиради ва унинг тўлиқ тикланишига тўсқинлик
қилади.
Демак хотин - қизлар спортига оид машғулотларни ташкил қилишда педагогик ва тиббий
назоратга асосланиш соғлом баркамол авлод тарбиялаш жараёнинг ажралмас қисмидир.
Шундай экан жисмоний тарбия ва спорт бўйича ўтказиладиган машғулотлар (жисмоний тарбия
дарслари, тренировка машғулотлари, спорт мусобақалари) мазмунини мақсадли
ривожлантириш ва бошқариш ҳар бир мутахассис (ўқитувчи, мураббий, ташкилотчи, услубчи,
Do'stlaringiz bilan baham: |