Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
102
Adabiyotlar:.
1.
Karimov.A.I. Yuksak ma’naviyat yengilmas kuch. –T.: O`zbekiston, 1992-yil.
2.
Mirztyoyev.SH.M. Erkin va farovon, demokratik O`zbekiston davlatini birgalikda barpo
yetamiz. Toshkent: O`zbekiston, 2016-yil.
3.
Achilov.A Badiiy gimnastika T.: G`ofur G`ulom nomidagi nashryotmatbaa ijodiy uyi,
2010-yil
4.
Yeshtayev.A.K. Gimnastika darsi: O`quv qo`llanma. – T.: 2004-yil.
5.
Yeshtayev A.K. Gimnastika va nazariyasi va uslubiyati. (darslik).T.: 2017-yil
ЁШ СПОРТЧИЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРИНИ МУСОБАҚАВИЙ
МАШҚЛАР ЁРДАМИДА РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСЛАРИ
Исломов Э.Ю., ўқитувчи
Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Жисмоний тарбия ва спорт
соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-5368-сон Фармони (2018 йил 5 март) ва “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сон Фармони ва уни ҳаётга тадбиқ
этиш бўйича қабул қилинган ҳукумат қарорлари натижасида ўзбек спортини сўнгги йиллар
мобайнида мамлакатимизда ривожлантириш ва ёш истеъдодли спорт заҳираларини тайёрлаш
борасида жуда катта ислоҳотлар жорий этилмоқда, кўпдан- кўп бунёдкорлик ишлари амалга
оширилмоқда, спорт билан мунтазам шуғулланиш ва амалдаги расмий қоидалар асосида
маҳаллий ҳамда Республика мусобақаларини ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
Навбатдаги масала ҳозирги кунда, ҳамда яқин келажак ичида ушбу Фармон ва қарор
талаблари билан белгиланган пировард мақсадларни амалга ошириш лозим. Маълумки, ушбу
доирадаги асосий стратегик муаммо - бу ёш, рақобатбардош спортчиларни тайёрлашнинг
илмий-услубий асосларини яратишдан иборатдир. Аммо, мазкур жараён ўзининг ташкилий-
технологик жиҳатларидан ўта мураккаб, кенг қамровли ва кўп қиррали муаммолар таркибига
мансуб бўлиб, босқичма-босқичлик ҳамда изчиллик тамойиллари асосида ташкил этилиши
зарурлигини тақозо этади.
Замонавий спорт амалиётида жисмоний тайёргарлик техник ва тактик маҳоратни юксак
чўққиларга олиб келувчи ягона ва ҳал қилувчи пойдевор бўлиб хизмат қилади. Бинобарин,
рақобатбардош спортчиларни тайёрлаш учун жисмоний сифатларини эрта ёшликдан, тўгаракка
энди келган болалар томонидан танланган спорт турининг ўзига хос хусусиятларига мос
равишда ривожлантириш спорт машғулотининг муҳим шартларидан биридир. Бунинг учун
машқларни тўғри танлаш ва амалиётга жорий этиш самарадорлигини педагогик назорат остига
олиш истеъдодли спорт заҳираларини етиштиришда ўта долзарб масалалар сирасига киради.
Шуни ҳам таъкидлаш муҳимки, ҳар бир спорт турида ўзига хослик мавжуд бўлиб, шу
хусусиятлар ёш спортчиларни тайёрлашда қайси бир жисмоний сифатлар устивор эканлигини
белгилаб беради.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, ёш спортчиларни тайёрлашда,
хусусан техник-тактик малакаларга ўргатиш самарадорлигини ошириш учун жисмоний
сифатларни ривожлантириш ўта муҳим эканлиги қайд этилган. Ўз навбатида жисмоний
сифатларни самарали ривожлантириш учун фақатгина анъанавий машқлардан фойдаланиш
етарли деб бўлмайди. Ушбу сифатлар мусобақавий машқлар ёрдамида ўта самарали
ривожланиши мумкин эканлиги кўп олимлар томонидан илмий тасдиқлаб берилган.
Жисмоний сифатларни ривожлантиришда мусобақавий машқларни қўллаш тажрибасини
ўрганиш шуни кўрсатдики, Бухоро вилояти ҳудудида фаолият кўрсатаётган спорт
тўгаракларида машғулотларни аксарият анъанавий ташкил қилиниши, жисмоний сифатларини
ривожлантиришда
аксарият
мураббийлар
томонидан
мусобақавий
машқлардан
фойдаланмасликлари аниқланди.
Назорат ва тажриба гуруҳларида ўтказилган 1 ойлик анъанавий ва мусобақавий
машғулотлар болаларнинг жисмоний сифатларига турлича таъсир этиши кузатилди. Жумладан,
назорат гуруҳида қўлланилган анъанавий машғулотлар жисмоний сифатларга кам миқдорда
Do'stlaringiz bilan baham: |