Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
198
жисмоний юкламаларга мослашиш қобилиятини ривожлантириш; кўкрак қафаси
ҳаракатчанлигини ўстириш, чуқур нафас олиш, унинг ритми барқарорлиги, ўпка сиғимини
ошириш, бурундан нафас олишни яхшилаш лозим; ички органларнинг (овқат ҳазм қилиш,
моддалар алмашинуви ва бошқалар) тўғри ишлашига ёрдамлашиш; терморегуляция
функциясининг тўғри ривожланишига кўмаклашиш. Марказий нерв тизими фаолиятини
такомиллаштириш: қўзғалиш ва тормозланиш, уларнинг ҳаракатчанлиги жараёнининг
муқобиллигига, шунингдек, ҳаракат анализатори, сезги органларининг такомиллашувига
кўмаклашиш.
Соғломлаштирувчи вазифаларни ҳал қилишда соғлигининг ҳолатига кўра бир неча
машғулотларга қатнашмаган, жисмоний юкламалардан вақтинча озод қилинган, махсус тиббий
гуруҳи ўқувчилари билан жисмоний тарбия машғулотларини ташкил қилишда жиддий
ёндашишни талаб қилади. Бундай ўқувчиларга катта эътибор бериш лозим.
Соғломлаштириш вазифаларини ҳал қилишда ўқувчилар ўзининг организмини назорат
қилиш ва баҳолаш усулларига ўргатиладилар. Бу эса ўқувчиларнинг жисмоний машқлардан
мустақил фойдаланишлари мақсадида жуда муҳимдир.
Соғломлаштириш вазифаларини ҳал қилишда таълимий вазифалар билан параллел
равишда, ўқитувчи ўзининг диққатини бу вазифаларга жалб қилади ва дарс конспектида уларни
ифодалайди ва ёзиб қўяди. Масалан, у ўқувчилар қоматининг ва товон равоқларининг ҳолатини,
машқ бажариш давомида тўғри нафас олиб билишларини текшириб кўради. Баъзи
машғулотларда қомат ва товон равоқлари машқлар комплекси ўргатилади ва уларнинг
бажарилиши сифати текширилади.
Соғломлаштириш вазифаларини ҳал қилиш ўқувчиларда юқори иш қобилиятига
эришишларига кўмаклашади, ҳамда мактаб дастурлари ҳар хил предметлари ўқув
материалларини пухта эгаллашларига шароит яратади.
Адабиётлар:
1.Abdullaev A., Xonkeldiev Sh. X. Jismoniy tarbiya nazariyasi va metodikasi. – Farg‘ona: 2001.
2. Arslonova M.A. Ta’lim jarayonida harakatli o‘yinlardan foydalanish. Ped.fan.nom… . diss.
Avtoref. –Toshkent: 2009.
3.AtaevA. K. Oilada bolalar jismoniy tarbiyasining nazariyasi va amaliyoti. –Toshkent:
O‘qituvchi, 1992.
4. Boyboboev B.G. Jismoniy tarbiya darslarida 11-14 yoshli o‘g‘il bolalar uchun nagruzkani
me’yorlash. Diss…. ped. fan. nom. – Toshkent: 1999.
5. Ismoilov T. U., Maxkamjonov K.M., Xo‘jaev F. Boshlang‘ich sinflarda harakatli o‘yinlar. //
Jismoniy tarbiya va sportning nazariy va amaliy muammolari mavzusida respublika ilmiy-amaliy
konferensiyasi. –Andijon, 2006
6. Salamov R.S. O‘quvchilarni jismoniy tarbiyalash jarayonida harakatli o‘yinlar. // Fansportga.
–Toshkent, 2005. -№ 1
Do'stlaringiz bilan baham: |