Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар 
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
 
167 
Бундай пасайиш бор ҳолатни келтириб чиқаради, яъни энди ўқувчилар кўрсаткичларини 
мустақил ҳаракатлари билан кўтаришга ҳаракат қиладилар. Ташқи кўринишдаги ўзгаришлар, 
шунингдек, унда бир нечта сифатлар шаклланишига таъсир кўрсатади (масалан, ўзига ишонч, 
хушчақчақлик, одамохунлик). Юқори синфдаги қизларнинг ўз-ўзини баҳолаш кўрсаткичи 
пастлигининг сабаби ҳам эҳтимол шундандир. Ўзига адолатли баҳо бермаслик ўсмирда ўз-ўзини 
тарбиялашда талайгина муаммоларни келтириб чиқаради. Ўзига юқори баҳо қўйган ўқувчилар 
ўз имкониятларини бўрттириб, ҳаддан ташқари ўзларига ишонидилар, бундайлар ўз-ўзини
танқид қила олмайди, уларда эришган ютуқлари билан қониқишга мойиллик бўлади. 
Бундайларни ўз устида ишлашга ўргатиш, ўз камчиликларини тўғрилашни тушуниб 
етишларини англаш муҳимлигига кўндириш мушкул. Ўқувчиларнинг ўз устида ишлашини 
фаоллаштиришда жисмоний тарбия ўқитувчиларининг меҳнати ниҳоятда муҳим.
Шундай экан, ўз-ўзини тарбиялашнинг самарали бўлишига эришиш учун ўқитувчидан 
турли-туман услублардан фойдаланиш талаб этилади. Ўзини тарбиялашда мавзуларга бўлинган 
ҳолда олиб борилган суҳбатларнинг ўрни беқиёс. Ўқувчилар, табиийки, бу мавзуга катта 
қизиқиш билан қараб, унда фаол иштирок этадилар. Бу суҳбатларни ўқувчилар орасида ҳурмат-
эътибор қозонган педагог олиб борса, мақсадга мувофиқ. Сабаби ўқувчилар бундай суҳбатларда 
ўзларини эркин тутишлари, педагогга ишонишлари, самимий ҳолда у билан дардлашишлари 
керак.
Ўқувчиларнинг ўзини-ўзи тарбиялаш жараёнининг барча босқичида ота-оналарнинг 
намуна бўлиши катта аҳамият касб этади. Ўз-ўзини тарбиялашга ўргатишда ўқувчиларни ўзаро 
бир-бирига таққосламаган маъқул. Имкон қадар уларнинг ҳар бири томонидан алоҳида қўлга 
киритилган ютуқларнинг аниқ
даражасига таяниш лозим. Ҳар қандай ижобий натижа 
рағбатлантирилиб борилиши лозимлигини унутмаслик керак. Баҳолаганда уларнинг ҳозирги 
ишлари нуқтаи назаридан эмас, балки илгариги натижалари билан солиштирган ҳолда уларнинг 
яхши томонга ўзгарганлиги билан муносабат билдириш керак. 

Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish