ЁШ БОЛАЛАР БИЛАН ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МАШГУЛОТЛАРИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ.
М. К.Махмудов. БухДУ. докторанти..Ўзбекистон
Ш.Усмонов. БухДУ.4-босқич талабаси.Ўзбекистон
Болаларнинг жисмоний тайёргарлиги барча замонларда хам етакчи уринларда турган.
Кадимда балаларнинг спорт уйинлари билан шугулланиб бориши доимий йулга куйилган. Уз
фарзандларининг соглом, кучли ва бакувват булишлари орзуси барча ота-онанинг истак хамда
тилакларига айланиб булган ижтимоий холдир. Жисмоний тарбия машгулотлари эса ана шундай
шарафли вазифаларни амалга оширишда мухим омиллик касб этиб бораётгани уз тасдигини
топиб бормокда. Жисмоний тарбия дарслари таълим-тарбия ва согломлаштириш вазифаларига
эга. Таълим бериш вазифалари болаларни дастурда кузда тутитлган жисмоний машкларни (ёхуд
машклар туркумини) бажаришга, урганилган машкларни ривожлантиришга шунингдек,
куникма ва малакаларни бойитишга, урганилган машкларни турли шароитда куллашга
ургатишдан иборат. Таълим вазифаларини изчил равишда бажариш дастурдаги бутун укув
материалларини изчил ва мустахкам урганишга олиб келади. Айрим таълим вазифаларни хал
этиш учун нисбатан узок вакт ёки катор кетма-кет дарслар зарур булади. Айримларини хал
этиш учун эса бир дарснинг узи кифоя килади. Масалан, арконга кулларда тирмашиб чикиш
усулларини урганишни ва бунда харакатларни тугри навбатлантирили-шини бир дарсда
ургатиш мумкин эмас. Бу умумий вазифа булиб уни бажариш учун дарслар туркуми талаб
килинади. Ёш болаларни арконни оёклари билан кисиб ушлаган холда тирмашиб чикишга бир
дарс машгулоти давомида хам ургатиш мумкин. Бу кичикрок хусусий вазифа булиб, уни мазкур
усулларни ургатишдаги дарсларнинг аник вазифаларидан бири сифатида куриш мумкин.
Таълим вазифалари шунингдек, болаларнинг жисмоний машкларни тугри бажариш хакидаги
билимларни олишларини хам хал килади. Ёш болалар билан жисмоний тарбия дарсларини
ташкил этиш жараёнида факат таълим-тарбия вазифаларигина эмас, балки инсоний фазилатлар
шунингдек; дустлик- уртоклик, диккат – эътиборлилик, интизомлилик, ирода, саранжомлилик,
буюмларни эхтиёт килиш одати, мустакиллик, максадга интилиш ва кийинчиликларни енгишда
катъийлик таркиб топтирилиб борилади. Согломлаштириш вазифалари хам тарбиявий
вазифалар каби хар бир машгулотда хал этилиши лозим. Жисмоний тарбия дарсларини тугри
уюштириш ва утказиш, тегишли кийим- бош кийиб шугулланиш, машгулот жойида зарурий
санитария – гигиена холатини саклаш, дарсларни очик хавода утказилишини таъминлаш –
согломлаштириш вазифаларини хал этишда кулай ва мухим ахамият касб этади. Жисмоний
тарбия дарсларида болалар тезда уюшкокликка эришишни, барча харакатларни (юриш, югуриш,
сакраш, улоктиришни) хали муайян бажарилишини эгалламаганликлари сабабли, улар билан
миллий харакатли уйинларни уйнашни ташкил этиш жуда мухимдир. Айникса 7-10ёшдаги
болаларнинг анатомофизиологик, психологик хусусиятларини хисобга олишга тугри келади. Бу
Do'stlaringiz bilan baham: |