Иккинчи бўлим
______________________________________________
Индукцион ва диэлектрик қиздириш қурилмалари
§ 4. Индукцион қиздириш усули ва индукцион қиздириш қурилмаларининг турлари
Таянч сўзлар ва иборалар: Индукцион усулда қиздириш; индукцион канал типидаги печлар (ИКП); ИКП нинг тузилиши; ИКП ва куч трансформатори ўртасидаги фарқ; мотор (марказдан қочиш); қисиш;уюрма ва иссиқлик эффектларининг моъияти; индуктор; канал.
Ток ўтказувчи жисмлар, яъни биринчи ва иккинчи тартибли ўтказгичларни индукцион усулда қиздириш, ўтказгичлар томонидан электромагнит энергияни ўзлаштириш оқибатида ҳосил бўлувчи уюрма токлар таъсирида Джоуль - Ленц қонунига кўра ажраладиган иссиқлик энергияси орқали амалга оширилишига асосланган. Ўзгарувчан электромагнит майдони индуктор томонидан ҳосил қилиниб, индуктор қиздирилаётган жисмга (ўтказгичга) нисбатан транформаторнинг бирламчи чульами (ьалтаги) сифатида ъисобланади. Қиздирилаётган жисм эса битта қисқа туташган чульам сифатида транформаторнинг иккиламчи чульами вазифасини бажаради.
Белгиланишига кўра барча индукцион қиздириш қурилмалари (ИҚҚ) эритиш печлари, миксерлар ва қиздириш қурилмаларига бўлинади. Ўз навбатида эритиш печлари пўлат ўзакли (каналсимон) индукцион печлари ва пўлат ўзаксиз (тигель) индукцион печларига бўлинади. Индукцион қиздириш қурилмалари эса асосан икки гуруъга, яъни тўлиқ қиздириш ва юза қиздириш қурилмаларига бўлиб ўрганилади. Бундай қурилмаларда паст ҳароратдаги ва юқори ҳароратдаги қиздириш технологик жараёнлари амалга оширилади.
§ 4.1. Пўлат ўзакли индукцион печлар
Пўлат ўзакли (каналсимон) индукцион печлари (ИКП лар) тузилишига кўра икки чульамли куч транформаторини эслатиб, кўп қатламли пўлат ўзакка ўралган бирламчи чульам (индуктор) ва шу ўзакка ўрнатилган иккиламчи чульам вазифасини бажарувчи канал кўринишдаги мослама ичига металл тўлдирилган қисқа т у т а ш г а н «ьалтак» дан иборат. Иккиламчи чульам (каналдаги металл) да печь истеъмол қилаётган энергиянинг 90 - 95 фоизи ўзлаштирилади. 3 - расмда ИКП нинг принципиал сехемаси тасвир этилган. Тарқалиш оқими - Фs нинг миқдорини камайтириш мақсадида бирламчи W1 ва иккиламчи W2 (ьалтак) чульамларнинг иккаласи ҳам асосий магнит оқими Ф1 оқиб ўтаётган магнит ўтказгичи М ( пўлат ўзак) нинг битта стерженига ўрнатилган.
3-расм
3 - расмда ИКП нинг принципиал схемаси тасвир этилган.
Индуктор электр манбасига улангач, магнит ўтказгичдан магнит юритувчи кучга тўғри ва ўзакнинг магнит қаршилиги Rм га тескари пропорционал бўлган ўзгарувчан Ф1 магнит оқими ҳосил бўлиб, электромагнит индукцияси қонунига биноан иккиламчи ч у л ь а м W2 дан ўзгарувчан электр юритувчи куч ни ҳосил қилади:
(1)
Ушбу э.ю.к. нинг амалдаги қиймати :
[В] (2)
бу ерда
Ф1 - ўзгарувчан магнит оқими
W2 - иккиламчи чульамдаги ўрамлар сони ( W2 = 1)
- ток частотаси
Металл тўлдирилган канал ўзидан ўрамлар сони бирга тенг бўлган ьалтакни ифода этиши муносабати билан э.ю.к. е2 таъсирида каналдаги металлда ток ҳосил бўлади. Джоуль - Ленц қонунига кўра ушбу ток таъсирида ажралиб чиққан иссиқлик энергияси миқдори:
[кал] (3)
бу ерда :
I2 - каналдаги металлдан оқаётган ток. [А]:
R2 - каналдаги металл қаршилиги [Ом]:
- токнинг оқиб ўтиш вақти [сек]
ИКП лар куч трансформаторларидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади :
1. Бир вақтнинг ўзида, иккиламчи чульам, ўзидан электр токига юкламани ифодалаб, унинг баландлиги бирламчи чульам баландлигига нисбатан кичик бўлади:
2. ИКП икиламчи чульами ўрамларининг сони 1га тенг;
3. Печь футеровкаланганлиги муносабати билан тарқалиш оқими катта қийматга эга, шу муносабат билан ИКП нинг қувват коэффициенти кичик қийматга эга.
Тарқалиш оқими Фs асосий магнит оқими Ф1 нинг 25 - 30 фоизини ташкил қилади. Шунинг учун ( - трансформациялаш коэффициенти; ; ИКП лар учун = 1).
ИКП ларнинг ишлаш принципи қуйидаги эффектлар билан характерланадиган хусусиятларга эга:
Do'stlaringiz bilan baham: |