Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Диний урушларнинг бошланиши. Ўша даврда Францияда 
қироллик ҳокимияти муқим ва кучли эмасди. Тахтда Валуа сулола-
сининг сўнгги вакиллари бир-бирини алмаштирарди, бироқ улар-
нинг орасида давлатни бошқариш даражасидаги ақл-заковат эгаси 
йўқ эди.
Конфессиал бўлинган зодагонларнинг икки қарама-қарши 
гуруҳлари ўртасидаги зиддият мамлакатда фуқаролар уруши-
га туртки бўлган 1560 йилги Амбуаз фитнасида ўз аксини топ-
ди. Фитна Бурбонлар томонидан уюштирилган бўлиб, тепасида 
шаҳзода Конде
1
турарди. Ёш Франциск II ҳукмронлиги даврида 
(1559 –1560) қиролнинг тажрибасизлигидан фойдаланиб, Конде 
Гизларни ҳокимиятдан четлатмоқчи ва Генерал Штатларни чақириб 
Бурбонларнинг ҳуқуқини ва протестантларнинг эркинлигини 
таъминламоқчи бўлди. Фитначиларнинг асосий таянчи кальвини-
стик руҳдаги жануб зодагонлари эди. Бироқ
фитна фош этилиб, 
унга қўшилган кўплаб зодагонлар қатл қилинди, Антуан Бурбон ва 
шаҳзода Конде қамоққа олинди. Фақат кутилмаганда қиролнинг ва-
фотигина уларни муқаррар ўлимдан қутқариб қолди. Фитна икки 
лагер ўртасидаги тангликни янада кучайтирди.
Шундай шароитда қиролларнинг қариндоши, католикларнинг 
раҳнамоси Герцог Гиз 1562 йилнинг мартида катта қўриқчилар 
гуруҳи билан Шампан вилоятидан ўтаётиб, Васси деган жойда 
ўзларининг йиғинларига тўпланишган гугенотларга дуч келади. 
Протестант гимни куйланганлигини эшитиб, Гизнинг одамлари 
гугенотларни тарқатишга уриниб кўришди, бироқ қаршиликка дуч 
келдилар. Шунда герцогнинг одамлари қўлларидаги қурол билан 
тинч гугенотларга ташланишди. 20 дан ортиқ киши ўлдирилди ва 
100 га яқин киши яраланди. Парижда Гизни худди қаҳрамонлардек 
кутиб олишди. Вассидаги воқеа бутун Францияни ларзага келтир-
ди ва ўттиз йилдан ортиқ давом этган (1562 –1594) диний урушлар-
нинг бошланишига олиб келди. Бу курашда гугенотлар Англиядан 
ва Германиядаги протестант князлардан, католиклар эса Испания-
дан ёрдам олиб турадилар. Агар католиклар билан гугенотларнинг 
ҳуқуқий аҳволи солиштириладиган бўлса, ҳуқуқсиз томон гугенот-
лар эди. XVI асрнинг 20-йилларидан бошлаб улар қаттиқ таъқиб 
1
Конде, Людовик I Бурбон, шаҳзода – 1530 –1569 йиллари яшаган, гугенотларга етакчи-
лик қилган, 1569 йили Жарнак ёнидаги жангда асир олинган ва герцог Анжуйский буйруғи 
билан барон де Монтескью томонидан ўлдирилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


121
қилинарди. 1523 йилдаёқ биринчи бор кальвинист – руҳоний ёқиб 
юборилган эди. Католиклар тарафида қирол, Париж ва мамлакат 
аҳолисининг асосий қисми бор эди (кўпгина оддий одамлар гуге-
нотлар орасида зодагонлар кўп бўлганлиги учун уларга ишонмас-
дилар). 1560 йилдан 1574 йилгача Францияда Валуа сулоласидан 
қирол Карл IX ҳукмронлик қилди. У иқтидорли эмасди, давлат
ишлари ҳам уни унча қизиқтирмасди. У ҳали кичик ёшда бўлган 
йилларда унинг онаси ўта мағрур, айёр ва жанжалкаш аёл қиролича 
Екатерина Медичи ҳукмронлик қилди. Шу даврда Антуан Бур-
боннинг ҳам саройдаги таъсири кучаяди.
Диний урушлар мамлакатни кулфат гирдобига тортди. Ёвузлик 
ва жаҳолат кучайди. Католиклар ўз таршкилотларини тузар, сон-
саноқсиз юришлар ташкил қилар, гугенотларни ўлдиришарди. Улар 
аёлларга ҳам, болаларга ҳам шафқат қилмадилар. Гугенотларнинг 
мол-мулклари ёқиб юборилди. Бунинг ҳаммасини католиклар гуноҳ 
ҳисобламас, зеро гугенотларни бидъатчилар деб ҳисоблашарди, шу-
нинг учун уларни йўқ қилиш керак эди.
Гугенотлар унчалик шафқатсиз эмасдилар. Одатда қўлга кири-
тилган шаҳарларда улар черковларни вайрон қилар, авлиёларнинг 
ҳайкалларини, иконаларни синдирардилар. Улар руҳоний ва монах-
ларга шафқат қилишмас эди. Аёллар ва болаларга эса одатда тегиш-
масди.
Диний урушлар пайтида протестантлар қирол ҳокимиятини ён 
беришга мажбур қилдилар. 1570 йилда Сен-Жерменда келишувга 
эришилди ва қирол ярашиш эдиктига имзо чекди. Гугенотлар като-
ликлар билан бир қаторда давлат мансабларини эгаллаш ҳуқуқига 
эга бўлдилар. Протестантларнинг диний маросимларига ҳамма ерда 
рухсат берилди. Гугенотлар тўртта қалъани, шу жумладан ғарбий 
қирғоқдаги Ларошель портини ҳам ўз қарамоғига олдилар. Бироқ 
тинчлик узоққа чўзилмади.
Франциядаги ўзаро урушга Англия, Испания, Нидерланд гёзла-
ри, немис аскарлари, итальян, испан ва швейцар ёлланма жангчила-
ри аралашдилар.
Гугенотларнинг раҳбарлари адмирал Колиньи
1
ва Генрих Нав-
варский эдилар. Карл IX католиклар ва гугенотларни яраштириш 
1
Гаспар де Шатийон, граф де Колиньи – 1519 –1572 йиллари яшаган, 1569 йилдан гу-
генотлар етакчиси, Карл IX нинг яқин маслаҳатчиси. Муқаддас Варфоломей тунида Генрих 
Гиз буйруғи билан ўлдирилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


122
мақсадида Генрихга ўз синглиси Маргаритани эрга беришга қарор 
қилди. Тўйни 1572 йилнинг августига белгиладилар. Шунинг учун 
ҳам Парижга гугенотларнинг барча йўлбошчилари ўз одамлари 
билан келдилар. Католикларнинг раҳбарлари ва Екатерина Меди-
чи гугенотларнинг ва Генрих Навварскийнинг таъсири кучайиши-
га йўл қўйишни хоҳламас эдилар. Улар протестантларнинг барча 
йўлбошчилари Парижга тўпланишидан фойдаланиб, уларни йўқ 
қилишга қарор қилдилар.
Энг аввало гугенотларнинг йўлбошчиларидан бири адмирал Ко-
линьига суиқасд қилинди. Уни панадан отилган ўқ билан ярадор 
қилишди, лекин у тирик қолди. Екатерина Медичи гугенотларнинг 
қасд олишидан қўрқиб (Парижда 20 мингдан ортиқ гугенот йиғилган 
эди), зарба беришга қарор қилди. Унинг бахтига Париж аҳолиси ҳам 
Екатерина Медичи тарафида эди. Заиф характерли Карл IX ни бу 
«мангу исёнчилар»ни йўқ қилиш зарурлигига ишонтиришди.
1572 йил 24 август – Муқаддас Варфоломей байрами арафаси-
даги тунда Париж савдогарлари оқсоқоли тузган қотиллар тўдалари 
гугенотларни калтаклашни уюштирдилар. Гугенотлар жойлашган 
уйларни хоч билан яширинча белгилаб чиқдилар. Сен-Жермен аб-
батлигида қўнғироқ чалинди, бу биринчи чақириқ эди. Муқаддас 
Варфоломей туни бошланди. «Оқ кўнгил католиклар»нинг оломони 
герцог Генрих Гиз раҳбарлигида гугенотларнинг уйларига бости-
риб кирдилар. Аксариятини тўшакда ушлаб олдилар, бечоралар ҳеч 
нарсадан шубҳаланишмаган эди. Уйларни таладилар, гугенотларни 
ўлдирдилар. Аёлларни ҳам, гўдакларни ҳам аямадилар. Адмирал 
Колиньини ўлдириб, жасадини кўчалардан судраб ўтдилар, сўнгра 
дорга осиб қўйдилар, қиролнинг ўзи ҳам сарой деразаси ёнида ту-
риб бу бахтсиз одамларга ўқ узди. 24 август тушгача 2 минг гуге-
нот ўлдирилди. Қотиллик бир неча кун давом этди. Замондошлар 
ҳаммаси бўлиб 30 минг киши ўлдирилди, деб ҳисоблаганлар.
Генрих Наваррский ва шаҳзода Конде католик динига ўтганлиги 
учунгина тирик қолишди. Шу воқеалардан кейин протестантизм 
Францияда тақиқланди.
Муқаддас Варфоломей тунидаги қотиллик билан фуқаролар уру-
шининг 1560 –1572 йилларни ўз ичига олган, нисбатан мўътадил би-
ринчи даври якунланди.
Мадридда ва Римда Варфоломей туни ҳақидаги хабарни қувонч 
билан кутиб олишди ва тантанали байрам қилдилар. Папа Григорий 
www.ziyouz.com kutubxonasi


123
XIII бир томонда ўзининг портрети ва иккинчи томонида қўлида 
хоч ушлаган ва гугенотларни ўлдираётган фаришта тасвирланган 
медаль тайёрлашга буйруқ берди. Испания қироли хат жўнатиб 
Карл IX ни шундай ажойиб онаси борлиги билан, Екатерина Меди-
чини эса унинг шундай «ғаройиб» ўғли борлиги билан табриклади.
Сен-Жермен эдикти йўқ қилинди. Бироқ урушлар давом этди. 
Энди Ларошель ва бошқа шаҳарларнинг аҳолиси исён кўтардилар, 
уларга зодагон-гугенотлар қўшилдилар.
Диний урушлар Франция учун улкан фожиа бўлди, диний мута-
ассиблик ва фанатизм ўн минглаб французларнинг ўлимига сабаб 
бўлди.
Мутаассиблик ва фанатизмнинг қурбонлари сафида Валуа суло-
ласининг сўнгги қироли Генрих III ва католиклар сардори Генрих 
Гиз ҳам бор эдилар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish