Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVII аср 2-ярми – XVIII асрларда Венгрия



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVII аср 2-ярми – XVIII асрларда Венгрия. Габсбурглар им-
перияси таркибига кирган Венгрияда XVII асрда товар ишлаб 
чиқариш ва товар-пул муносабатлари янада ривожланди. Бу Ев-
ропа мамлакатларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган та-
лабнинг ошиши билан боғлиқ эди. Бироқ қишлоқ хўжалигидаги 
бу ўсиш илғор ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш эвазига 
1
Гетто-яҳудийларнинг бошқалардан ажралган ҳолда яшашлари учун махсус ташкил 
қилинган ҳудуд.
www.ziyouz.com kutubxonasi


241
эмас, асосан деҳқонларни эксплуатация қилиш эвазига юз берди. 
Кўплаб пул ва маҳсулот тарзидаги йиғимлардан ташқари деҳқонлар 
йилига 102 кунгача ер эгаси фойдасига ишлаб беришлари ҳам ло-
зим эди. Бу қийинчиликлар Венгрияда протестантликнинг ҳар хил 
кўринишлари тарқалишига сабаб бўлди. Натижада лотин тили 
сиқиб чиқарилиб венгер тили ва маданияти ривожлана бошлади. 
Католиклар Австриясининг бу жараёнга қаршилик кўрсатганлиги 
сабабли Трансильвания ва Шарқий Венгриядаги миллий-озодлик 
ҳаракати католицизмга қарши ҳаракат билан уйғунлашиб кетди. Бу 
айниқса мафкура, маданият ва маърифат соҳаларида кескин намоён 
бўлди.
Венгрия миллий-озодлик ҳаракати XVII асрдаги Ўттиз йил-
лик уруш даврида анчагина муваффақиятларга эришди. Бу даврда 
Трансильванияга ҳукмдорлик қилган иқтидорли саркарда ва моҳир 
давлат арбоби князь Габор Бетлен (1613 –1629) Габсбургларнинг 
Ғарбдаги қийинчиликларидан фойдаланиб ва Франция, Швеция 
ҳамда Габсбургларнинг бошқа душманлари билан шартнома ту-
зиб, австриялик генераллар устидан қатор ғалабалар қозонишга ва 
мамлакатнинг анча қисмини озод қилишга муваффақ бўлди. Аммо 
Г. Бетленнинг ворислари олиб борган кучсиз сиёсат натижасида 
ҳамда Австрия билан Усмонийлар империяси ўртасида имзоланган 
Варшава шартномасига (1663) биноан Венгрия яна 30 йил турклар 
қўл остида қолди.
1670 йили мамлакатнинг шарқий ҳудудлари ва Словакияда
бошланган қўзғолон ҳам миллий-озодлик характерида эди. 1678 
йили бу ҳаракат ташкилий тус олиб, унга Имре Тёкёли бошчилик 
қилгандан сўнг икки йил ичида Шарқий Венгриянинг катта қисми 
ва Словакия озод қилинди. Габсбурглар императори Леопольд Iнинг 
қарори билан 1681 йили Шопронда сейм чақирилди, губернаторлик 
бекор қилиниб, маҳаллий бошқарув органи сайланадиган бўлди, 
шаҳарларнинг ўз-ўзини бошқариши тан олинди ва протестантлик 
динига эркинлик берилди. Венгрия халқининг туркларга қарши 
миллий-озодлик ҳаракати охирги босқичга етди. Венгер, словак ва 
бошқа халқлар вакиллари кўмагида Австрия армияси мамлакатни 
озод қилишга киришди. Австрия-Туркия уруши Венгриянинг тўлиқ 
озод қилиниши (Тисса ва Марош дарёлари оралиғидаги ерлар ва 
Тимешваридан ташқари) ва 1699 йили Карловицада тинчлик сулҳи 
имзоланиши билан якунланди. Айни пайтда Венгрияда Габсбурглар 
16– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


242
ҳукмронлиги мустаҳкамланди. 1686 йили йиғилган Давлат кенгаши 
(сейм) Габсбурглар сулоласи эркак вакилларининг Венгрия тахти-
га ҳуқуқини тасдиқловчи қонун қабул қилди. Қирол конституцияни 
бузган ҳолларда унга қарши қуролли қаршилик кўрсатиш ҳуқуқини 
берувчи «Олтин булла» деб аталувчи параграфдан венгер зодагонла-
ри ўз ихтиёрлари билан воз кечдилар. Трансильвания дастлаб вассал 
князликка, 1690 йилдан эса Габсбургларнинг мулкига айлантирил-
ди. Турклар зулмидан озод бўлган венгерлар яна узоқ вақт Габсбур-
глар ҳукмронлиги остида қолди.
Венгер халқининг миллий-озодлик ҳаракати XVII аср охири – 
XVIII аср бошларида ҳам тўхтамади. Кўплаб ташқи ва ички уруш-
лар натижасида Венгрия аҳолиси 150 йил ичида 1 миллион кишига 
камайиб кетди ва XVIII аср 1-чорагида 3 –3,5 миллион кишини таш-
кил қилди.
XVIII аср бошларида, 1703 
–1711 йиллари, Ракоци II (Фе-
ренц) (1676 
–1735) бошчилигидаги озодлик ҳаракати бир қатор 
муваффақиятларга эришган бўлсада, оқибат натижада мағлуб 
бўлди. 1711 йилги Сатмар тинчлик сулҳи Венгрияда Габсбурглар 
ҳукмронлигини яна узоқ йилларга расмийлаштирди.
Мария Тереза ва Иосиф II нинг «Маърифатли абсолютизм» йил-
ларида Венгрияда олиб борилган сиёсат венгерларнинг миллий дав-
латчилиги ва маданиятини йўқ қилишга, ягона марказлашган Ав-
стрия давлатини тузишга қаратилган эди. Иосиф II даврида Давлат 
кенгаши чақирилмай қўйди, маҳаллий зодагонлар ҳокимиятдан чет-
лаштирилди, мамлакат 10 та округга бўлиниб, бюрократик аппарат 
ёрдамида бошқариладиган бўлди, немис тили давлат тили деб эълон 
қилинди. Буларнинг ҳаммаси венгер жамиятини ғазабга келтирди.
* * *
Шундай қилиб, XVIII аср охирига келиб Габсбурглар империя-
сида олиб борилган ислоҳотлар натижасида крепостной ҳуқуқ бекор 
қилинган, кишиларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган бошқа 
бир қатор ишлар амалга оширилган бўлсада, тўхтовсиз урушлар ва 
миллий озодлик ҳаракатлари империянинг қудратига путур етказ-
ди. Айниқса Буюк Француз буржуа инқилобидан сўнг унинг таъ-
сиридан қўрққан ҳукумат бир қатор ижобий ислоҳотларни бекор 
қилишга мажбур бўлди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


243

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish