Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Гуманизм. Ўрта асрларнинг охирига келиб кўп ўқийдиган, 
саёҳатга борадиган, бир неча тилда гапира оладиган, фалсафа, та-
рих, санъат билан қизиқадиган саводли ва маълумотли кишилар 
сони кўпайди. Улар бу дунёдаги ҳаёт қувончларини қадрлашга 
ўргандилар, табиатга, жамиятга, инсонга янгича қарайдиган 
бўлишди. Теварак оламга илоҳий, черковчасига эмас, дунёвий, ин-
соний қараш тарафдорлари ўзларини гуманистлар (лотинча huma-
nus – инсоний) деб атадилар.
Бироқ диний урф-одатлар, феодал тартибларни қўриқловчи 
черков улар билан доимий ва аёвсиз кураш олиб борди. Олимлар 
таъқиб қилинди, улардан энг жасурлари динсизликда айбланиб, гул-
ханларда ёқилди, китоблар куйдирилди, санъатнинг буюк асарлари 
жиноий ва гуноҳкор деб эълон қилинди. Гуманистларнинг қандай 
қарашлари бундай ғазабга сабаб бўлди?
Асосий баҳс инсоннинг шахси атрофида олиб борилди. Ўрта 
асрларда христиан руҳонийлари ердаги ҳаётни «уятли», одамлар-
ни эса нотавон ва бечора деб билишарди. Инсоннинг танаси унинг
мангу барҳаёт қалби учун фақатгина сиртқи қобиқ, «чумолилар 
учун озиқ» холос, ундан уялиш, бошқаларнинг кўзидан яшириш 
керак. «Абадий нарсалар ҳақида ўйла. Осмонларга интилиб яша», – 
деб ёзганди ўрта аср шоири.
Уйғониш даврида инсонга нисбатан буюк бурилиш юз бер-
ди. Ҳали ҳеч қачон тарихда инсон шахси шунчалар юксакликка 
кўтарилмаган эди. Гуманистлар ердаги ҳаётни куйлайдилар. Улар 
оддий ҳаётни унинг барча қувонч ва ташвишлари билан гўзал деб 
аташади.
Йирик шаҳарларда эркин фикр тарқалади, диний қолоқ тушун-
чалар эса тез-тез маълумотли кишиларнинг масхарасига дуч кела 
бошлайди. Кўчаларда черков хизматчилари шаънига айбловлар 
эшитиш мумкин эди.
Албатта, кўпчилик аҳоли ҳам, гуманистларнинг ўзлари ҳам дин-
га ишонувчи бўлиб қолавердилар, аммо улар учун муқаддас кито-
блар инсон донолигининг хазинаси, маънавий тажриба, ажойиб 
фалсафий асарлар эди.
Гуманистлар инсон ҳақидаги ўрта асрчилик тасаввурини вайрон 
қилар экан, замондошларининг қизиқишини қиёфасиз «авлиёлар»га 
www.ziyouz.com kutubxonasi


59
эмас, реал кишиларга қаратди, ҳар бир шахснинг ноёблигини ва 
қадрини кўрсатишга уриндилар. Уларнинг олдида Уйғониш одам-
лари кучли, гўзал ва ҳаракатчан кўринишда пайдо бўлди. Улар 
вақтни қадрлай оладилар: уларнинг куни меҳнат билан, атрофдаги 
оламни тушуниш ва ўзгартиришга уриниш билан тўлдирилган.
Гуманистлар ақлнинг қудрати ва инсоннинг жисмоний 
гўзаллигини улуғлайди, у нимани истаса ўшанга эриша олишига 
ишонади. «Инсон ер ва осмонни ўлчайди... Осмон ҳам инсон учун 
жуда баланд бўлиб кўринмайди, ернинг маркази ҳам унчалар чуқур 
туюлмайди…» – дейилган XV аср қўлёзмаларида.
Уйғониш даврида саводлилик юксак баҳолана бошланди. Мулк-
дор одамлар грек тилини биладиган олимларни ўз болаларига яхши 
маълумот бериш учун таклиф қилишарди. Машҳур савдогар Жо-
ванни Морелли ўз ўғиллари учун «Ёзувлар» ёзган. Уларда ҳаётда 
нима қилиш кераклигини билиб олиш учун қадимги муаллифлар-
нинг асарларини ўқиш ва таълимотлар устида бош қотиришни 
маслаҳат беради. Ахир билим ақлга кўп ёқимли ва таскин берувчи 
онлар ҳадя этадики, бошқа ҳеч нарса бундай қила олмайди, фан эса 
«сен махлуқ эмас, одам эканлигингни англашга» имкон беради.
Гуманистлар инсоннинг Оламда тутган ўрни ҳақида ҳам кўп 
фикр юришди. Флоренциялик бир олим «Инсон қадри ҳақида нутқ» 
деб аталган китобида ёзадики, Худо инсонни яратиб унга шундай 
дебди: «Мен дунёда нима борлигини кўриш қулай бўлиши учун 
сени оламнинг марказига қўяман».

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish