Х Р О Н О Л О Г И Я
1418 –1460 – Географик кашфиётларнинг биринчи, португал босқичи.
1420 –1430 – Мадейра, Канар ва Азор ороллари кашф этилди.
1434 – Гвинея ва Яшил бурун ороллари кашф этилди.
1462 – Сьерра-Леоне кашф этилди.
1477 – Стокгольм университети ташкил этилди.
1479 – Копенгаген университети ташкил этилди.
1480 – Рус ерларини бирлаштириш бошланди.
1485 –1603 – Англияда Тюдорлар даври.
1486 – Бартоломео Диаш томонидан Эзгу Умид бурни кашф этилди.
1492 йил 12 октябрь – Колумб экспедицияси Гуанахани оролига етиб кел-
ди. Америка кашф этилди.
1494 – Испания ва Португалия ўртасида Америка ва Жануби-Шарқий
Осиёда таъсир доираларини белгилаш бўйича Тордесильяс шартномаси
имзоланди.
1497–1498 – Васко да Гама экспедицияси Ҳиндистонга янги денгиз йўлини
очди.
1497 – инглиз денгизчиси Жон Кабот Ньюфаундленга етиб келди.
1501 – Америго Веспуччи Бразилия қирғоқларини тадқиқ этди.
1501–1722 – Сафавийлар сулоласи Эронда ҳукмронлик қилди.
1509 –1547 – Англияда Генрих VIII ҳукмронлиги йиллари.
1516 – Усмонийлар султони Салим I ўзини халиф деб эълон қилди.
1517 – Мартин Лютернинг 95 тезислари, Германияда Реформациянинг
бошланиши.
1519 йил 20 сентябрь – 1522 йил 6 сентябрь – Ф.Магеллан экспедицияси
Ер шарини айланиб сузиб ўтди.
1519 – Америка қитъасидаги биринчи шаҳар – Панамага асос солинди.
1520 –1566 – Туркияда Сулаймон I Қонунчи ҳукмронлиги даври.
1524 –1525 – Германияда деҳқонлар уруши.
1526 – Ҳиндистонда Бобурийлар империясига асос солинди.
1526 –1858 – Бобурийлар (Буюк Мўғуллар) империяси мавжуд бўлган йил-
лар.
1526 – Мохич ёнида турклар томонидан венгерларнинг тор-мор қилиниши,
Марказий ва Жанубий Венгриянинг Усмонийлар империяси таркибига ки-
риши.
1529 – Турклар томонидан Венанинг қамал қилиниши.
www.ziyouz.com kutubxonasi
512
1534 – Англияда дунёвий ҳокимиятнинг черковдан устунлиги тўғрисида
қонун қабул қилиниши, инглиз Реформациясининг бошланиши.
1543 – португалияликларнинг Японияга келиши.
1547 – Иван Грозний Русда расман шоҳ унвонини қабул қилди.
1552 –1594 – Европада диний урушлар даври.
1552 – Россия томонидан Қозон хонлиги босиб олинди.
1554 – Украина ва Шарқий Белорусия Россияга қўшиб олинди.
1556 – Россия Астрахан хонлигини босиб олди.
1556 –1605 – Бобурийлар империясида Акбаршоҳ ҳукмронлиги даври.
1557 – Россия Бошқирдистонни босиб олишни якунлади.
1557 – португалияликлар Макоа оролини – европаликларнинг Хитойдаги
биринчи ер мулкини ижарага олдилар.
1558 –1603 – Англияда Елизавета I ҳукмронлик қилди.
1558 –1583 – Ливония уруши.
1559 – Като – Камбрезия сулҳи имзоланди.
1564 – Иван Фёдоров Русда китоб чоп этишга асос солди.
1566 –1609 – Нидерландия буржуа инқилоби.
1566 – Нидерландияда испанлар ҳукмронлигига қарши оммавий халқ
ҳаракатлари бошланди.
1567 – Соломон ороллари кашф этилди.
1568 –1582 – Японияда Ода Набунага ҳукмронлик қилди.
1569 – Люблин унияси имзоланди. Унга кўра Польша қироллиги ва Литва
князлиги битта давлат – Речь Посполитага бирлашди.
1572 йил 24 август – Муқаддас Варфоломей тунида гугенотлар қирғин
қилинди.
1573 – усмонийлар томонидан Кипр ороли босиб олинди.
1579 – «Утрехт унияси» имзоланди.
1581 – Нидерландиянинг шимолий провинцияларида Бирлашган Провин-
циялар Республикаси ташкил қилинди.
1592 – Кореяда Хитойнинг Япония билан биринчи жиддий тўқнашуви.
1595 – Жанубий Полинезия кашф этилди.
1598 – Францияда Нант эдикти чоп қилинди.
1600 – Ост-Индия компанияси ташкил қилинди.
1600 – Лондонда дастлабки биржа фаолият кўрсата бошлади.
1603 –1867 – Японияда Токугавалар сёгунати даври.
1605 – Торрес Австралияни кашф этди.
1605 – Меланезия кашф этилди.
1609 – Испания Голландияни тан олганлиги ҳақидаги шартномани имзо-
лади.
1613 – Россияда Романовлар сулоласи тахтга келди.
1618 –1648 – Европада Ўттиз йиллик уруш.
www.ziyouz.com kutubxonasi
513
1628 – Англияда «Ҳуқуқлар тўғрисида билль» эълон қилинди.
1636 – Гарвард университети ташкил қилинди.
1638 – Япония чет элликлар учун «ёпилди».
1640 –1660 – Англияда буржуа инқилоби юз берди.
1640 – Португалия Испания таркибидан ажралиб чиқди.
1642 – А.Тасман Тасмания оролларини кашф этди.
1644 –1911 – Маньчжурларнинг Цин сулоласи Хитойда ҳукмронлик қилди.
1648 – Вестфаль тинчлик сулҳи имзоланди.
1648 – Семён Дежнёв Осиё билан Шимолий Америка ўртасидаги бўғозни
кашф этди.
1649 – Англия қироли Карл I Стюарт қатл қилинди.
1649 йил 19 май – Англияда республика эълон қилинди.
1653 – Англияда ҳарбий диктатура кўринишидаги Кромвель протекторати
ўрнатилди.
1668 – Аахен сулҳи имзоланди.
1679 – Нимвеген сулҳи имзоланди.
1680 – Регенсбург келишуви имзоланди.
1689 – Нерчин рус-хитой шартномаси имзоланди
1690 – Инглизлар бобурийлардан олган ерларида Калкутта шаҳрига асос
солди.
1697 – Рисвик сулҳи имзоланди.
1698 – Карловица тинчлик сулҳи имзоланди.
1701–1714 – Европада испан тахти учун уруш бўлди.
1703 –1721 – Россия ва Швеция ўртасида Шимолий уруш бўлди.
1703 – Россиянинг янги пойтахти Санкт Петербург шаҳрига асос солинди.
1713 – Утрехт сулҳи имзоланди.
1714 – Раштадт сулҳи имзоланди.
1720 – Потсдам келишуви имзоланди.
1721 – Ништад сулҳи имзоланди.
1724 – Россия Фанлар академияси таъсис қилинди.
1731–1743 – Қозоғистоннинг асосий қисми Россияга қўшиб олинди.
1733 – Жон Кей тўқув дастгоҳини ихтиро қилди.
1742 – С.И. Челюскин Осиёнинг энг шимолий чеккаси-Челюскин бурнини
кашф этди.
1750 –1850 – Европада «Оқ нон инқилоби» рўй берди.
1755 – Москва Давлат университети ташкил қилинди.
1756 –1763 – Европада Етти йиллик уруш даври.
1757 – Хитойда Кантондан бошқа барча портлар европаликлар учун ёпил-
ди.
1758 –1759 – Жўнғор ва Қашғар хонликлари тугатилиб, Хитойга қўшиб
олинди.
33– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi
514
1763 – Губертебург сулҳи имзоланди.
1763 – Эрон билан Англия ўртасида биринчи шартнома имзоланди.
1763 –1766 – И.И. Ползунов унверсиал буғ машинасини яратди.
1764 – П.К. Креницин экспедицияси Аляска қирғоқларига етиб борди.
1765 – Жеймс Хоргривс «Женни» урчуғини ихтиро қилди.
1767 – Хейс тўқув машинасини яратди.
1769 – Мисрнинг Усмонийлар империясидан мустақиллиги эълон қилинди.
1771–1801 – Вьетнамда Тэйшенлар қўзғолони бўлди.
1772 – Европалик миссионерлар Хитойдан чиқариб юборилди.
1774 –1792 – Францияда Людовик XVI ҳукмронлиги йиллари.
1774 – Жеймс Уатт буғ машинасини ихтиро қилди.
1775 –1783 – АҚШ да мустақиллик учун уруш йиллари.
1776 йил 4 июль – АҚШ да Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди.
1783 – Қрим Россияга қўшиб олинди.
1784 – Корб прокат станини ихтиро қилди, Т. Модсли токарлик дастгоҳини
яратди.
1787 – АҚШ конституцияси қабул қилинди.
1788 – Жорж Вашингтон АҚШ нинг биринчи президенти этиб сайланди.
1788 –1790 – Хитой Вьетнамга бостириб кирди, Вьетнам Хитойга тобелик-
ни тан олди.
1789 –1799 – Буюк Француз инқилоби йиллари.
1789 йил 14 июль – Бастилиянинг олиниши, Франциянинг миллий байра-
ми.
1789 – Францияда «Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари Декларацияси» қабул
қилинди.
1792 – Францияда Биринчи республика ўрнатилди.
1791 – АҚШ да «Ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль» қабул қилинди.
1793 – Людовик XVI қатл қилинди.
1793 –1794 – Парижда якобинчилар диктатураси ўрнатилди.
1795 – Польшанинг учинчи бор тақсимланиши, Польша қироллиги ва
Буюк Литва князлиги тугатилди.
1796 –1797 – Наполеон Италияга юриш қилди.
1797 – Франция ва Австрия ўртасида Кампоформия тинчлик шартномаси
имзоланди.
1798 –1799 – Наполеоннинг Миср экспедицияси йиллари.
1799 йил 10 ноябрь – Францияда Директория қулади, Наполеон Биринчи
консул бўлди, Буюк француз буржуа инқилоби якунланди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
515
Do'stlaringiz bilan baham: |