Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Корея XVII аср биринчи ярмида. Маньчжурларнинг бости-
риб кириши. Японларнинг босқини мамлакатни даҳшатли харо-
баликка олиб келди, улкан маънавий ва моддий йўқотишларга са-
баб бўлди. Кўпгина ҳудудларда фақат вайрон қилинган шаҳар ва 
қишлоқларнинг қолдиқларигина қолганди, холос. Уруш йилларида 
Корея пойтахтининг аҳолиси икки баробар қисқарди. 1611 йилги 
кадастр
1
га биноан ҳайдаладиган ер майдонлари фақат 541 минг
2
кёлни ташкил қиларди, урушгача бундай ерлар 1 млн 708 минг 
кёль эди. Ер майдонларининг кескин қисқарганлиги фақат уруш 
пайтидаги вайронгарчиликлар оқибати эмас, ҳарбий даврнинг 
қийинчиликларидан фойдаланиб қолган феодаллар давлат ерлари-
нинг анчагина қисмини эгаллаб олганликлари ва бу ерларни ўлпон 
тўлаш кадастрига киритишдан яшириб қолганликларининг ҳам 
оқибати эди.
1608 йили шаҳзода Кванхэ тахтга ўтириши билан «катта шимо-
лий тўда» («партия») нинг ҳукмронлиги ўрнатилди ва у ўзининг бар-
ча рақибларини қириб ташлади. Ёмон ниятли бу галанинг вакилла-
ри ҳеч тортинмасдан талончилик қилар ва давлат ўлпонлари ҳамда 
тўловларини ҳаддан зиёд оширарди. Вайрон қилинган саройларни 
қуриш учун пойтахтга кўп минглаб деҳқонларни қувиб келдилар. 
Порахўрлик ва амалдорлар орасида жиноятчилик авжига чиқди.
«Шимолий тўда» сиёсатидан кўпчиликнинг норозилигидан, 
Кванхэни ағдарган ва тахтга қирол Инджони (1623 –1648) чиқарган 
«ғарбий тўда» фойдаланиб қолди. Аммо ишонтиришларга ва са-
хий ваъдаларга қарамасдан, солиқлар ва феодал мажбуриятлар юки 
1
Кадастр – бирор нарса ҳақида маълумотлар тўплами, бирор нарсанинг рўйхати.
2
Кёль – ер ўлчов бирлиги. Дастлаб ғалла ҳосили ҳажмини билдирган бўлиб, 10 минг кв. 
фут ердан олинадиган ғалла ҳажмига тенг бўлган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


399
камаймади. Бу орада янги ташқи хавф пайдо бўлди: маньчжурлар 
(чжурчжэнь) давлати юксалди.
Хитой билан урушаётган маньчжурлар Кореяни ҳам бўйсун-
диришга уринардилар. 1627 йилнинг қишида 30 минг кишилик мань-
чжур армияси Кореяга бостириб кирди ва корейс қўшинларининг 
қаршилигини енгиб, Ийджу, Квансан, Анджу ва бошқа шаҳарларни 
эгаллаб олди ва талади. Маньчжурларнинг бундан кейинги олға сил-
жишлари сари корейс ҳукумати аста-секин Канхва оролига қочиб 
ўтди ва у ердан туриб босқинчилар билан музокаралар олиб борди.
Маньчжурлар тезда тинчлик шартномаси тузишга рози бўлди. Ко-
рея Хитойнинг ёрдамидан ва иттифоқчилик муносабатларидан воз 
кечиши керак эди, шунда маньчжурлар Кореядан ўз қўшинларини 
олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олдилар. Бу тинчлик маньчжур-
ларнинг янги ҳужумларига қадар нафас ростлаш бўлиб чиқди, ле-
кин корейс феодаллари бундан мамлакат хавфсизлигини таъмин-
лаш учун фойдаланиб қолмади.
1636 йили энди 140 минг кишилик маньчжур қўшинлари Ко-
реяга бостириб кирди. Маньчжурлар Сеулни эгаллашга муваффақ 
бўлдилар, кейин корейсларнинг қироли яшириниб олган тоғли Нам-
хан қўрғонини қамал қилдилар. Қирол ва корейс қўшинлари таслим 
бўлди. 1637 йилдаги янги шартномага кўра Кореянинг вани ўзини 
Цинлар императорининг вассали деб тан олди. Корейс ҳукумати 
Минлар сулоласи билан ҳар қандай муносабатларни тўхтатиш ва 
маньчжурларга қўшин, қурол-аслаҳа, кемалар билан Хитойга қарши 
бўлажак урушда ёрдам бериш, ҳар йили олтин, кумуш, гуруч, ипак, 
матолар ва қоғоз билан ўлпон тўлаб туриш мажбуриятини олди.
Маньчжур босқини натижасида, ҳали японларнинг босқинидан 
ўзига кела олмаган Корея, янги харобаликларга дучор бўлди. Кўпгина 
шаҳарлар ва қишлоқлар таланган ва вайрон қилинганди, уларнинг 
аҳолиси эса қулликка ҳайдаб кетилганди. Қишлоқ хўжалиги ва 
ҳунармандчиликка катта зарар етказилганди. Ғолибларга берила-
диган улкан ўлпон хонавайрон аҳолига оғир юк бўлди. Буларнинг 
барчаси ишлаб чиқарувчи кучларнинг вайрон бўлишига олиб келди 
ва Кореянинг оғир иқтисодий ҳолатини чуқурлаштирди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish