Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Япония Токугавалар сёгунати даврида



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Япония Токугавалар сёгунати даврида
Япония XVII аср бошларидаТокугава хонадонидан дастлабки 
сёгунлар даврида Япония ягона давлатга айлана бошласада, асли-
да мамлакатнинг бирлашишига эришилмаганди. Сиёсий муҳитнинг 
муқимлигига эришиш князлар мухолифатини бостириш йўли би-
лан ушлаб туриларди. XVII аср бошларида улардан баъзилари 
www.ziyouz.com kutubxonasi


383
(Такэда, Минаи, Кумачаи) христианликни қабул қилиб (Токугава-
нинг рақиблари Ғарбнинг ёрдамига умид боғлашарди), оилала-
ри билан қатл қилиндилар. Кўпгина князларнинг, асосан жануби-
ғарбдагиларнинг, ерлари мусодара қилинди. Бошқалари янги ерлар-
га кўчирилди. Иттифоқчиларга миннатдорчилик белгиси сифатида, 
уларнинг ер майдонлари кенгайтирилди.
Шундай қилиб, Токугавалар ўз мулкларини Хонсю оролининг 
марказида жамлашга муваффақ бўлдилар. Мулк эгалари бўлган 
князлар йиллик шоли даромади билан ўлчанадиган бойликлари 
даражасига биноан фарқланарди. XVII аср бошларида Япония-
нинг умумий шоли даромади 11 миллион коку (1 коку – 180,4 кг.) 
миқдорида белгиланди. Ана шу миқдордан 4 млн коку Токугава 
хонадонига тегишли эди. Фақат энг бой феодалларнинг унча кат-
та бўлмаган гуруҳларигина (фақат 16 феодал князларнинг ҳар бири 
300 минг коку шоли даромадига эга эди) бир оз мустақилликдан 
фойдаланарди, анчагина вассал-самурайларга хўжайинлик қиларди 
ва баъзан ҳатто ўз тангаларини ҳам зарб қиларди. Князларнинг асо-
сий қисми эса (200 дан зиёд) ўзларининг иқтисодий ва ҳарбий заиф-
ликлари туфайли тўлалигича Токугава сёгунларига боғлиқ эдилар. 
Микадо атрофидагилардан иборат бўлган сарой аҳли ҳам ана шу 
қарамлар тоифасига кирарди.
Токугавалар даврининг бошларида Япониянинг аҳолиси 20 мил-
лионга яқин кишидан иборат эди. XVII асрдаги барқарорлик туфай-
ли аҳоли 29 миллионга яқинлашди. Уларнинг 80 фоиздан ортиқроғи 
(яъни асосий қисми) қишлоқларда яшарди ва мамлакатнинг бош 
ишлаб чиқарувчи кучи –деҳқонлардан иборат эди.
Токугавалар Япониясида ерлар феодалларга тегишли бўлган. 
Феодал ер эгалигининг асосий шакллари қуйидагилар эди: 1) сёгун-
ларнинг ерлари; 2) князларнинг ерлари; 3) черков ва монастирлар-
нинг ерлари.
Ҳар бир феодал ўз мулкида ҳукмдор сифатида иш юритарди
ва ернинг амалдаги (лекин расмий эмас) эгаси эди. Шарқнинг 
бошқа мамлакатларида бўлганидек, ернинг олий мулкдори ҳукмдор 
қиёфасида, айни ҳолатда – микадо қиёфасидаги давлат ҳисобланарди. 
Император оиласининг ҳокимиятдан маҳрум килинганлиги ернинг 
шартли эгалари – князларнинг аҳволини мустаҳкамлади.
Савдогарлик ва ҳунармандлик асосан Япониянинг бевосита сё-
гунат назорати остида бўлган шаҳарларида тўпланганди. Энг йирик 
www.ziyouz.com kutubxonasi


384
шаҳарлар Эдо – Япониянинг пойтахти (ҳозирги Токио), Осака – мам-
лакатнинг бош савдо маркази, Киото – императорнинг қароргоҳи, 
порт шаҳарлари Сакаи ва Нагасаки эди. XVII аср ўрталарига келиб 
Эдо, Киото ва Осакада 300 минг аҳоли (самурайлардан ташқари), 
порт ва савдо марказлари бўлган Нагасаки, Нагоя, Сакаи ва Кандзава 
шаҳарларининг ҳар бирида 60 мингдан ортиқ киши яшарди. Хиро-
сима, Окаяма, Хаката, Кумамото ва Акита шаҳарларида 20 мингдан 
зиёд аҳоли истиқомат қиларди. Хёго, Фукуога ва Такатада 10 мингдан 
20 минггача одам бор эди. Қароргоҳ шаҳарларнинг катта-кичиклиги 
князликларнинг ҳудудлари ҳажмига ва аҳоли сонига боғлиқ эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish