Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


 Цивилизациялар тўқнашуви натижасида Америка халқларининг ма- даниятида қандай ўзгаришлар юз берди? 6



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

5. Цивилизациялар тўқнашуви натижасида Америка халқларининг ма-
даниятида қандай ўзгаришлар юз берди?
6. Янги ерларнинг очилиши муносабати билан Испани ва Португалия
ўртасидаги зиддият қандай якун топди?
7. Тинч океани орқали Осиёга очилган йўл қандай амалий аҳамиятга
эга бўлди?
8. Американинг ва Тинч океани ҳавзасидаги бошқа ерларнинг очили-
ши Европанинг иқтисодий ривожланишида қандай аҳамият касб
этди?
9. Тинч океани ҳавзасидаги географик кашфиётлар натижасида қандай
ерлар очилди?
10. Европада капиталистик муносабатлар шаклланишида «нарх-наво
инқилоби» қандай роль ўйнади?
II Б О Б. ЯНГИ ДАВР БОШЛАРИДА ЕВРОПАНИНГ 
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҚИЁФАСИ
XVI асрнинг биринчи ярмидан бошлаб бир қатор Ғарбий Европа 
мамлакатларида ишлаб чиқарувчи кучларнинг сезиларли ривожла-
ниши юз берди ва аста-секин капиталистик муносабатларнинг шак-
лланишига олиб келди.
Ички миграцион жараёнлар. Жамият ишлаб чиқарувчи кучла-
рининг асосий таркибий қисми одамлар ҳисобланади. Шунинг учун 
ишлаб чиқарувчи кучлар ривожи тарихида демографик жараёнлар 
алоҳида ўрин тутади. Ҳар қандай жамият аҳоли кўпайишининг ўзига 
хос қонуниятларига эга. Шаклланган ижтимоий муносабатлар жа-
миятда аҳоли ўсишининг маълум даражасини таъминлайди. Шун-
дан келиб чиқиб, Янги давр бошларида Европа мамлакатларида кўп 
болали оилалар урф бўлган. Аммо шунга яраша болалар ўртасида 
ўлим, айниқса шаҳарларда, юқори эди. Шаҳарлар аҳолиси асосан 
қишлоқдан ёки кам тараққий этган кичик шаҳарчалардан кўчиб 
келганлар ҳисобига кўпаярди. 40 –50 ёш «кексалик» ҳисобланарди. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


27
Шаҳарларда аёллар сони эркакларга нисбатан 20 –30 фоизга кўп
эди.
XVI–XVII асрлар Европа халқлари тарихида ўтиш даври, янги 
капиталистик муносабатларнинг шаклланиш даври бўлди. Бу 
даврда майда ишлаб чиқарувчиларнинг оммавий экспроприация 
қилиниши, ишсиз дайдиларнинг кўпайиши, умумий нобарқарорлик 
туғилишнинг камайишига, никоҳ ёшининг ошишига сабаб бўлди. 
Ўттиз йиллик уруш фаол жанг ҳудудларида шаҳар аҳолисининг 
33% га, қишлоқ аҳолисининг эса 40% га камайишига олиб келди. 
Нидерландиядаги инқилоб ва озодлик учун уруш жараёнида кўплаб 
аҳоли ҳалок бўлди. Умумий ҳолат анча мураккаб ва зиддиятли эди.
Аҳолининг кучайиб бораётган миграция жараёнлари турли 
йўналишда юз бераётган бўлса-да, асосан кам тараққий этган мам-
лакатлардан тез ривожланаётган мамлакатларга, шаҳарларга, пой-
тахтларга кўплаб кўчаётганлиги кўзга ташланади. 1584 –1621 йил-
лари Жанубий Нидерландиядан 150 минг иммигрант, жумладан, 
савдогарлар ва мануфактурачиларнинг кўчиб келиши Бирлашган 
Провинциялар республикасини жадал иқтисодий ривожланишга 
олиб келди. Аҳолининг зичлиги Европанинг ривожланган мамла-
катларида 1 кв. км.га 30 –35 кишини ташкил қилди. 1514 йили Гол-
ландия аҳолисининг 15% и шаҳарларда яшарди. Европа аҳолиси 
1450 йили 55 млнга яқин кишини, 1650 йили эса 100 млн кишини 
ташкил қиларди. Аҳолининг йиллик ўсиши 6,2% га тенг эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish