Shukur Xolmirzayevning “Omon ovchining o`limi” asarining tahlili



Download 34,5 Kb.
Sana28.03.2022
Hajmi34,5 Kb.
#514079
Bog'liq
Shukur Xolmirzayevning “Omon ovchining o`limi” asarining tahlili.


Шукур Холмирзаевнинг “Омон овчининг ўлими” асарининг таҳлили.
Шукур Холмирзаев қаламига мансуб “Омон овчининг ўлими” асари реалистик воқеаларга асосланганлиги билан китобхонни ўзига жалб этади. Асарнинг бош қаҳрамони бўлган Омон овчи сюжет давомида етакчи образ сифатида иштирок этади. Асар воқеаларининг ривожи Омон овчига отаси Раҳмон полвон томонидан “Индамас” ( Милкоколибр ) нинг олиб берилиши билан бошланади. Шу даврдан бошлаб, Омон овчининг ҳаётида ов қилишга иштиёқ пайдо бўлади. Кейинчалик эса у бу хусусиятни ўз фарзандига ҳам сингдиришни хохлайди. ( Эсланг:

  • Хотин, чидасанг –шу, чидамасанг жўна! –деди Омон.

  • Хотин бир муддат бошини хам қилиб турдида:

  • Майли. Талоқ қилсангиз .... –деди

  • Бор. Талоқсан, уч талоқ!

  • Сўнг айвонга чиқиб бир пас турди-да, қайтиб кириб, ўғлига:

  • Сен қол… Анавидек милтиқ олиб бераман-деди.

  • Менга милтиқ керак эмас,-деди бола.

  • Бўлмасам, сенгаям катта йўл! )

Асар воқеалар ривожи Омон овчининг нафақат табиат, балки жамият билан юзага келган кучли конфлекти асосига қурилган. Ҳикоя билан таниш китобхонга маълум бўладики, Омон овчи ҳайвонлар, паррандалар, Олатоғда қандай тирик жон борки, у барчасини ўлдиради, ўша отаси олиб берган ”индамасни” қўлига олиши билан, уни умри давомида таъқиб қилиб келкган касали, яъни ҳайвонларга нисбатан тажовузкорлик ҳиссиёти уйғона бошлайди. Саид Аҳмаднинг ”Уфқ” романи қаҳрамони бўлган Азизхон Фарғона каналининг қурилишида қанчалик жонбозлик кўрсатган бўлса, меҳнатдан ҳориб-толса-да, ўз ишига қанчалик завқ билан ёндашса, Омон овчи ҳам ҳайвонларни ўлдириш ва уларга азоб беришдан шунчалик завқланади. Дарвоқе сюжет давомида Омон овчи билам жамият ўртасида конфликт юзага келади. Биз буни Омон овчининг Бандихон чўлига кўчиб кетаётган қўшниларига қўшилмай, қишлоқда яккаю-ёлғиз қолганида кўришимиз мумкин. “Омон уларни гангиб кузатар, бу қишлоқни, шимолдаги Олатоғни ва унда бор арчазорлар-у ҳайвон, паррандаларни ташлаб, чўлга- пашша қайнаган қизиқ чўлга тушиб кетаётганликларини ақлга сиғдира олмасди. Бу вазият адабиётшуносликда ижтимоий конфликтни юзага келтиради”. Эътиборли жиҳати шундаки ижодкорнинг яна бир ажойиб ҳикояси бўлган ”От эгаси” ҳикоясининг бош қаҳрамони бўлган Инод асар давомида ўзининг ҳар томонлама идеал шахс эканлигини намойиш этади. У ўз оиласига, қишлоғига, севимли мактаби ва ундаги ўқувчиларига, энг муҳими қорабайир отига шунчалар меҳрлики, отини ўзгалар қўлида кўришни истамагани учун отни ўлдириб, виждон азобида қолади. Омон эса, ўз навбатида Инодга қарши қўйилади. У фақат ҳаёт ҳайвонларни ўлдиришдан иборат деб ўйлайди. Минглаб инсонлар Кавказга табиат манзалари, ҳайвон ва ўсимликларни томоша қилиш, улардан завқ олиш учун борса, Омон овчи эса телевизорда кўрган Кавказ манзаларидан завқланиш ўрнига, шу вақтда ҳам ҳайвонларни ўлдириш ҳақида ўйлайди. Жамиятга бўлган ишончсизлик, яқин қариндошлари ва оила аъзоларига бўлган меҳрсизлик ва ҳайвонларга нисбатан тажовузкорлик охир оқибат Омон овчини ўлимга етаклади. Аммаси таъкидлаганидек: ”Ҳадеб, жонлини жонсиз қилаверган” Омон овчи охири табиат қўлида ҳалок бўлади.
Ижодкорнинг бадиий маҳоратини очиб беришда энг асосий бўлган жиҳат унинг Сурхон шевасига хос бўлган сўзларни қўллашидир. Ёзувчининг бу жиҳати Тоғай Мурод каби асарларда шевага хос сўзларнинг қўлланилиши қанчалар муҳим эканлигини кўрсатади. Ёзувчи ҳикояда ўзи туғилиб ўсган юртда қўлланиладиган сўзлар, иборалар, атамаларни ҳам меъёрида ишлатганлигининг муҳим сабаби, асар қаҳрамонлари, улар ҳаракат қилаётган ҳудуд, юз бераётган ҳодисаларнинг жонли тасвирига эришса, иккинчи томондан адабий тилимиз лексик қатлмининг бойишига ўз ҳиссасини қўшган. Шукур Холмирзаев Жек Лондон, Э. Хемингуй, С.Томпсон каби жаҳонга машҳур ёзувчилар қаторида табиат мавзусида такрорланмас асарлар яратдики, бу ҳикоя ёзувчи ижодининг алоҳида бўртиб кўриниб турувчи бир асаридир.
Download 34,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish