2019 йилда эркин иқтисодий зоналарнинг автомобиль йўллари, сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш бўйича “Йўл харитаси” (кейинги ўринларда – “Йўл харитаси”) 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг янгиланган намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
а) Иқтисодиёт вазирлиги билан бирга 2019 йилнинг 1 апрелига қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин:
эркин иқтисодий зоналарнинг ихтисослашуви, инвестиция лойиҳаларини танлаб олишнинг аниқ мезонлари, берилаётган имтиёзлар
ва давлат кўмагининг бошқа шаклларини белгилаш;
инвесторларни жалб қилиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар ҳудудида зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, муҳандислик-транспорт инфратузилмаси, ижтимоий-маиший ва маданий-жамоатчилик объектлар билан таъминланганлик даражасини яхшилаш;
эркин иқтисодий зоналарнинг бошқариш тизимини, шу жумладан, дирекциялар фаолиятини ташкил этишда ягона стандартларни белгилаш, кўрсатилаётган хизматларнинг рўйхатини кенгайтириш, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар дирекцияларини тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий компанияларга ишончли бошқарувга бериш йўли билан такомиллаштириш;
б) Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналарнинг дирекциялари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин, унда эркин иқтисодий зоналарнинг вазирлик, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини назарда тутсин;
в) маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналарнинг дирекциялари билан биргаликда икки ой муддатда:
самарасиз фойдаланилаётган ер участкаларини қайтарган ҳолда, эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари билан ердан фойдаланиш шартномаларини қайта кўриб чиқиш ёки қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига ердан оқилона фойдаланиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш;
эркин иқтисодий зоналарнинг белгиланган муддатларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошламаган иштирокчилари билан келишувларни бекор қилиш;
қисқа муддатларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳисобга олиб, қолоқ лойиҳалар бўйича тармоқ жадвалларини тузишни таъминласин;
г) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
буюртмачилар томонидан бирламчи маълумотларни Интернет тармоғи орқали рақамли имзодан фойдаланган ҳолда киритиш, шунингдек, лойиҳаларни муайян мезонлар асосида қатъий белгиланган аниқ автоматик алгоритм бўйича баҳолаш имконини берадиган, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун аризаларни маъмурий кенгашлар томонидан кўриб чиқишнинг электрон тизимини;
эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга тушириши, маҳсулотларни экспорт қилиши, янги иш ўринлари яратиши ҳамда инвестициявий мажбуриятларни бажариши устидан тезкор назорат олиб бориш имконини берувчи эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган тизимини;
мазкур Фармон талаблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3356-сон қарори 12-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зоналари ягона порталининг янгиланган версиясини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
д) Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 мартига қадар эркин иқтисодий зоналар бўйича қабул қилинган қонунчилик базасини хатловдан ўтказсин ва тўғридан-тўғри амал қиладиган “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунилойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин ва унда ушбу Фармон қоидалари ҳамда кейинчалик ўз кучини йўқотадиган Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуни нормаларини назарда тутсин;
е) Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларни молиялаштиришни назарда тутсин;
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Do'stlaringiz bilan baham: |