Шўрчи туманида 2021 йилнинг 5 Марть кунида
Шўрчи туманида ёшлар билан ўтказилган
очиқ мулоқотлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Очиқ мулоқотда 130 нафар ёшлар иштирок қилиб, улар томонидан 18 та таклиф ва муаммолар билдирилган.
Жумладан:
Тадбиркорлик ва имтиёзли кредит маблағлари ажратиш масаласида 14 та (80%);
Бандлик ва ишга жойлашиш масаласида 1 та (5%);
Ер ва бино ажратиш масалаларида 2 та (10%)
уй-жой масаласида 1 та (5%),ги мурожаатлар қабул қилинган.
Ўтказилган мулоқотлар натижаларидан кўриниб турибдики, ёшлар орасида ҳали ҳамон тизимли муаммолар етарлича сақланиб қолмоқда. Масъуллар томонидан эса, мазкур масалаларда жойида манзилли ечиш механизмлари амалиётга жорий қилинмаган.
Хусусан,
Туманида ишлаб чиқилган “Ёшлар дастури”да киритилган бандларнинг молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилмаган, маблағлар умумий ҳисобланганда бандлардаги келтирилган маблағларга баланс бермайди, тафовутлар мавжуд. Шунингдек, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга кредит ажратиш масаласи жиддий ўрганилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |