Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

 
Абсорбцион заҳарланиш

Заҳарларни тери ва кўз шиллиқ қаватлари орқали сурилишидан келиб чикади. 
Кислота ва ишкорларнинг токсик таъсири натижасида кўз шиллиқ қаватларининг 
жароҳати кузатилади. Заҳарнинг сурилиши жароҳатланмаган ва жаролатланган тери 
орқали утади. Икала ҳолатда ҳам заҳарни сурилишини камайтириш максадида беморни 
ифлосланган кийимлари ва териси ювиб тозаланади. Ушбу тадбирларни амалга 
оширишдан олдин ШТЁ ходими ўзини химоя қилиш учун ҳимоя кийимини кийиши керак. 
(қўлқоп, кўзойнак, респиратор). 
Белги ва симптомлари: 
1.
Анамнезида таъсирланганлиги. 
2.
Беморнинг терисида кукун ва суюклик булиши. 
3.
Куйишлар. 
4.
Қичишишлар. 
5.
Таъсирланиш. 
6.
Қизариш. 
Ёрдам кўрсатиш. 
Умумий ахборот. 
Ҳар қандай беморга биринчи ѐрдам нафас йўллари ўтказувчанлигини ва қон 
айланишини таъминлаш. Зудлик билан заҳарларни нейтраллаш максадида уларга карши 
антидотни аниқлаш керак. Цианид билан заҳарланганда нафас йўллари ўтказувчанлигини 
тиклаб, зудлик билан антидод қўлланилади ва кислород берилади. Беморлар барчаси 
кислород, налаксон, тиамин ва глюкоза олиши керак. Айрим ҳолатларда – налаксон ва 
атропин эндотрахеал интубацион трубка орқали берилади. Имконияти борича кондаги 


261 
канд микдорини аниқлаб – пулсаксиметрия қилиш керак. Чунки гипогликемия ва 
гипоксия ҳушсизлик ҳолатига олиб келиши мумкин. Беморга гипотензион ҳолат кузатилса 
– инфузион терапия бошлаш керак. ЭПМ ходими узини химоя қилиш чораларини 
унутмаслиги керак. 
Абсорбцион заҳарланишларда кўрсатиладиган ѐрдам. 
Беморларга кўрсатиладиган ѐрдам кузга, терига тушган заҳарларга кўрсатиладиган 
ѐрдамдек бўлади. Терига тушган моддалар тоза сувда чутка билан ювилади. Кузга ѐки 
терига тушган суюкликлар тоза сувда 20 минут давомида ювилади. Тери ва шиллиқ 
қаватларини ювиш пайтида уларнинг бутунлиги бузилмаслиги керак. 
Оғиз орқали заҳарли моддаларни кабул килганда ѐрдам кўрсатиш. 
Бундай беморларга ѐрдам кўрсатишнинг асосий максади тушган заҳарли 
моддаларни конга сурилишини камайтиришдан иборат. Бундан 90 % беморларга қусиш 
процессини стемуллайдиган ипекакуана сиропи заҳарли моддалар (кимѐвий ва табиат 
усимликлари) кабул килгандан сунг 20 дақиқа ичида берилиши керак. Ипикакуана 
сиропини иложи борича токсик моддани кабул килган пайтда 1 соат ичида берилса,
беморда қусиш бўлса, препаратни 30 минутдан кейин яна қайтиб бериш тавсия килинади. 
1-2 ѐшгача бўлган болаларга 15 мл ката ѐшлиларга 30 мл бўлиб, кичик болаларга жуда 
секин ичирилади. Ипикакуана сиропи қуйидагиларга тавсия килинмайди: 
1.
Шайтонлаш кузатилган беморларга. 
2.
Ҳушини йўқотган беморларга. 
3.
Кайд килган ва қусиши мумкин бўлган беморларга. 
4.
Кимѐвий моддалар билан заҳарланганда ва бу моддалар ўпка ва ошкозон 
ичакларга кучли таъсир кўрсатганда. 
Ипекакуана сиропи антидотлар тавсия килинишни 1-6, 5 соатгача чуздириши 
мумкин. Бу сироп беморнинг умумий аҳволига ѐмон таъсир килмайди. Активланган 
кўмир ва ич сурувчи дорилар эса беморнинг умумий аҳволига таъсир килади. 
Бу сироп юқорида кўрсатилган қўлланилиши мумкин булмаган кўрсатмалардан ва 
заҳарланишдан кейин кўп вақт утган бўлса, ишлатилмайди. Агар бемор кислота ѐки 
ишкор истеъмол килган бўлса, унга су тѐки сув бериш мумкин. Беморга кустириш 
мумкин эмас, чунки коррозияловчи мода ажралиб чикади ва тукималарни қайта 
жароҳатлаши мумкин. Заҳарни таъсирини камайтириш максадида беморга активланган 
кумир берилади. Бунда заҳарли модда активланган кўмир билан бирикиб ичаклар орқали 
ахлат билан чикиб кетади. активланган кумир кукун ѐки суспензия ҳолатида чиқарилади. 
Агар кукуни берилса шарбат ѐки сувда эритилиб беморга ичирилади. 


262 
Беморга активланган кўмир беришдан олдин шошилинч тез тиббий ѐрдам ходими 
рахбаридан далолатнома асосида рухсат сураши керак. 
Асосий тамойил – активланган кўмир беморга 1га 10 нисбатда, яъни 10 қисм 
активланган кумир 1 қисм заҳарли моддага нисбатан. Катталар учун доза 0, 5-1 г/кг ѐки 
25-50 гр. Болалар учун 12, 5-25 гр. агар суспензия берилса доза пакетдаги активланган 
кумир микдорига караб берилади. Суспензия беришдан олдин яхшилаб чайкалади. 
Активланган кўмирни перопал заҳарли моддаларни кабул килган беморларга 
канчалик барвақт берилса фойдаси юқори бўлади. активланган кумир хавфсиз восита 
бўлиб пациент ахлати корамтир рангда ажралишига сабаб бўлади. активланган кумир 
қўлланилмайди: темир тузлари, литий ва рух билан заҳарланганда, чунки у улар билан 
богланмайди. 
Активланган кўмирни ичганидан кейин пациентда қусиш кузатилса, тиббий ходим 
активланган кумирни қайта яна бериши керак. 
Ингаляция йўли билан заҳарланган беморларга ѐрдам кўрсатиш. 
Бундай беморларга ѐрдам кўрсатиш учун биринчи навбатда уларни заҳарли 
бугланиш манбасидан ва газлардан изоляция қилиш керак. Ҳодиса содир бўлган жой 
токсик мода билан заҳарланган бўлса, махсус химоя маскаси ѐки респиратор ишлатилади. 
Ингаляция билан заҳарланган беморларни юқори нафас йўлларининг бутунлигини 
баҳолаш ва ўпкада аускультатив текширув ўтказилади. Бундай беморларга кислород 
юқори босимда берилади. Барча хансираш, тахипноэ ва брадипноэ бор беморлар зудлик 
билан стационарга ѐткизилиши керак. Ис гази билан заҳарланган беморларга зудлик 
билан гипербарик оксигенация ўтказилиши зарур. 
Ингаляциялар орқали заҳарланганда ѐрдам кўрсатиш. 
Наркотик моддаларни юқори дозада кабул килинганда нафас олиши тўхтаб ҳушсиз 
бўлади. ШТЁ ходими юқори нафас йўлларини ўтказувчанлигини фаолиятини текшириб 
туриши лозим. Бемор ҳушсиз бўлганда тили тортилиши, юқори нафас йўлларини ѐпилиб 
колишига сабаб булиши мумкин. ШТЁ ходими беморни пастки жағларни ҳаракатга 
келтириши керак, бу эса тилни пастга тушишига ѐрдам беради. Керак бўлганда бурун ва 
оғиз орқали ҳаво беришлар ишлатилади. Агар юқорида кўрсатилган усуллар натижа 
бермаса, сунъий нафас бериш Амбу копчаси билан ѐки эндотрохеал интубация килинади. 
Налаксон – наркотик моддаларни кўп микдорда кабул килганда, асосий 
қўлланиладиган антидот ҳисобланади, уни кюори малакали ШТЁ ходими юбориши 
лозим. Налаксон мушак орасига, вена ичига ва эндотрахеал юборилади. Налоксон 
беморга тез тиббий ѐрдам машинасида берилиши керак бўлса, унда бемор фиксация 
килиниши керак, чунки налаксонни юборгандан кейин бемор тинч ухлаши керак. 


263 
Налаксонни юборгандан кеин агар бемор уйгонса ва стационарга ѐткизишдан ва кейинги 
даво муолажаларидан бош тортса, тактика тумандаги ҳолатга караб белгиланади. Айрим 
ҳолатларда ШТЁ ходими телефон орқали беморни узи кейинги текширувлардан ва 
даволаш муолажаларидан бош тортгани хақида гувоҳлар орқали гаплашади. Чора 
тадбирлар фойда бермаса, унда ШТЁ ходими беморни тиббий муассаса рахбари билан 
консультация килдиради. 
Хулоса. 
1. Ҳодиса руй берган вазиятда ШТЁ ходими ута эхтиѐткор булиши керак. 
2.Беморни аҳволи коникарли бўлса, хам, уни ҳаѐтини хавфсиз деб булмайди. 
3. Доимо тулик анамнез йигиш керак. 
4. Ҳодиса руй берган жойда таблеткалар, флаконлар ва бошка нарсаларни йигиб 
бемор билан даволаш муассасасига жунатилади. 
5. Беморга касаллик белгилари бўлганда, унга активланган кўмир берилади. 
6. Ипекакуана сиропини берганда жуда эхтиѐткор булиши шарт. 
7. Керак бўлганда тиббий муассаса рахбари билан маслахат қилиш керак. 
Назорат учун саволлар: 
1.
Болаларда ўткир заҳарланишларда касалланиш ва ўлимни эпидемиологик 
маълумотлари. 
2.
Болаларни ўткир заҳарланишида текшириш тамойиллари. 
3.
Болаларда ўткир заҳарланишда симптоматик даво тамойиллари. 
4.
Болаларда ўткир заҳарланишларда шифохонагача тез тиббий ѐрдам. 
5.
Болаларда кислота ва ишқор билан заҳарланганда тез ташхис куйиш ва ѐрдам 
кўрсатиш. 
6.
Болаларда углеводородлар билан заҳарланганда тез ташхис қўйиш ва ѐрдам 
кўрсатиш. 
7.
Болаларда темир билан заҳарланганда тез ташҳислаш ва тез тиббий ѐрдам 
кўрсатиш. 
8.
Салицилатлар билан заҳарланганда шошилинч ташҳислаш ва ѐрдам 
кўрсатиш. 
9.
Алкоголь ва наркотиклар билан заҳарланганда тез ташҳислаш ва ѐрдам 
кўрсатиш. 


264 

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish