Шокирова Гавхархон Назирғуломовнанинг
Фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (Илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ғўза тунламига қарши кураш самарадорлигини ошириб, унга қарши ишлатиладиган воситалар хажмини мақбуллаш технологиясини яратиш” 06.01.09- “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Qx144
Илмий раҳбар: Хўжаев Шомил Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Расул Ахматович–қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор, Арсланов Мухаммадсоли Турғунович –биология фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот номи: Ўз Республикаси фанлар академияси Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўзани ғўза тунламидан ҳимоя қилишда мавжуд муаммоларни ўрганган ҳолда, унга қарши кураш восита ва усулларини ҳамда сарф ва харажатларни мақбуллаштириб, умумий кураш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Фарғона водийси шароитида ғўза тунламининг мавсумий ривожланиш хусусиятлари ўрганилиб, унинг агробиоценозда тутган ўрни, зарарлайдиган ўсимликлар ҳамда ғўзага етказилган зарари (35-40%) аниқланган;
ғўза парваришида ишлатиладиган агротехник тадбир-чоралардан шудгор ўтказилган далада ғўза қатор ораларига буғдой экилган далага нисбатан ғўза тунлами 25% га оз бўлиши илмий нуқтаи назардан исботланган;
чилпилган ўсув нуқталарини дала ташқарисига олиб чиқиб ташлаш натижасида, самарадорлик 36-42% ни ташкил этиши исботланган;
ўғитланган, лекин ғўза тунламига қарши курашилган ғўза экилган майдондан 63,7% гача қўшимча ҳосил олиш имконияти вужудга келиши аниқланган;
ғўза тунламига қарши биоусулни фақатгина феромон тутқичлар сигналига таяниб ишлатиш эвазига ҳар гектардан қўшимча 1,4 ц ҳосил олиш мумкинлиги аниқланган;
мавсумда ғўзани ғўза тунламидан ҳимоя қилиш учун ферамон тутқич ва биоусулга сарфланган ҳар 1 сўм эвазига қўшимча 1,52-1,54 сўмлик маҳсулот (пахта) олиниши хисобига рентабеллик 152-154% ни ташкил этиши аниқланган;
феромониторинг ёрдамида энг самарали илмий-асосланган кимёвий ишлов ўтказиш муддатларини аниқлаш ҳисобига биологик самарадорликни 30-40% га ортиб ҳар гектардан қўшимча 3,2 ц ҳосил, ҳамда 442 минг сўм/га иқтисодий самара олиниши ва кечиккан муддатларда ишлов ўтказилган даладан эса, мутаносиб равишда: 1,2 ц ҳосил, ҳамда атига 91 минг сўм/га фойда олиниши илмий нуқтаи назардан исботланган;
ғўза тунламига ва сўрувчи зараркунандаларга қарши курашиш учун қуйидаги аралашма дорилар Дуэт, 55% эм.к. – 1,5 л/га, Прогресс Плюс, 44% эм.к. – 1,5 л/га илмий асосланган муддатда ишлатиш энг мақбул эканлиги исботланган;
барча вазиятларда ғўза тунламига қарши курашда қуйидаги : Проклейм, Эмамекс, Суррендер (эмамектин бензоат) – 0,35 л/га, Энтовант ПРО (индоксакарб), 30% с.э.г. – 0,2 кг/га, Альфасейв (метомил) – 1,5-2,0 л/га. инсектицидлар истиқболли эканлиги исботланди сарфланган ҳар 1 сўм эвазига қўшимча 3,5 сўмлик маҳсулот олиб юқори самара олишнинг назарий шарт-шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзани ғўза тунламидан ҳимоя қилишнинг самарадорлигини ошириб, унга қарши сарф-харажатларни мақбуллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар асосида.
Фарғона ҳамда бошқа вилоят минтақаларида ишлатиш учун ғўза ва бошқа зарарланадиган экинларни ғўза тунламидан ҳимоя қилиш учун “Ғўза тунламига қарши замонавий кураш тизими” номли тавсиянома чоп этиб тарқатилди. Ушбу тавсияларда ташкилий-хўжалик, агротехник тадбирларни ўтказиб, биологик фаол моддаларни ишлатиш, биологик ҳамда кимёвий усулларга жой ажратиб, такомиллашган УҲҚТ тавсия этилди. (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 6 октябрда 02/025-4053 сон маълумотномаси). Натижада ҳимояга сарфланадиган воситалар миқдори мақбуллашиб, ҳар гектардан ўртача 3-4 ц қўшимча ҳосил олиш имкони вужудга келди.
Диссертация ишининг илмий тадқиқот натижалари бўйича тавсиялари Фарғона вилояти, Тошлоқ туманидаги Сохибжон МММ номли фермер хўжалигининг 12,0 гектар ғўза майдонида, Олтиариқ туманидаги Нозимахон Махмура номли фермер хўжалигининг 14,5 гектар ғўза майдонида ғўза тунламига қарши 2016 йилда Энтовант, Энтовант ПРО (0,2-0,45л,кг/га), Проклейм, Сурендер, Эмамек(0,35кг/га) билан ғўзани 2160 гектар ерда химоя ишлови берилган бўлса, 2017 йилда эса 3400 гектар ерда ишланди. (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 6 октябрда 02/025-4053сон маълумотномаси). Ишлов бериш натижасида хар гектардан 5ц/гача хосил сақлаб қолиниб, гектаридан ўртача назоратга нисбатан 2 176 000 сўм, андозага нисбатан эса 1 900 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди.
Тадқиқот натижалари амалда жаъми 5560 гектар ерда жорий этилган. (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 6 октябрда 02/025-4053 сон маълумотномаси). Шунинг учун индоксакарб ҳамда эмомектин бензоат деб номланган соф моддага эга бўлган инсектицидлардан: Энтовант Энтовант ПРО -0,2-0,45л,кг/га; Проклейм, Эмамек, Эмабен Сурендер ва б. (0,35кг/га) кенг жорий этилди, юқори хўжалик ва иқтисодий самарадорликка эришилди.
ИК раиси: А.Исашов қ.х.ф.д., профессор
И К илмий котиби: С.О.Абдурахмонов қ.х.ф.д., профессор в.б
Илмий раҳбар: Ш. Т. Хўжаев қ.х.ф.д., профессор
Талабгор: Г.Н. Шокирова
Do'stlaringiz bilan baham: |