Жиззахим
Жиззахимсан cен менинг фахрим
Гулга тулган сен она шахрим.
Киндик коним тукилган тупрок,
Тоглар тула олтин маконим.
Жиззахим, сен шарафим-шоним.
Шохлар юрти атайму сени,
Беклар юрти атайму сени.
Мехмондусту калби тоза-пок.
Халклар юрти атайму сени?!
Ок олтинга тулган маконим,
Жиззахим, сен шарафим-шоним.
Бахмал, Зомин, Фориш хар ён тог,
Узум, олма, мева тулган бог.
Юрак калкир согинганим чог,
Тоглар тула, олтин маконим.
Жиззахим сен шарафим-шоним.
Чулларимда унди хирмоним.
Fаллаоролим галлага коним.
Ота юртга фидодир жоним,
Оқ олтинга тўлган маконим,
Жиззахим, сен шарафим-шоним.
Ризаева Махфурат
Умр
Гуломжон ёкубовга
кушик шеьр
Умр дарё экан гохида шошиб,
Гохида сокину, гохида тошиб.
Болалигу ёшлик тоглардан ошиб,
Умир утаверар утаркан умр.
Хаётимга унгу - сулимга бокиб,
Сочим окартирган йулимга бокиб.
Кимларга ёкмайин кимларга ёкиб,
Умр утаверар утаркан умр.
Халким сендан топдим сендан топдим шон,
Кукларга кутарган сенсан сен инон,
Сенга садка булсин сенга садка жон
Умр утаверар утаркан умр.
Уткан куним менинг кайтмас чогларим,
Суянганим эссиз алпдек тогларим.
Улар кетиб хазон булган богларим,
Умр утаверар утаркан умр.
Халким айтолдимми айтмок сузингни,
Оклолдимми берган нону- тузинни
Фарзандингман тавоб айлай изингни,
Умр утаверар утаркан умр.
Ризаева Махфират Номозовна.
ШЕЪРИЯТ
Шеърларим гохида қораласалар,
Сўзларим гижжалаб сараласалар,
Сезмаслар дилларим яраласалар,
Шеърият мен сендан кечолмадим.
Шеърият бағрингдан кетолмадим.
Айрилиқ тушганда бошимга,
Оққанда қўздаги ёшимга,
Сирдошим сен менинг қошимда
Шеърият мен сендан кечолмадим.
Шеърият бағрингдан кетолмадим.
Дардларим сиримдан огохсан,
Гўёки сен менга панохсан,
Суянган тоғимсан, сен хақсан,
Шеърият мен сендан кечолмадим.
Шеърият бағрингдан кетолмадим.
Сирларим сен мени очмагил,
Дардларим емонга сочмагил,
Илхом бер! сен мендан қочмагил,
Шеърият мен сендан кечолмадим.
Шеърият бағрингдан кетолмадим.
Онамни согиндим
Онажоним Халима Ризаева хотирасига
багишланади
Азиз онам мехрибон онам
Кузларингиз согиндим мен
Эркалатиб бошим силаб
Сузларингиз согиндим онам
“Болам мени боламсан” деб
Куйганингиз согиндим мен
Хато килсам гох урушиб
Суйганингиз согиндим мен
Атрофимда айланиб сиз
Гирёнамни согиндим мен
Касал булсам бошимда сиз
Парвонамни согиндим мен
Огриган бу бошим босган
Кулларингиз согиндим мен
Армонларга тулган умр
Йулларингиз согиндим мен
Жоним онам мехрибоним
Онажоним согиндим мен
Хокисорим кадрдоним
Жона жоним согиндим мен
1998 йил ёзилди
УЗБЕГИМ
Одамийлик дарсига китоб битган узбегим
Охирги нон тузиги мехмон кутган узбегим
Тулиб кетса, дардлари ичга ютган узбегим
Сенга фидо фидо жон жанажоним узбегим
Минг шукур фарзандингман, онажоним узбегим
Юлдузлари зант етиб дунёни титратган сен
Буюк- буюк боболар бешигин тебратган сен
“Сен етим эмассан”-деб етимни юпатган сен
Сенга фидо фидо жон жанажоним узбегим
Минг шукур фарзандингман онажоним узбегим
Ориятли узингсан, сендан топдим диёнат
Адолатли узингсан, сендан топдим хидоят
Сенда бордур андиша, хар сузингда бир хикмат
Имонлисан соф виждон, жанажоним узбегим
Минг шукур фарзандингман онажоним узбегим
Сен болам деб яшайсан, сен болангни уйлайсан
Мехр билан болангни юрагингга бойлайсан
Калбинг тоза, кунглинг пок, юрагингдан суйлайсан
Болажону- мехмондуст жонажоним узбегим
Минг шукур фарзандингман онажоним узбегим
Омон булгин жон элим, мен матхингни куйлайин
Сени бошларинг силаб узинг гулга урайин
Бахтли булгин омон бул, мен бахтингни курайин
Сен бахтимсан жон элим, жанажоним узбегим
Минг шукур фарзандингман онажоним узбегим.
2017йил езилди
Одамлар асрайлик бир биримиз.
Дунё шодликларга, тулсин десангиз
Калбларда пок имон, булсин десангиз
Кунгиллар кувонсин кулсин десангиз
Одамлар асрайлик, бири- биримиз
Одамлар асрайлик ёшу- каримиз
Дунёга бир каранг, инсон кадри паст
Одамни улдирар, одам каранг бас
Юраклардан чиксин, бир нидою сас
Одамлар асрайлик, бири- биримиз
Одамлар асрайлик ёшу -каримиз
Бегунох оккан бир томчи кон увол
Увол булган азиз, азиз жон увол
Жавоб тополмайин, бошда минг савол
Одамлар асрайлик, бири- биримиз
Одамлар асрайлик, ёшу -каримиз
Беш кунлик дунёга мехмондур инсон
Мол-дунё ортидан сарсондин-сарсон
Инсон кадри нечун арзондур-арзон
Одамлар асрайлик, бири биримиз
Одамлар асрайлик, ёшу каримиз
1998 йил
Кишлогим.
Нарвон кишлоги Фориш тумани
Киндик коним тукилган тупрок
Согиниб яшайман кетсамда йирок
Кунгилга тушмасин, айрилик фирок
Сен менга азизсан, хар недин бирок
Сен она кишлогим, кадрдон кишлок
Тупрок кучангда, колди изларим
Мактабим богрида, утган кезларим
Улгайдик багрингда, углу- кизларинг
Сен менга азизсан, хар недин бирок
Сен она кишлогим, кадрдон кишлок
Мени согинтирган, мехрингмикан ё
Ёки чорлаётган, сехрингмикан ё
Багрингда уксиниб колди болалик,
Сен менга азизсан, хар недин бирок
Сен она кишлогим, кадрдон кишло
Кексаларга насихат.
Мархоба Каримова жавоб шеър. Углинг еб урга кетар, дебсиз майли
Кизинг еб кирга кетар, дебсиз майли
Ота мерос-бобо мерос чин хакикат
Мархобахон сиз ёзибсиз, зур насихат
Мархобохон айтганингиз килолмадим
Нафакамни чунтагимга сололмадим
«Узингиз-чун яшанг» дебсиз яшолмадим
Боламсиз мен огзимга ош ошолмадим
Узбек миллат дейишади буюк миллат
Буюк миллат дейишади, суюк миллат
Шунинг учун шохлар чиккан,шу элимдан
Шунинг учун беклар чиккан,шу элимдан
Оналари алломалар туккан халким
Буюклиги боболардан, юккон халким
Жахонгири дунёларни кучган элим
Улукбеги юлдузларга учган элим
Оналари фарзандига фидо жони
Томирида окар халкнинг, буюк кони
Огзидаги ошин онам тутган эди
Биз-чун канча гам аламлар ютган эди
Бериб бизга томирдаги конларини
Фидо этиб жуссагина жонларини
Узи емай едирган хам онам эди
Узи киймай кийдирган хам онам эди
Болам дебон яшайверди куйиб куйиб Эркалабон хеч толмади суюб –суюб Балки силтаб огритдик дилларини
«Кузга суртай» десам топмай кулларини
“Она булсанг онанг кадрин биларсан”- деб
Курсатибон кетган экан йулларини
Онамга биз каролдик ё каролмадик
Фарзанд булиб бир кунга яролмадик
Каранг энди ушбу кунда узимнимас
Узимнимас мен боламни уйлаяпман
“Кийимлари юпинмиди? камми дейман?”
Йигладими? нега кузи нами дейман
Кийинтириб хавас билан бокиб ортдан
Узимни хам унутаябман бир пастдан
Онам менга байрогини тутган экан
Шундай яшаб бу дунёдан утган экан
Кайда булса болам боши омон булсин
Дориламон шу замонда даврон сурсин
Сунги манзил! Боши узра кутарса бас
“Онам”-дебон куз ёшларин туколса бас
Фарзандлигин бир кунгина туёлса бас
Болам кадрим бир кунгина куёлса бас
Углинг еб урга кетар, дебсиз майли
Кизинг еб кирга кетар, дебсиз майли
Ота мерос-боба мерос чин хакикат
Мархобахон сиз ёзибсиз, зур насихат
Мархабохан айганингиз килолмадим
Нафакамни чунтагимга салолмадим
“Узингиз-чун яшанг -дебсиз яшолмадим
Боламсиз мен огзимга ош ошолмадин
Кайда булса болам боши омон булсин!.
Дориломон шу замонда давон сурсин!!!.Ризаева М.Н.
Do'stlaringiz bilan baham: |