Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик


 Иқтисодий ўсиш. Иқтисодий ўсишнинг асосий кўрсаткичлари



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

1.4. Иқтисодий ўсиш. Иқтисодий ўсишнинг асосий кўрсаткичлари 
 
Иқтисодий ўсиш жараёни жамиятдаги бир қатор миқдорий ва сифат 
жиҳатдаги ўзгаришлар билан кузатилади. Шулардан биринчи навбатда 
иқтисодиётнинг таркибий трансформациясини алоҳида кўрсатиш керак. 
Иқтисодий ўсишни кўзлаган мамлакатларда биринчи навбатда қишлоқ 
хўжалигининг миллий маҳсулот ва бандликдаги улушини камайтириши 
характерлидир. Мавжуд маълумотларга кўра, АҚШда 1920 йилда ишчи 
кучининг 70% и қишлоқ хўжалигида банд бўлган, бу улуш 1941 йилга келиб 
20% дан камни ва 1987 йилга
 
келиб атиги 3% ни ташкил қилган.
Жамият томонидан ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган 
хизматлар турли хилдаги категорияларга бўлинади: 
- махсус билимларни талаб қилувчи интеллектуал хизматлар (таълим 
бериш, воситачилик, реклама фаолият турлари); 
- соғлиқни сақлаш, таълим билан боғлиқ хизматлар; 
- меҳмонхона ва ресторанлар фаолияти билан боғлиқ хизматлар; 
- алоқа воситалари (транспорт, почта, телекоммуникация); 
- молиявий хизматлар (банклар, томонидан такдим қилинадиган кредит ва 
бошқа хизматлар, суғурталаш); 
- жамият ҳимоясини таъминловчи ва унинг аъзолари ўртасидаги 
алоқаларни тартибга солиб турувчи умумий хизматлар (мамлакат мудофаси, 
жамоат тартибини сақлаш, адлия, миллий ва маҳаллий даражадаги умумий 
бошқарув). 
Иқтисодиёт жабҳаларидаги ўзгаришлар ижтимоий институтлар, инсонлар 
хатти-ҳаракатлари ва мафкураларида сезиларли ўзгаришларга олиб келади. 
Мазкур ўзгаришлар модернизация деб юритилади.


35 
Швед иқтисодчиси Г. Мюртал «учинчи дунё» мамлакатлари иқтисодий 
тараққиётига бағишланган «Осиё драмаси» номли китобида модернизациянинг 
қуйидаги тамойилларини кўрсатиб ўтган: 
1. Рационализм. Анъанавий фикрлаш тарзи ва ишлаб чиқариш шаклинг 
ўзгартириш, жамоатчилик ва инсон фаолиятининг барча соҳаларида янги метод 
ва моделларни қўллаш. 
2. Иқтисодий режалаштириш. Хўжаликлар тараққиётини ошириш 
мақсадида қўлланиладиган иқтисодий сиёсат. 
3. Тенглик. Барча учун янада тенг ижтимоий ва ҳуқуқий мавқе, 
даромадлар ва ҳаёт тарзининг яратилишини таъминлаш. 
Ижтимоий институтлар ва ақл-идрокдаги ўзгаришлар. Бу ерда меҳнат 
унумдорлигини оширадиган, рақобатни ривожлантириб тадбиркорликка йўл 
очадиган, маълум бир маънода инсонлар хоҳиш ва имкониятларидан 
фойдаланишга замин яратадиган ўзгаришлар тўғрисида фикр юритилади. 
Институционал ўзгаришлар ўз ичига ер ислоҳотлари, монополияга қарши 
кураш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва давлат 
бошқарувининг ўзгаришини олади. 
Турли хилдаги ишлаб чиқариш омилларини бирикиши ҳамда ҳар-хил 
давлатларнинг ривожланиши шароити, иқтисодий ривожланиш даражасини 
белгилаб беришга йўл қўймайди, деган бир фикр мавжуд. Бунинг учун бир 
қатор асосий кўрсаткичлар қўлланилади: 
1. Аҳоли сонига тўғри келадиган ЯИМ. 
2. Аҳоли сонига тўғри келадиган ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари. 
3. Аҳолини турмуш даражаси ва сифати. 
4. Иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг натижаси. 
Айтиб ўтиш жоизки иқтисодий ривожланиш даражаси бу тарихий 
тушунча бўлиб, миллий иқтисодий ривожланишнинг ҳар бир поғонаси ҳамда 
жаҳон ҳамжамиятига унинг асосий кўрсаткичларига озми-кўпми ўз таъсирини 
кўрсатади. 


36 
Аҳоли сонига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи иқтисодий ривожланиш 
даражасини аниқлаб берувчилардан ҳисобланади. Бир қанча ривожланган 
давлатлар 90 йилларнинг ўрталарида аҳоли сонига ЯИМ кўрсаткичи жуда 
юқори даражада бошқа ривожланган давлатларга солиштирганда, лекин бошқа 
кўрсаткичларга қараганда иқтисодиёт соҳасининг тизими аҳоли сонига тўғри 
келган ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг турлари ва бошқалар бундай 
давлатлар ривожланган давлатлар сарасига кирмайди. Бошқа кўрсаткичлар 
халқаро кўламда кенг қўлланиладиган, иқтисодиёт соҳасининг тизими 
ҳисобланади, тизимларга бўлиб чиқарилиб, унга ЯИМ асносида ташҳис 
қўйилади. 
Биринчи навбатда миллий иқтисодиёт соҳасида йирик тизимлардан, яъни 
молиявий ва молиявий бўлмаган маҳсулотлар орасидаги фарқ ўрганилиб 
чиқилади. Бу солиштирув биринчи навбатда ишлаб чиқаришни умумий 
белгилаб беради. Бошқа соҳаларнинг тизимини ўрганиб чиқиш ҳам катта 
аҳамиятга эга.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish