Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик


 Иқтисодий ўсиш жараёнларини прогнозлаш



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

 
9.9. Иқтисодий ўсиш жараёнларини прогнозлаш 
 
Иқтисодий ўсиш жараёнларини прогнозлашнинг энг муҳим шарти, 
прогнозланадиган объектларни бошқарадиган қонунларни чуқур ва ҳар 
томонлама 
ўрганишдан 
иборатдир. 
Масалан, 
миллий 
иқтисодиётда 
ривожланиш ва ўсиш жараёнларининг прогнозларини ишлаб чиқишда талаб ва 
таклиф 
қонунини, 
чекли 
қайтимнинг 
камайиш 
қонунини, 
меҳнат 


227 
унумдорлигини тўхтовсиз ўстириш қонунини ўрганиш ва унинг ҳаракат 
йўналишини аниқлаш талаб қилинади. Объектив прогнозли тадқиқот конкрет 
материал асосида инсоннинг мақсадли фаолияти иқтисодий жараёнларнинг 
объектив характерига, объектив детерминизмнинг сабабий қонунларига зид 
бўлмаслиги ҳақидаги умумий қоидани қўшимча равишда исботлаб беради. 
Прогнозли тадқиқотларни ташкил этиш ишнинг аналитик босқичи 
ҳисобланади, прогнозлаш методологиясида эса келажакнинг ҳозирги ва ўтган 
давр билан генетик алоқасини очиб бериш учун хизмат қилади. 
Прогнозлаш келажакни шакллантирадиган ҳозирги даврдаги омилларни 
аниқлашга ҳамда тараққиёт омилларига фаол таъсир кўрсатадиган тавсияларни 
ишлаб чиқишга қаратилгандир. 
Иқтисодий прогнозлаш умумий прогнозлаш тизимининг махсус бўлими 
бўлиб, ижтимоий фанлар кузатадиган воқеликни ўрганади. 
Иқтисодий ўсиш жараёнларини прогнозлашнинг мақсади - амалдаги 
ижтимоий эҳтиёжларни аниқлаш ва келгусидаги эҳтиёжларни олдиндан 
кўришдан, жамият ижтимоий таркибини шакллантириш қонуниятларини, 
турмуш тарзини такомиллаштириш йўлларини очиб беришдан иборатдир.
Ҳозирги кунда келажакни прогнозни 2 тури ҳаётга тадбиқ этилган: илмий 
баҳолаш ва ноилмий кўрабилиш. 
Ноилмий кўрабилишга турли тахминлар, ҳар хил ҳаёлий сезгилар, 
эҳтимоллар ва бошқа шунга ўхшаш асосланмаган истиқболларни билиш 
киради. 
Илмий кўра билишни принципиал фарқи шундаки, ҳодисаларни 
ишончли, илмий тасдиқланган бўлишига имкон туғдиради. Бу эса тизимларни 
келажакда бошқаришга ва конкрет қарорлар қабул қилишга асос бўлади. 
Келажакни илмий баҳолашнинг турлари: 
Олдиндан айтиб бериш - бу келгусидаги муаммони ҳал қилишнинг 
мумкин бўлган ёки исталган истиқболда ҳолатини баён қилишдир. Бошқача 
қилиб айтганда, олдиндан айтиб бериш - келгусида бўладиган маълум 
жараёнларнинг ҳолати ҳақидаги ишончли фикрни билдиришдир. 


228 
Олдиндан кўра билиш - тизимни ривожлантиришнинг қонуниятларига 
асосланган, ҳақиқатни олдиндан акс эттиришдир. Бу нарса тизимнинг 
келгусидаги ҳолати ҳақида маълум хулоса чиқариш имконини беради. 
Прогноз - бу эҳтимол йўналишлар, объектлар ва ҳодисаларнинг 
ривожланиши натижалари. Прогнозлаш - бу объектни ривожлантириш 
истиқболини белгилаб берадиган махсус илмий тадқиқотлардир. 
Режалаштириш - бу аниқ белгиланган мақсад, уни амалга оширишнинг 
йўллари ва тадбирлари, белгиланган хом ашёлар билан ажралиб туради.
Режа - якка ягона, ижроси мажбур бўлган директив ҳужжатдир. 
Шундай қилиб, режалаштириш, прогнозлаш, олдиндан айтиб бериш, 
олдиндан кўра билиш - келажакни баҳолашнинг ишончлилик даражасига қараб 
бири-биридан фарқ қилади. 
Олдиндан айтиб бериш «Бўлса керак» лигини ифодалайди. Прогнозлаш 
нима бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беради; режалаштириш - бўлиши шарт 
деган маънони билдиради. 
Иқтисодий прогнозлаш - бу иқтисодий қонунларга илмий ёндашган ҳолда 
иқтисодий тизимларни прогнозларини тузиш жараёнидир. Иқтисодий тизимни 
бошқариш схемасини қуйидагича ифодалаш мумкин (1-расм). 
Аввало иқтисодий тизимни ривожланишини мақсади аниқланади. 
Қуйидаги мақсадга келажакда бўлиши мумкин ҳолатлари ўрганилиб прогноз 
қилинади. Энг самарали танланган ривожланиш вариантлари, комплекс 
дастурларни тузилишига информацион база сифатида қўлланиб, прогноз 
қилинган ҳолатга тизим эришиш учун, қандай тадбирлар амалга оширилиши 
кераклигини дастур кўринишида тузиб олинади. Бундай ёндашиш «Дастур» 
дейилади. Мақсадни ва бор имкониятларни (ресурсларни) солиштириш 
натижасида илмий асосланган режалар тузилади ва тизимни элементларига 
етказилади. 


229 
1-расм. Ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларининг чизмаси 
Шундай қилиб, режа - фақат бошқариш мумкин бўлган жараёнларда 
қўлланади. Масалан, ишлаб чиқаришда режани қўллаш мумкин. Прогноз 
бошқарилиши мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган соҳаларда қўлланилади. 
Масалан: об-ҳавони режалаштириб бўлмайди, уни прогнозлаш мумкин, 
демографик, илмий-техника, ташқи иқтисодий ва бошқа жараёнларни қисман 
уларни бошқариш, қисман режалаштириш мумкин. 
Прогнозлаш аввало, режаларнинг илмий асосланганлигини ошириш учун 
тараққиёт мақсадларидан бирига эришишга қаратилган конкрет режа ёки 
комплекс дастурни текшириш асоси тарзида қаралади. Ишнинг бу босқичи 
режа ечимларининг, шунингдек иқтисодий тадбирлар тизимини ўтказиш 
муддатларининг изчиллигини танлаш ва асослаш имконини беради. 
Прогнозлашни режалаштиришнинг альтернатив тарзидаги ёрдамчи 
воситаси деб ҳисоблайдиган айрим муаллифлар унга режанинг бирмунча 
ишончли, директив режалаштириш вазифаларига мос келадиган баланс 
усулини қарама-қарши қўядилар. Дарҳақиқат, баланс - бу иқтисодий ҳисоб-
китоблар усули бўлиб, иқтисодий-статистик, аналитик ва режали ишларнинг 
турли босқичларида қўлланилиши мумкин. Прогноз - бу методологияда бутун 
мантиқи ва спецификаси билан мақсадли тематик тадқиқот бўлиб, ҳам сифат, 
ҳам миқдор таҳлилларини ўз ичига олади ҳамда унда, режали ишлаб 
чиқаришнинг пировард натижаларидан қатъий назар, мустақил илмий аҳамият 

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish