Сичқонча(Mыши)
Клавиатура
Сичқонча(Mыши)- дастурлар билан ишлашда дарчалар, график дастурлар, ўйинлар ўйнашда, Жахон тармоқи Internet Explorer да интернет шархловчилари билан ишлаш жараёнида клавиатуранинг ишни енгиллаштирадиган ҳамда унумли, самарали ва тез ишлаш имкониятини яратади.
55-расм
56-расм
57-расм
15.2. Клавиатура
59-расм
Клавиатура 101—105 клавишдан иборат.
Уз вазифаларига кура клавишлар бешта гурухга булинади:
Харфлар ва сонларни киритадиган клавишлар.
Улар одций ёзув машинкаларнинг клавишларига ухшайди. (Пишущей машинки)
Бошкарувга оид клавишлар.(Служебные клавиши)
Функционал ёки амал клавишлар. (Функциональные клавиши)
Кичик сонлар киритадиган клавишлар.(малая цифровая клавиатура)
Ёрдамичи махсус белгилардан иборат клавишлар. (Дополнительные клавиши управления курсором)
Энг катта гурух — биринчи гурух булиб, улар ердамида кирилл (рус) ва лотин алифбосининг катта-кичик харфлари, сонлар, махсус белгилар, тиниш белгилари компьютерга киритилади. Пастда жойлашган узун, хеч канака белгиси булмаган клавишнинг номи Spacerbar ёки Space деб аталади ва бушлик белгисини киритишга мулжаллангандир. Бошка клавишлар бир неча номга эга, чунки улар клавиатуранинг иш тартибига (регистрига) караб турли белгиларни киритишга мулжалланган.
Пастки регистрда кичик, юкори регистрда эса бош (катта) харфлар киритилади.
Рус алифбосидан лотин (инглиз) алифбосига ёки аксинча, лотинчадан русчага утиш сиз ишлайдиган дастурга боглик,. Масалан, WINDOWS да алифбо автоматик равишда танланади (экраннинг энг пастки кисмида).
Экранга белги тушадиган жой махсус усул билан белгиланади. Бунинг учун махсус белги бор, у курсор деб аталади. Агар экран матн киритиш хрлатида ишлаб турган булса, унда курсор учиб-ёниб турадиган вертикал чизикча ёки харфнинг устига тушадиган туртбурчакка ухшайди ва матн курсоры деб номланади. Агар экран график холатда ишлаб турган булса, унда курсор ёниб-учиб турадиган горизонтал чизикчага ухшайди. Хуллас, курсор куриниши холатга к араб узгаради.
Бошкаришга оид клавишлар хар хил бошкариш вазифаларини бажаради. Айрим клавишлар, масалан, Caps lock, Num lock ва Scroll lock бошка клавишларнинг ишлаш вазифасини узгартириб туради. Shift, Ctrl, Alt клавишлар бошка клавишлар билан бирга ишлайди. Масалан, Ctrl+Alt+F дегани Ctrl, Alt ва F клавишларни биргаликда босишни билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |