Шерали Турдиев. Элбек



Download 41,88 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi41,88 Kb.
#224243
  1   2
Bog'liq
ЭЛБЕК

Шерали Турдиев. Элбек


Х Х асрнинг 20-йилларида Тур­кистон адабиёти ва матбуоти майдонига кириб келган Шокир Сулаймон, Ғайратий, Зиё Саид, Рафиқ Мўмин каби Элбек(Машриқ Юнусов) ҳам бу даврда янги ўзбек маърифати, маданияти соҳасида фаол иш олиб борди. У «Армуғон»(1921), «Кўзгу», «Ёлқинлар»(1925), «Баҳор»(1929) шеърий тўпламларини, «Ойхон»(1920), «Қўшчи Турғун» (1925) ҳикоялар тўпламларини нашр эттирди.
Ўқув китоблари ва тил қўлланмалари борасида «Ўр­нак»(1924), «Гўзал ёзғичлар»(1925), «Билим»(1927), «Бош­­лан­ғич мактабда она тили», «Луғат ва атамалар»(1924) китобларини яратди, ўзбек фолклори асарларини тўплаб, нашр эттирди(«Лапарлар»(192), «Ашулалар тўплами», «Болалик қўшиқлари»(1934, 1935) ва бошқалар).
Элбек рус классик адабиёти тарғиботи билан ҳам қизғин шуғулланиб, А.С.Пушкиннинг «Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак», «Поп ва унинг хизматкори Балда ҳақида эртак»(1937), И.Крилов масаллари, Н.Некрасов шеърларини ўзбекчалаштирди. «Пушкин ижодида халқ адабиёти ва ўзбекча таржима» (1937) каби мақолалари билан таржимачилик ишларига муносиб ҳисса қўшди.
У тоғ ёнбағридаги қишлоқда оғир болалик йилларини кечиради. Туғилган қишлоғидаги моддий ва маънавий қийинчиликлар, Тошкентда кечган оғир кунлари, сарсон-саргардонлик, маърифатга бўлган чанқоқлик ва бу йўлдаги хилма-хил тўсиқлар бўлажак шоирнинг бутун ҳаёт ва ижод йўлига ҳам таъсир этмай қолмади.
Элбек 1898 йили Тошкент вилоятининг собиқ Искандар бўлисининг Хумсон қишлоғида камбағал деҳқон оиласида туғилади, болалик ҳам ёшлик йиллари жуда оғир ўтади.
Шоир кейинчалик бу ҳақда эслаб шундай дейди: «1905 йили қишлоқ эски мактабига кириб ўқидим. Бу мактабда 4 йил ўқиб, ўқув-ёзувни ўргандим. Отамнинг мендан бошқа ҳам болалари бўлгани учун бизни боқа олмасди. Мен ёшликдан деҳ­қончилик ишларига берилдим. 1910 — 1911 йилларда жуда қийинчилик ва шунинг натижасида бошқа ака-укалар каби мен ҳам уйни ташлашга мажбур бўлдим.
Тошкентга 1911 йилда биринчи маротаба келдим, бунда бир кишига қарол бўлиб ишладим. Шу йилда Эски шаҳар Девонбеги маҳалласидаги «Хоний» мактабига ўқишга кирдим. Ўқишга кириш мени севинтирди, лекин моддий ёқдан кўп сиқилганлик анча хафа қиларди. Ҳатто қиш кунлари оёқяланг қолдим. Ётар ер йўқ. Баъзан ўртоқларим уйида, кўпинча мактаб ҳужрасида эски намат орасида ўралиб ётиб, қиш ўтказардим». Бундай узлуксиз қийналишлар унинг асабларини бўшаштиради, дарс вақтларида муаллимлар билан баъзи келишмовчиликларга олиб келади.
У интизомсизликда айбланиб, мактабдан ҳайдалади. Шу қийинчиликларга қарамай, Элбек 1914 йили шаҳардаги «Намуна» мактабига кириб ўқийди ва муаллимлик ҳам қилади, кейинчалик 1917 йил Октябр давлат тўнтаришидан кейин Тошкентда ўқитувчилар тайёрлов курсларида ўқийди. Элбек ёшлик йилларида ўз бошидан кечирган қийинчиликларни «Ўтмишим» номли достонида шундай изтироб ва алам билан эслайди:
Қарол бўлиб ишладим,
Бир бурда нон тишладим.
Турмушим кун-кун оғир
Бўлди, йиқилдим охир.
Кекса қари отамни,
Мунгли бояқиш онамни,
Ўз ҳолига ташладим.
Шаҳарга йўл бошладим.
Бироқ қорин тўйғизиш
Бундан ҳам оғир бўлди.
Кимсаларга сарғайиб
Гулдай юзларим сўлди.
Элбекнинг 20-йиллар бошларида Туркистонда мустамлакачилик асоратларига қарши халқ орасида кечган шиддатли курашлар таъсирида ёзилган «Тил»(1920), «Қуролга», «Ўзбек йигитига»(1922), «Бибихоним мадрасаси»(1925) каби шеърларида шу даврда яратилган Фитратнинг «Миррих юлдузига», Чўлпоннинг «Бузулган ўлкага»(1920), С.Айнийнинг «Биз ким?»(1919), «Бибихоним мадрасаси»(1921), Ботунинг «Сўрма» каби миллий истиқлолчилик ғоялари билан йўғрилган асарларига ҳамоҳанг бўлиб янгради. Унинг 20-йилларнинг иккинчи ярмидан сўнг Ўзбекистонда ўтказилган турли кампаниялар таъсирида яратилган «Батрак Қоравой», »Ҳужум» каби шеърлари, «Ойхон», «Қўшчи Турғун» каби ҳикояларида унинг замондошлари Шокир Сулаймоннинг «Эрк куйлари»(1926), З.Баширнинг «Озодлик қурбонсиз бўлмайди» каби шеър ва ҳикояларига хос бўлган ижтимоий-сиёсий ғоялар публитсистик руҳда баён қилинди. Шоирнинг «Қўшчи Турғун», «Батрак Қоравой» ҳикояларида ўзбек деҳқонларининг оғир аҳволи, эзилишлари қаламга олинади. Бу,
айниқса, унинг «Қўшчи Турғун» ҳи­коясидан Турғуннинг ўз хўжайини Муҳаммадамин даласида ўзи каби бирга ишлаб роҳат кўрмаган хизматчиларга қарата айтган ушбу сўзларида, айниқса, очиқ кўринади: «Биз шу хўжайинларнинг ишларини ишлагувчи кишилармиз, биз йил — ўн икки ой ишлаймиз-да, орттирган нарсамизга қорнимиз ёлчиб тўймайди, танимиз эса яхшироқ кийим кўрмайди. Биз ишлаб туриб тўя олмасак… Биз ҳам улардек бир одам. Нечун биз хўжайинимизга бературган нарсангиз оз, кўпроқ беринг, — деб айтмаймиз. Башарти, ёлғиз айтишга қўрққанимизда нечун тўпланиб туриб сўрамаймиз. Агар тўпланиб туриб айтсак, улар нима қиладилар. Ўзлари қўшнинг қулоғини тутиб ер ҳайдарлар, деб айтасизми. Биз ишламасак, булар оч қолганларидан сўнг, албатта, биз билан келишишга мажбур бўладилар».
Шоир шеърларида бугунги кун учун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган муҳим тарбиявий масала бўлиб бораётган экологик масалалар: табиат гўзалликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ўзи яшаб ўсган тоғ ва тошлар жилваси, қиши ва ёзи, баҳор қувончлари, меҳнат шавқининг қувончлари самимий куйланади. Масалан, «Бизнинг қишлоқ»(1921) шеърида ўз қишлоғи гўзаллигини шундай чизади:
Бизнинг қишлоқ шаҳардан кўп узоқда,
Буюк тоғнинг этагига солинган.
Айланаси кўркам, юксак тоғ билан,
Қалъа каби қаттиққина ўролғон,
Биз шул ерда қишин-ёзин ўлтуруб,
Ўтказамиз умримизни ер суриб.
Қишда бутун қишлоқдан ҳеч қўзғолмай
Турадирмиз молимизни боқишиб,
Қачон етиб келса баҳор ойлари.
Эриб оқса сойлардан қор сувлари,
Севинамиз «Баҳор ойи келди» деб,
«Экин экар чоғлар яқин қолди» деб.
Катта-кичик барча бирдан қирларға
Кетадирмиз экинларни экарға.
Мана шул чоқ бизнинг қишлоқ тинчгина,
Киришарлар биз қайтгунча ухларга.
Элбек шеърият, ҳикоячилик соҳасидагина эмас, ўзбек тили ва фолк­лори соҳасида ҳам қалам тебратган маърифат соҳибидир. Бу соҳада у профессор Ғози Олим Юнусов, Ҳоди Зарипов, Буюк Каримов каби тилшунос, фолклоршунос олимлар билан биргаликда ўзбек халқ тили (диалектлари) ва фолклорини йиғиш, нашр этиш ишларида, ўзбек фолклори истилоҳлари луғатини тузишда, имло масалалари муҳокама ва мунозараларида ҳам фаол қатнашиб келади. У 1919 йил бошларида Фитрат раҳбарлигида тузилган «Чиғатой гурунги»да иштирок этиб, кейинчалик Шокиржон Раҳимий, Ғози Юнус билан бирга ўзбек илмий комиссияси раҳбари ҳам бўлиб ишлади; Чўлпон, Ғулом Зафарий ва бошқалар билан бирга Фарғонада минглаб халқ мақол ва маталлари, қўшиқ ва лапарлари, этнография материалларини тўплади. «Ўзбек халқининг изоҳли луғатига материаллар» номли иш ёзди. Ўзбек тилининг мукаммал изоҳли луғатини яратиш учун муҳим манба бўла оладиган «Ўзбек фолклори луғати»ни тузишга киришди ва халқ оғзаки ижоди намуналарини йи
ғишнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифалари ҳақида биринчилардан бўлиб шундай бонг урди: «Адабий қимматни ўз ичига олган чуқур маънолари билан кўнгилни ўзига тортадурган матал, эртак, чўпчак, жумбоқ ва лапарларимиз бугун ўз-ўзидан йўқолиб борадир.
Буларнинг кундан-кун йўқолиб кетмоқда эканини кўриб турғон биз ўзбекларнинг, албатта, жим турмай, буларни тўпламга ва китоб равишда бостириб тарқатишга ҳаракат этмагимиз тегишли эди.
Бу кунларда шу тилакни илгарига суриб ҳаракат қилгувчи «Ўзбек билим ҳайъати» ва илмий кенгаши, илмий ўринлар бор эса-да, бир томондан, буларни тўплаш ишига қизиққан кишиларнинг бўлмаслиги, иккинчидан, халқ адабиётимизнинг энг юксалган ўринларининг тинчсиз бир ҳолда қолиб тургонлиги бу ҳаракатларга тўсиқ бўлиб турмоқдадир».
Элбек ўзбек тилининг бойлиги, ранг-баранглиги, манбалари, ишланиши ва қўлланиш йўлларини ўрганиш билан муттасил шуғулланиб келди, бу соҳада қатор мақолалар ва қўлланмалар ёзди(«Имло ва тил қурултойининг чақирилиши олдидан»(1920), «Ўлка ўзбек имло қурултойи ва унинг қолдирган таъсири», «Турк тиллари қонунлари тўғрисида»(1922), «Тил дарслиги»(1923), «Тилимиздаги янгиликлар(1924), «Яна тил, имло масаласи»(1925), «Имломиз устида бир неча сўз»(1927), «Тил-имломиз устида»(1929) ва бошқалар). Лекин, афсуски, шоир ва маърифатчи, фолк­лорист, таржимон ҳам тилчи Элбек Сталин шахсига сиғиниш йиллари ноҳақ миллатчиликда айбланиб қораланди ва у ҳақда ўша давр матбуоти шундай деб ёзди: «Фитратнинг энг содиқ шогирди Элбек аксилинқилобчиларнинг қонли лагерида туриб, партияга ва советларга қарши заҳарли шеър, масал, мақолалар ёзди. Аксилинқилобчиларнинг газета, журналлари кўпинча Элбекнинг шеърисиз чиқмас эди. Элбек ўзининг истар ўтмишда, истар ҳозирги ижоди билан советларга қар
ши душман тегирмонига актив равишда сув қуйиб келди». (Ж.Шаърифий, «Элбекнинг ижоди ҳақида», «Ёш ленинчи», 1937 йил 20 август). Пировардида, Элбек ҳам шу даврда ўзининг дўстлари: Фитрат, Чўлпон, А.Қодирий, О.Ҳошимов, М.Б.Солиҳов, Ғози Олим Юнусов ва бошқалар қатори бегуноҳ айб­ланиб, қурбон бўлди. 80-йилларнинг охирлари ва Ўзбекистон мустақиллигидан кейинги даврларда Элбек мероси қизғин тўплана бошланди, адабиётшунослардан Нурмуҳаммад Қобулов, Ортиқбой Абдуллаев, Ҳайдарали Узоқов унинг асарларини тўплаб, сўзбоши ва изоҳлар билан нашр қилдилар, айрим асарлари дарслик ва хрестоматиялардан қайтадан ўрин ола бошлади. Бошқача қилиб айтганда, унинг ҳаёти ва ижоди Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейингина рўшнолик кўрди. Унинг энг яхши асарлари бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.
«Маърифат» газетасидан олинди.



Download 41,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish