Хотира –ахборотни қабул қилиш, сақлаш ва узатиш учун мўлжалланган хар хил қурилмалар йиғиндисига айтилади. Хотира қурилмасининг ўзи эслаб қолувчи қурилма дейилади.
Функционал қўлланилиши бўйича эслаб қолувчи қурилмалар ташқи ва ичкиларга бўлинади.
Ташқи эслаб қолувчи қурилмалар – катта миқдордаги ахборотни сақлаб қолиш учун мўлжалланади (дисклар ва х.к.).
Ички эслаб қолувчи қурилмалар – жараён бажарилаётган вақтнинг ўзида программа ва маълумотларни қайта ишлаш учун қўлланилади.
Хотиранинг классификацияси
ДХҚ
Қувват талаб қилмайдиган хотирага доимий хотира қурилмаси (ДХҚ) киради – RОM (Read Only Memory – фақат ўқиш учун мўлжалланган хотира). ДХҚ нинг ичидаги ахборот уни ишлаб чиқарувчининг ўзи томонидан ёзилади ва удан кейин ўзгартирилмайди.
Бундай хотиралар хажми катта бўлмаган микросхемалардан қурилади. Одатда ДХҚ га компьютер қурилмасини бошқариш учун минимал база тўпламини таъминловчи дастур ёзилган бўлади.
ОХҚ
Оператив хотира қурилмасида иккилик кўринишида ишлов берилаётган ахборот, ишлов бераётган дастур, унга тегишли маълумотлар ва ишлов берилишнинг натижалари хотирада сақланади.
ОХҚ ёзиш тартибини, ахборотни сақлаш ва узатишни таъминлаб беради. Бунга қарамай у вақтнинг ихтиёрий даврида ихтиёрий танланган хотира ячейкасига рухсат берилиши мумкин.
Бундай холат ОХҚ нинг инглизча номида яққол тасаввур этилган – RAM (Random Access Memory – ихтиёрий рухсат этувчи хотира). ОХҚ да сақланаётган маълумотларни тез ўқиш мумкин. Бу хотира мураккаб электрон микросхемалардан ташкил топган ва компьютернинг корпусини ичида жойлаштирилган.
Кэш – хотира
Тезкор кэш-хотира компьютерда бажарилаётган жараёнлар тезлигини ошириш ва микропроцессор билан ОХҚ ўртасида алмашинадиган маълумотларни тезкорлик билан узатиш учун ишлатилади. Кэш-хотира оралик эсда сақланувчи қурилма хисобланади (буфер).
Кэш-хотиранинг иккита тури мавжуд: процессор ичида жойлашган ички ва она платада жойлашган ташқи кэш-хотиралар.
Хотиранинг асосий параметрлари
Хотира қурилмасининг сиғими (М) – унда сақланадиган ахборотни мумкин бўлган максимал кийматини белгилайди.
Сўз разряди n – хотира ячейкаси (ХЯ) деб номланади. ХЯ ларнинг йиғиндиси эслаб қоладиган хотира майдонини хосил қилади ва у матрица деб номланади.
Бу холатни яхшироқ тасвирлаш учун «хотира қурилмасини ташкил қилиш» тушунчаси ишлатилади (N x L). Бунда N хотира қурилмасида узунлиги L билан келтирилган сақланадиган кодли сўзларнинг сони.
Бунден келиб чиқиб, ХҚ нинг сиғими қуйидагича келтирилади:
Ахборот хажми бир хил бўлгани билан унинг ташкил этувчиси фарқланиши мумкин. Бунга мисол бўлиб ХҚ иккита ташкил этувчиси 32х8 ва 256х1 лар бир хил хотира хажмини ташкил этади, яъни 256 бит.
Ахборот хажми бир хил бўлгани билан унинг ташкил этувчиси фарқланиши мумкин. Бунга мисол бўлиб ХҚ иккита ташкил этувчиси 32х8 ва 256х1 лар бир хил хотира хажмини ташкил этади, яъни 256 бит.
Хотирадан сигнални олиш вақт tА деб, хотира курилмасига барча бошкарувчи сигналлар берилган вактдан бошлаб унинг чиқишида маълумотни пайдо булиши вакт оралиғига айтилади.
Хотира қурилмасининг маълумотларига рухсат этиш усуллари
Адресли
Кетма-кет
Ассоциатив
адресли рухсат этиш усулида адресли код маълумотлар алмашинуви юз берадиган хотира ячейкасини номерини кўрсатади. Бунда танлов вақти доимий ва маълумотлар майдонидаги ахборотни турар жойига таълуқли эмас. Адресли ХҚ га қуйидагилар мисол бўла олади:
ОХҚ хозирги холатда ишлаб турган дастурни ишлаб туриши учун керакли бўлган маълумотларни сақлайди; улар ихтиёрий вақтда ўзгартирилиши мумкин. ОХҚ мураккаб микросхемалар йиғиндисидан ташкил топади ва компьютер корпусининг ичида жойлашган бўлади.
ОХҚ ўз вақтида қуйидагиларга бўлинади:
Статик. Унда ахборотлар саналиш жараёнида йўқ қилинмайди, янги ахборотлар ёзилмайди. Ахборотлар қувват манбаи ўчирилиши билан йўқолади. Хотира элементи бўлиб триггерлар хизмат қилади.
Динамик. Маълумотлар конденсатор қуввати сифатида сақланади. Улар вақти-вақти билан кўчирилиб туради.
статик ОХК - 132РУ6 ИМСнинг шартли белгиси
ДХҚ нинг турлари
ДХҚ бутун иш жарёнида ўзгармайдиган маълумотни сақлаш учун мўлжаланган ундан фақат маълумотни ўқиш мумкин. Ундаги сақланаётган маълумот энергия манбайи ўчирилганда хам ўчиб кетмайди.