Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев музокаралар чоғида
2016 йил якунлари бўйича ўзаро савдо айланмаси ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил қилди. Хитой бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари, пластмасса буюмлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ошиб бораётир.
Илгарироқ Ўзбекистон ТИВ вакили Хитойга ташриф чоғида умумий қиймати 20 миллиард долларлик 100га яқин шартнома имзоланишини маълум қилганди.
Ўзбекистон етакчисининг ташрифи 13 майга қадар давом этади, сўнгра Шавкат Мирзиёв 14-15 май кунлари ХХРда бўлиб ўтадиган "Бир камар — бир йўл" форумида иштирок этади.
Ўзбекистон ва Хитой қатор ҳужжатларни имзолади
Ўзбекистон Президенти ХХР раҳбари билан музокаралар ўтказди. Томонлар қатор ҳужжатларни имзолади ва муносабатларда янги босқич бошланганини қайд этишди.
13 май 2017, 14:15 Сиёсат
Хитойда давлат ташрифи билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни ХХР Раиси Си Цзиньпин билан учрашди, деб хабар қилди ЎзА.
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг икки мамлакат делегациялари иштирокидаги музокаралари, сўнгра тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди.
Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Хитойга биринчи давлат ташрифи билан қутлар экан шундай деди: «Сиз билан Пекинда учрашиб турганимдан ғоят хурсандман. Бу йил давлатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлгани ҳамкорлигимизнинг бундан кейин ҳам жадал ривожланишига замин яратади. 2016 йилда Бухорода бўлганимда менга ҳамроҳлик қилганингиз учун самимий миннатдорлик билдираман. Бугун барча соҳаларда ҳамкорлигимиз изчил ривожланаётгани бизни қувонтиради».
Ўзбекистон Президенти ХХР раҳбари билан музокаралар ўтказди. Томонлар қатор ҳужжатларни имзолади ва муносабатларда янги босқич бошланганини қайд этишди.
Фото: Ёлқин Шамсиддинов / ЎзА
«Ўзбекистон Хитойни қадимий тарих ва ноёб маданият, улкан салоҳиятга эга, жаҳон иқтисодиётининг етакчиларидан бўлган ва ўз мақсадлари йўлида қатъий бораётган мамлакат сифатида билади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Музокараларда ўзаро ва кўп томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида атрофлича фикр алмашилди.
Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритаётган давлатлардан биридир. Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокидаги 700 дан зиёд компания ва корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йиллар давомида хитойлик сармоядорлар Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 7,8 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритган.
2016 йил якунлари бўйича ўзаро савдо айланмаси ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил қилди. Хитой бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари, пластмасса буюмлар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа товарларга талаб катта.
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.
Ҳукуматлараро техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги, халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимлар, умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга доир лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро ноталар алмашинуви ҳамда ветеринария ва ўсимликлар инспекцияси карантини соҳасида Англашув меморандуми, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича Англашув меморандуми, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2018−2020 йилларга мўлжалланган идоралараро алмашинув ҳамкорлик режаси каби қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.
«Ўзбекнефтгаз» холдинг компаняси раиси Алишер Султоновнинг «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурига берган интервьюсида хабар қилишича, нефть-газ соҳасида умумий қиймати 5 млрд доллардан зиёд бўлган 10 та ҳужжат имзоланди. Улар орасида Хитойга табиий газ етказиб бериш бўйича ўрта муддатли шартнома, энергия тежамкорлиги ва энергия истеъмолини камайтириш масалалари бўйича жуда долзарб лойиҳа мавжуд.
«Газета.uz» манбалари маълумотларига кўра, «Ўзбекнефтгаз» ва Хитой Давлат тараққиёт банки «Шўртангаз ГКМ тозаланган метани базасида синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш» лойиҳасини молиялаштириш бўйича 1,2 млрд долларлик шартномани имзолади. Шунингдек нефть-газ соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги 1 млрд долларлик шартнома ҳам имзоланган.
Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроевнинг ЎзАга хабар қилишича, хитойлик шериклар билан Ўзбекистонда гидроэнергетикани ривожлантириш тўғрисида шартнома имзоланиб, унга кўра 3 млрд долларга яқин инвестиция жалб қилинади. Ўзбекистонда 299 та насос станциясини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича келишув ҳам имзоланди.
Бухоро ҳокими Ихтиёр Фармонов Бухоро ва Лоян шаҳарлари ўртасидан биродарлик алоқалари тўғрисидаги Меморандум имзолангани тўғрисида маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Циндао шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди.
Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Хитойга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон билан кенг кўламли стратегик шерикчиллик ва кўп форматли ҳамкорликка катта аҳамият қаратишини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида мувофиқиатли раислик ва Циндао саммити юқори даражада ташкиллаштирилгани билан Хитой раҳбарини табриклади.
Ўзбекистон билан Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча муҳим соҳаларни қамраб олганва изчил ривожланиб бормоқда. 2017 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этган.
Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида 700 дан зиёд корхона, қатор компаниялар ваколатхоналари очилган. Ўзаро ҳамкорликда саноат, юқори технологиялар, нефть-газ, кимё, транспорт ва логистика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигининг бугунги ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт коммуникациялари, юқори технологиялар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Ушбу ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлашритишга икки мамлакатлар ўртасида ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилоти, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканлиги қайд этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |