3.ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 3.1. “Буюртмачи” қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
мазкур шартномага мувофиқ ишлар “Бажарувчи” томонидан ўз вақтида бажарилмаган тақдирда ушбу ишларни ўз кучидан бажариш ва ҳаражатларини эса “Бажарувчи”нинг хисобига ўтказиш;
умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатишига ва кўрсатилган коммунал хизматларга йўналтирилган пул маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги хисоботни талаб қилиш;
“Бажарувчи” билан келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда судга мурожаат қилиш;
ўз мажбуриятлари муддатида бажарилмаганда “Бажарувчи” “Буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун хизмат кўрсатиш ёки хизматлар қийматининг 1 фоиз миқдорида пеня тўлайди. Ундирилган пеня миқдори ишлар (хизматлар)нинг умумий қийматидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
3.2.“Бажарувчи” қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
материаллар, энергия манбалари, ёқилғи ва ҳоказолар нархлари ошган тақдирда умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўлаш таърифини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклиф киритиши (бир йилда бир мартадан кўп бўлмаслиги шарт);
муддат ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасини 0,5 фоизи миқдорида пеня хисоблаш;
“Буюртмачи” билан келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш.
5. ШАРТНОМА МУДДАТИ Мазкур шартнома 20__йил ____ ____________дан, 20__йил ____ _____________гача бўлган муддатгатузилади.
Мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.
Мазкур шартнома шартлари, агар ушбу ўзгаришлар учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказмаса, томонларнинг келишувига биноан Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.
Мазкур шартнома томонлар ёзма норозилиги бўлмаган тақдирда муддати худди шундай шартлари билан кейинги йил муддатигача чўзилади.
Шартнома бир ҳил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилади. Бир нусхаси “Буюртмачи”да иккинчи нусхаси “Бажарувчи”да қолади.