2. Шартнома баҳоси ва ҳисоб-китобни амалга ошириш тартиби. 2.1. Мазкур шартномага асосан 1 (бир) марта илмий техник ишлов беришнинг баҳоси __________ (__________________________________________________________________) сўмни ташкил килади.
2.2. «Буюртмачи» томонидан «Ижрочи»га кўрсатилган хизматлар баҳосини тўлаш «Ижрочи»нинг мазкур шартномада кўрсатилган ҳисоб-китоб ҳисоб варағига пул маблағларини кўчириш йўли билан амалга оширилади.
2.3. Мазкур шартнома бўйича хизмат нархи Марказий давлат архиви томонидан тасдиқланган V-18- 04- 71 -1,2к. Прейскуранти бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
2.4. Мазкур шартнома бўйича тўловлар “«Ижрочи»” томонидан олдиндан келишилган __________________________________________ сўм тўловини амалга ошириш, қолган сумма якуний йиғмажилдлар саноқдан ўтказилгач хисоблаб Бажарилган иш-хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб 15 календар кун ичида тўлаш орқали амалга оширилади.
3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 3.1. “«Ижрочи»”нинг мажбуриятлари: 3.1.1. “«Буюртмачи»”га тегишли _________________ йилларга оид ҳужжатларга илмий техникавий ишлов бериш;
3.1.2. “«Буюртмачи»”га тегишли ҳужжатлар йиғмажилдларини экспертизадан ўтказиб сақлаш муддалари бўйича рўйхатларга ажратиш.
3.1.3. Хизматларни амалдаги Архив иши ва Иш юритиш бўйича Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар талаби асосида сифатли бажариш.
3.1.4. Агар «Ижрочи» хизматлар кўрсатиш жараёнида шартнома шартларидан ишларнинг сифатини ёмонлаштирадиган четга чиқишга йўл қўйган бўлса, «Буюртмачи»нинг талабига асосан барча аниқланган камчиликларни 3(уч) кун ичида бепул бартараф этиш.
3.1.6. «Ижрочи» хизматларни бажариш бўйича ишни масъул ходимнинг шахсан ўзи бажариши шарт.
3.2. “«Буюртмачи»”нинг мажбуриятлари: 3.2.1. «Ижрочи» томонидан кўрсатилаётган хизмат учун олдиндан шартнома келишувига асосан ____________________________________сўм тўловини амалга ошириш, қолган хизматлар учун ҳақ тўлаш якуний йиғмажилдлар саноқдан ўтказилгач хисоблаб Бажарилган иш-хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб 15 календар кун ичида тўлаш.
3.2.2. Архивда ҳужжатлар билан ишлаш учун зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш;
3.2.3. Ҳужжатларга илмий техник ишлов бериш учун зарурий материаллар (картон қоғоз, ип, елим, папка ва бошқалар) билан таъминлаш;
3.2.4. Сақлаш учун ажратилган ҳужжатларни идоравий архивга ташиш ва жойлаштириш;