Шартнома эркинлигининг бузилиши


Белорусь Республикасининг



Download 105 Kb.
bet5/9
Sana12.04.2022
Hajmi105 Kb.
#546329
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Белорусь Республикасининг “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги қонуни 2-моддасида Белорусь Республикасининг меҳнатга лаёқатли фуқаролари, Белорусь Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фермер хўжалигини ташкил этиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Литвада 1999 йил 4 майдаги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, фермер хўжалиги ҳуқуқий ҳолатига кўра жисмоний шахс ҳисобланади ҳамда ер участкасига хусусий мулк шаклида эгалик қилади. Фермер ҳўжаликлари юридик шахс ҳуқуқларига эга эмас. Фермерлар фермер хўжалигига тегишли ўрмонлар, ер ва бошқа мулкларга мулк ҳуқуқи асосида эгалик қиладилар ва уларни бошқариш ва фойдаланиш учун шартнома асосида бошқа шахсларга ўтказишлари мумкин.
Юқорида келтирилган нормалар ерни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи нафақат фермер ёки деҳқон хўжаликларига, балки жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

  • Фермерлар таъминотида камчиликларнинг мавжудлиги. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандига кўра, моддий-техника ресурслари (эҳтиёт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка ўзи ишлаб чиқарадиган ёки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда етказиб бериш мажбуриятини олади, хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Фермерларгауруғ, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини етказиб бериш тартиблари ҳар доим ҳам шаффоф эмас. Етказиб берувчилар ўртасида рақобат муҳити яратилмаган бўлиб, кўплаб ҳудудларда бу иш билан асосан маҳаллий мансабдорлар билан алоқадор ташкилотлар шуғулланади. Натижада, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнидаги харажатлар юқорилиги сақланиб қолмоқда. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 1 гектар ер майдонини ҳайдовдан чиқариш учун 250-280 кг ёқилғи сарфланади, АҚШда бу кўрсаткич 140 кгга тенг.

Download 105 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish