Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “Тадбиркорлик ва бошқарув”факултети талабаларининг малакавий амалиётини ўтказиш тўғрисида
ШАРТНОМА №_____
Денов шаҳри “___”______________2022 й.
Низом асосида иш юритувчи Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори Ғ.Ҳ.Рахимов бир томондан ва Низом асосида иш юритувчи___________________________ __________________________________________________________________________________иккинчи томонидан қуйидагилар тўғрисида ўзаро келишилди:
ШАРТНОМА МАЗМУНИ
1.1 Ўқув дастур ва ўқув –режа графигига асосан амалиётни ўтказиш.
1.2 Бакалавриат талабаларининг малакавий амалиётини ўтказиш.
1.3 Амалиётни жадвал асосида ўтиш даври 30 май 2022 йилдан 11 июл 2022 йилгача
1.4 Амалиётга қатнашадиган талабалар рўйхати илова қилинади.
ИНСТИТУТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1 Малакавий амалиёт бошланишидан бир ой аввал амалиётга борадиган талабалар сони, йўналиши (ихтисослиги), амалиёт ўтказиш муддати ва амалиёт дастури ҳақида келишилган корхона, ташкилот, муассасага маълумот бериш;
2.2. Талабаларнинг амалиётга борган корхона, ташкилот, муассасанинг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиши ва амалиёт даврида ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этишини таъминлаш мажбуриятини олади.
АМАЛИЁТ ЎТКАЗИЛАДИГАН КОРХОНА, ТАШКИЛОТ, МУАССАСАНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1 Ўқув режага мувофиқ “Тадбиркорлик ва бошқарув” факулътети талабалари малакавий амалиётининг самарали ўтказилишига имконият яратиш;
3.2 Талабаларни амалиёт дастурлари ҳамда адабиётлар билан таништириш;
3.3 Талабаларга малакали мутахассисларни бириктириш;
3.4 Амалиётчи талабаларнинг амалиётда жорий қилинган ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш ва назорат қилиш;
3.5 Талабаларни маънавий-маърифий ва тарбивий ишлар билан таништириш, ўз тажрибаларини талабаларга ўргатиш ишларини ташкил этиш;
3.6 Амалиётчиларни синов дарсларини ташкил қилиш ва ўтказиш учун қулай шароитлар яратиш;
3.7 Амалиётини якунлаш билан ҳар бир талабага тавсифнома бериш мажбуриятини олади.
ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
Шартнома қуйидаги холларда бекор қилиниши мумкин:
4.1 Ўқув юртининг Низомига мувофиқ кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда;
4.2 Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат ёзма равишда икки
томон вакиллари иштирокида амалга оширилади;
4.3 Шартнома хар икки томонннинг имзоси қўйилган кундан бошлаб кучга киради;
4.4 Ўз мажбуриятларини томонлар бажармаган ҳолда ёки ўз вақтида бажармаганда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир. Томонларнинг келишмовчилик ва муаммолар қонунчиликда ўрганилган тартибда ҳал этилади.
V. ШАРТНОМА МУДДАТИ
5.1. Шартноманинг амал қилиш муддати «30» май 2022 йилдан «11» июль 2022 йилгача.
ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ
Институт манзили: Ташкилот манзили
Денов шаҳри Ш.Рашидов 360-уй _________________________________
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти _________________________________
Тел:____________________ Тел:_____________________________
Институт ректори: __________________________________
Ғ.Х. Рахимов Раҳбар:__________________
____________________ __________________________________
имзо, муҳр имзо, муҳр
Do'stlaringiz bilan baham: |