ТЎЛОВ (ХИСОБ - КИТОБ) ТАРТИБИ Мактабгача таълим ташкилотларидаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар назарда тутилган бошқа бюджет маблағлари билан бирга мақсадли тартибда тарбияланувчиларни озиқ – овқат билан таъминлашни хамда ташкилотнинг моддий техник базасини яхшилашга, авваломбор, санитария – гигиена воситалари ва юмшоқ инвертарлар харид қилишга мақсадли тартибда йўналтирилади.
Бунда ташкилотнинг моддий – техника базасини яхшилашга йўналтириладиган маблағлари миқдори жаъми йил давомида ота – оналар тўловидан тушган маблағларнинг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.
______________________________________________ тарбияланувчининг ташкилотда бўлган даври учун бир ойлик бадал тўлови оиладан бир нафар бола қатнаган холда _________________ сўм;
Икки (2) ёки ундан ортиқ болалар қатнаган холларда __________________ сўм белгиланган тартибда тўланади.
Ташкилотдаги болалар таъминоти учун тўланадиган маблағ миқдорлари қонун хужжатларига мувофиқ ўзгармаган тақдирда бу хақда ташкилот маъмурияти тарафидан ота – оналарга ёзма равишда маълум қилинади хамда қўшимча келишув шартномаси тузилади.
Тарбияланувчининг ташкилотдаги таъминоти учун тўловни - жорий ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан амалга оширилишини талаб қилиш лозим.
Тарбияланувчининг ташкилотга узрли сабабларга кўра яъни, кетма кет 3 кундан ортиқ касаллиги ёки оила аъзоларининг касаллиги (карантин), ота – онасининг мехнат ёки бошқа таътилда бўлганлиги сабабли келмаган кунларига тўловни қайта хисоблаш фақатгина юқоридаги холатларни тасдиқловчи хужжат асосида амалга оширилади.
Ота – оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига ота – оналардан бирининг сабаби кўрсатилган холда мактабгача таълим ташкилоти рахбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (бирлдиришномаси) асос бўлиб хисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ муддатгача мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига рухсат берилади.
Тарбияланувчи сабабсиз уйда қолган холатларда ота – она тарафидан тўловлар умумий асосларда тўланади.
Тарбияланувчининг ташкилотдаги таъминоти учун тўловлар ойнинг 15 санасидан бошлаб икки хафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, шартнома бекор қилиниб, тарбияланувчи ташкилотдан четлаштирилади.
Кредитор қарздорлик пайдо бўлган санадан 60 календар куни мобайнида ташкилотдаги бола таъминоти учун мавжуд бўлган қарздорлик қопланганда тарбияланувчи ушбу ташкилотга тикланади. Кўрсатилган муддатдан ўтиб кетган тақдирда ташкилотга болани қабул қилиш умумий асосларда амалга оширилади.