Ташкилотнинг мажбуриятлари:
Туман (шахар) мактабгача таълими бўлими хузуридаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш бўйича комиссия тарафидан бериладиган йўлланма асосида тарбияланувчини қабул қилиш;
Тарбияланувчининг ёши, индивидуал, психологик ва жисмоний хуусусиятлари, истеъдоди хамда қобилиятини инобатга олган холда таълим – тарбия жараёнини назорат қилиш;
Тарбияланувчининг хаётини мухофаза қилиш, жисмоний хамда психологик соғлигини таъминлаш, ривожланишидаги нуқсон (оддий) ва камчиликларни бартараф этиш, ижодий қобилиятлари хамда қизиқишларини ривожлантириш, ривожланиш хусусиятларини инобатга олган холда, унинг шахсига алохида ёндашишни таъминлаш, бола хуқуқлари тўғрисидаги Конвенсияга риоя қилиш;
Педагог ахлоқ – одобига риоя қилиш, бола ва ота – оналарнинг қадр – қимматини хурмат қилиш, болаларни турли тайзиқлардан химоя қилиш, уларни мехнатга, ота – онага хурмат, атроф – мухитга эхтиёткорлик билан муносабатда бўлиш рухида тарбиялаш;
Тарбияланувчининг ташкилотда бўлиш жараёнида мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талабларининг тўлақонли бажарилишини таъминлаш, Мактабгача таълим вазирлиги тарафидан тасдиқланган ва тавсия этилган дастурлар асосида мактаб таълимига сифатли тайёрлаш;
Тарбияланувчиларнинг ривожланиши ва мактаб таълимига тайёрлашга оид билим, малака ва кўникмаларга эга бўлишларида ота – оналарга кўмаклашиш;
Илғор хорижий тажрибани хисобга олган холда болаларни хар тарафлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш бўйича зарур бўлган шарт – шароитларни яратиш;
Тарбияланувчиларга юқори профессионал даражада таълим – тарбия бериш орқали мактабгача таълим сифатини ошириш ва мактаб таълимига сифатли тайёрлаш имкониятини яратиш;
Тарбияланувчини ташкилотда ходимларнинг қўпол муносабатлари, боланинг рухиятига салбий таъсир кўсатадиган муаммоларнинг турли кўринишларидан химоя қилишни таъминлаш;
Педагог ва ота – оналарнинг бола манфаати йўлидаги хамкорлик усулларини устувор равишда қўллаш;
Тарбияланувчига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, даволанувчи – профилактик тадбирлар, режа асосида профилактик эмлаш, соғлиқни сақлаш органлари билан хамкорликда тор мутахассислар тарафидан тиббий кўрикларни ўз вақтида ўтказиш;
Тарбияланувчида ўқишга интилиш хиссини ўргатиш, уларни халқимизнинг бой маданий – тарихий мероси ва умумбашарий қадриятлари асосида маънавий – ахлоқий жихатдан тарбиялаш;
Ота – оналардан бола эхтиёжи учун зарур бўлган нарсалар ва бошқа мақсадларда мажбурий тарзда пул йиғмаслик;
Ота – оналар томонидан тарбияланувчи ташкилотга вақтинча қатнамаган кунлари учун ариза (билдиришнома, тасдиқловчи хужжат асли ёки факс, электрон почта орқали юборилганда) тақдим этилган холларда бадал тўловларни хисобламаслик;
Белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида сифатли озиқ – овқат махсулотлари билан таъминлаш;
Тарбияланувчига тегишли бўлган нарса ва буюмларни тўлалигича сақлаш;
Ота – оналар ёки уларнинг қонуний вакилларидан тарбияланувчини қабул қилиб олиш ва уларга топшириш;
Ота – оналарни ташкилот устави, кун тартиби, таълим – тарбия дастурлари, ташкилотнинг манзили ва телефони хамда таълимни бошқарув идораси билан таништириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |