Шаҳрихон тумани ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби бўйича
БУЙРУҚ № 8
2022 йил 5 май Номозгоҳ МФЙ
2022 йил ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш, мавсумни юқори савияда ташкил этиш тўғрисида
Болаларнинг ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш мавсумини сифатли ташкил этиш, ёзги таътил давомида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига етарли шарт-шароитлар яратиш, ёзги таътил кунларида ўқувчи-ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган турли салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Мактабнинг 2022 йил ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича мактаб ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, чора-тадбирлар режаси 2-иловага, мактаб ўқувчиларини 2022 йил ёзги таътил кунларини мароқли дам олдириш режаси 3-иловага асосан тасдиқлансин.
3. 2022 йил ёз мавсумини мароқли ўтказиш мақсадида мактабда “Қалдирғоч” номли кундузги соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилсин ва оромгоҳ ишчилари таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Мактаб директорининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари (М.Рахмонова, Ф.Усмонов, Д.Мўминовалар) ҳамда барча педагог -ҳодимларга:
-Мазкур буйруқнинг 2 ва 3 иловаларида белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида бажариш топширилсин;
“Қалдирғоч” номли кундузги соғломлаштириш оромгоҳида фаолият олиб борадиган педагог-ҳодимлар учун жорий йилнинг 15-майига қадар ўқув ташкил этиш.
Оромгоҳда дам олувчи ўқувчилар рўйҳатини 15-майга қадар шакллантириш вазифаси топширилсин.
6. Мактаб ҳамшираси (Х.Махкамовага).
- ҚОП билан келишган ҳолда, оромгоҳларда дам олдириладиган ўқувчиларни 2022 йилнинг 25-майига қадар тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил қилиш.
-Мактаб тиббийт ҳонасини “Қалдирғоч” номли кундузги соғломлаштириш оромгоҳида дам олувчи ўқувчилар учун сменали ишлаши ва зарур дори-дармонлар билан таъминлаш.
- Оромгоҳда ўқувчилар учун тайёрланадиган овқатларнинг сифатли маҳсулотлар билан таъминланишини кунлик назоратини олиб бориш.
- Ёзги соғломлаштириш мавсумида болалар ўртасида турли юқумли касалликлар ва уларнинг олдини олиш бўйича давра суҳбатлари ташкил этиш вазифаси юклатилсин.
7. Мактаб ҳўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари (К.Калоновга):
-Оромгоҳда ёнғин ҳавфсизлигини олдини олиш чора-тадбирларини 1 ҳафта муддатда тайёрлаш ва амалга ошириш.
-Оромгоҳ ошҳонасини ёзги мавсумда сифатли ҳизмат кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
-Оромгоҳ ошҳонаси ва тиббиёт ҳоналарини совутгич билан таъминлаш.
-Бажарилган ишлар юзасидан жорий йилнинг 15-майига қадар аҳборот тақдим этиш вазифаси топширилсин.
8. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Мактаб директори: М.Хомидова
Шаҳрихон туман ХТБ
тасарруфидаги 4-мактабнинг
2022 йил 5 майдаги
8 - сонли буйруғига
1-илова
Шаҳрихон тумани 4-мактабда 2022 йил ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи
Т А Р К И Б И
1. М.Рахмонова - ММИБДЎ, ишчи гуруҳи раҳбари
2. Ф.Усмонов - ММИБДЎ, аъзо
3. Т.Акбарова - тарғиботчи, аъзо
4. Д.Содиқова - Кутубхоначи, аъзо
5. Н.Валиева - Мусиқа ўқитувчиси, аъзо
5. Х.Махкамова - Хамшира, аъзо
6. К.Калонов - ХИБДЎ, аъзо
7. Лавозим бўйича - барча синф раҳбарлари , аъзо
Do'stlaringiz bilan baham: |