фаолиятдаги тил, амалиѐтдаги
тил
ҳақида билдирган фикрлари лисоннинг жамиятда
тутган ўрнини тўлиқроқ ва батафсилроқ англашга замин
яратди. Унинг лисоний фаолият ҳақидаги ғоялари
прагмалингвистиканниг муҳим қисми – нутқий акт
назариясининг шаклланишида ғоявий таянч ролини
ўйнади.
Лисоний фалсафа оқимининг асосчиларидан бўлган
Л.Витгенштейн учун асосий таҳлил объекти гапдир. Гап
ҳодисасининг моҳиятини англаш олимнинг ягона
вазифасига айланади. «Гаплар умумлашмаси, мажмуаси
лисондир» деган шиорни кўтарган муаллиф айни пайтнинг
ўзида бундай мажмуа бизга ҳеч қачон ва ҳеч қаерда яққол
кўринмаслигини таъкидлайди, чунки бу мажмуа олдиндан
берилган бўлса, лисоннинг ўзи ҳам мавжуд бўлмасди ва
бирор бир гап ҳам нутқий кўринишни ола олмасди. Шу
114
сабабли бўлса керакки, гапнинг формал мантиқ нуқтаи
назаридан ўрганилиши унинг табиатини тавсифлаш учун
етарли эмас. Мантиқшунос гапнинг майин ѐки қатъиятли,
қўпол, фармойишона, талабли, ўтинчнамо, насиҳатомуз,
қаҳрли ѐки илтифотли бўлиши мумкинлигини эътиборга
олмайди. Уни гапнинг асл табиати, қачон ва қаерда юзага
келганлиги, тарихий муҳити қизиқтирмайди. Мантиқий
таҳлил учун ягона бир тузилишдаги гапнинг севги изҳори,
об-ҳаво ҳақидаги хабар ѐки санъат асари бўлиши
бефарқдир. Мантиқшунос ҳам худди грамматист каби
гапни умумий матндан ажратиб олиб, лисоний фаолиятдан
ташқарида тадқиқ қилади. Л.Витгенштейнни бундай
«иҳотали», турғун ѐндашув қониқтирмайди. Олим лисоний
фаолиятни ўйин фаолиятининг тури сифатида талқин
қилишни маъқул кўради. Аммо лисоний фаолият ўйини
оддий ўйинчоқли ўйиндан тубдан фарқ қилади. Лисоний
фаолият ўйинининг ўзига хос амаллари бор ва бу амаллар
нутқий мулоқот жараѐнида унинг турли кўринишларида
ҳосил бўлғуси услубларда намоѐн бўлади. Домино, шахмат
каби ўйинлардаги ҳолат тамоман бошқачадир. Шахмат ѐки
домино тошларидан фойдаланиш мантиқий боғлиқликни
талаб қилмайди, ўйин қоидалари қатъийдир. Ўйинчилар
уларни ўзгартира олмайдилар, унда ўйин тўхтайди.
Шунингдек, ушбу қоидаларга риоя қилиш мантиқий
муносабатлар
натижаси
бўлмасдан,
балки
ҳисоб
амалларини бажариш билан боғлиқдир. Кимки ушбу ҳисоб
амалларини моҳирона бажарса ва белгиланган қоидаларга
амал қилса, ўша ўйинда ғолиб чиқади. Бунинг исботини
шахматни кўрмасдан (сиртдан) ва компьютер ѐрдамида
ўйнаш
мумкинлигида
кўрамиз.
Л.Витгенштейн
тавсифидаги лисоний фаолият ўйини, унинг ўзи
«Фалсафий тадқиқотлар» асарида ѐзганидек (Wittgenstein
1953), домино ѐки шахмат ўйинларини эслатмайди. Бу
ўйинни муаллифнинг таъбирича, инглиз тилидаги puzzle
115
«бошқотирма, топишмоқ» сўзи билан аташ маъқулдир. Бу
бошқотирмада, масалан,турли рангга бўялган сурат
қисмларга бўлакланиб ташланади ва сўнг ушбу
бўлаклардан сурат қайта терилади. Ўйин суратнинг йиртиб
ташланиши эмас, аксинча, унинг қайта терилишидир. Бу
вазифани бажариш қоидалари ўта содда бўлса ҳам унинг
ижроси ўйинчидан сабр-тоқат ва ақлий энергия сарфини
талаб қилади. Лисоний фаолият ҳам худди шундай
ҳодисадир, гап тузиш қанчалик оддий амалдек туюлса-да,
унинг турли мулоқот шароитларида фаоллашувини
таъминлаш мушкул вазифадир, чунки ҳар қандай «лисоний
истеъмолни» муҳитга, аниқ шароитга мослаштирмасак,
ҳаракат зое кетади. Мулоқотда англашилмовчилик юзага
келади, нутқий бирликлар мазмун-маъноси ноаниқ бўлиб
қолади. Бу эса, айниқса, бевосита нутқий актлар ижросида
яққол кўринади. Зеро, бу турдаги нутқий актлар воситасида
мулоқот интенцияси (мақсади)ни ифодалаш лисоний ўйин
фаолиятининг ҳақиқий намунасидир.
Лисоний ҳодисаларни мулоқот матни, муҳити билан
боғлаб ўрганиш методологик жиҳатдан муҳимдир.
Кўпчилик тадқиқотчилар тил тизимини қатъий тартибли
тузилма сифатида тасаввур қилишга ҳаракат қиладилар,
Балки бундай регламентлилик грамматика учун (айниқса,
синтаксис ѐ морфология учун) кўпроқ хосдир, лекин
тилнинг умумий табиати қатъий қоидалар билан чекланиб
қолмайди. Тил ва лисоний фаолиятда ноаниқлик,
кўпмаънолилик, муҳит (матн) билан боғлиқ ҳамда
идиоматизм ҳолатлари тез-тез учраб туради. Айнан шу
хусусиятлар лисоннинг табиатига оиддир. Шу сабабли ҳар
қандай лисоний бирлик мазмунини мулоқот контекстида
юзага
келадиган
семантик
ва
прагматик
маъно
муносабатлари
ҳосиласи
сифатида
эътироф
этиш
маъқулдир. Мулоқот матни эса ўз тамойиллари ва қоидалар
тўпламига эга.
116
Do'stlaringiz bilan baham: |