Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

Are 
you all rigut
? саволини бериш мумкин. Аммо ушбу иборани 
ўзбек тилига «Ҳаммаси жойидами?» қабилида таржима 
қилсак, йиқилган одамнинг устидан кулган, уни 
ҳақоратлаган бўламиз. Бизнинг маданиятимиз нормасига 
биноан «Ҳеч нарса бўлмадими? Оғримаяптими? Ёрдам 
берайми?» 
қабилидаги саволлар бериш ўринлидир. 
Норма – ижтимоий ҳодиса, у ҳудудларда фарқланади 
ва тарихан ўзгариб туради. Маълумки, XIX асрда Америка 
ва Британия хонимлари физиологик атамалар қўлланишида 
жуда эҳтиѐткор бўлишган, улар breast «кўкрак», leg «сон», 
«оѐқ», thigh «тос» каби сўзларни қўллашдан тортинганлар. 
Ўша даврда Америка ѐзувчилари Ҳенри Жеймс ва Эдит 
Вартонлар making love иборасини courting «хушомад 
қилмоқ (хонимларга)», wooing «қизиқтирмоқ, йўлдан 
урмоқ» маъносида қўллашгани қўпол туюлган эди. 
Ҳозирги кунда эса making love жинсий алоқани романтик 
руҳда ифодаловчи иборага айланган. Шунингдек, япон 
тилида «ши» талаффузидаги икки лексема мавжуд, 
уларнинг бири «ўлим» маъносини англатса, иккинчиси эса 
«4» сонини билдиради. Бундай ўхшашлик кўплиги лисоний 
ноқулайликларга сабаб бўлади: бечора японлар сонлар ѐки 
бирор маҳсулот баҳоси ҳақида гап кетганда, «ши» сўзи 
ўрнига тамоман бошқа манбага эга бўлган «ѐн» 
калимасини ишлатадилар. 


152 
Энг қизиғи, лисоний воситалар танлови ва мулоқот 
тамойилларининг фаоллашуви сўзловчининг сиѐсий 
қарашлари, қайси партия ва оқимга мансублиги билан ҳам 
боғлиқ экан. Бундай ҳолатларда лисоннинг сиѐсий 
ўйинлар, жанглар қуролига айланиб қолиши ҳеч гап эмас. 
Адольф Ҳитлер ҳукмронлиги даврида воқеликдаги барча 
предметлар, ҳодисалар фашизм ғояларига нисбатан 
тавсифланганлиги маълум. Бу ғояга мослари эътироф 
этилиб, уларга «орий» сифати берилган, номаъқулларини 
эса «ноорий»лар қаторига қўшишган. Шу йўсиндаги 
лисоний воситалар ва нутқий мулоқот стратегияси танлови 
сиѐсий либосдаги норма таъсиридан бошқа нарса эмас. 
Бунинг исботини биз С.Ҳайакаванинг «Нацистлар 
партияси янгилик агентлиги» газетасининг 1937 йил 3 
апрель сонидан келтирган матн парчаси мисолида 
қўришимиз мумкин (Hayakawa 1976: 132): «Биз ҳар бир 
товуқ бир йилда 130140 тагача тухум беришини талаб 
қиламиз. Аммо бундай ўсиш натижасига ҳозирги пайтда 
Германия фермаларида боқилаѐтган баттол товуқлар (non – 
Aruan- ноарий) билан эришиб бўлмайди. Бу номаъқулларни 
қиринг ва алмаштиринг» (Таржима меники –Ш.С.). 
Кулгули эмасми?! Нима ҳам қилардик, лисон барчага 
бир хилда инъом этилган, аммо ундан фойдаланувчи 
шахслар турли-туман. 
Шу сабабли ҳам лисоний фаолиятни кенг миқѐсда, 
турли омилларга боғлиқ ҳолда ўрганган маъқулдир. 
Афсуски, ҳозиргача айрим тадқиқотларда (айниқса, 
номзодлик диссертацияларида) лисон фаолиятининг у ѐки 
бу томонларини ўрганишдан қочиш, «бу соҳа лингвистик 
таҳлил объекти бўла олмайди» деган баҳоналарни қидириш 
ҳоллари учраб туради. Лисон жамиятда мавжуд бўлади ва 
маълум ижтимоий муҳитда алоҳида шахслар ѐки шахслар 
гуруҳи 
томонидан 
қўлланилади. 
Демак, 
лисоний 
фаолиятнинг барча турлари ва бу фаолиятни таъминловчи 


153 
ҳар қандай омил лингвистик таҳлил объекти бўлиши 
мумкин. Бундан, ушбу фаолият ижрочилари бўлмиш 
коммуникантлар – мулоқот шахслари ҳам истисно эмас. 
Нутқий мулоқотда инсон фактори муҳим роль 
ўйнайди ва бу фактор мулоқот фаолиятини режалаштириш, 
уни воқелантириш, унинг стратегиясини амалга ошириш 
каби амалларини бошқарувчи кўрсаткичлардан биридир. 
Структур тилшуносликда ҳам «инсон фактори» тушунчаси 
амалда бўлганлигини биламиз, аммо структуралистлар 
ушбу тушунчани «бир хил нутқий шароитдаги идеал 
сўзловчи»га нисбатан талқин қиладилар ва уни «лисоний 
қобилият» тушунчаси таърифи билан боғлайдилар. 
Прагмалингвистик талқинда эса «инсон фактори» 
тушунчаси батамом ўзга кўриниш олади. Мулоқотнинг 
шарт-шароити турлича бўлганлиги каби унда «сўзловчи ва 
тингловчининг идроки, мақсад, асос, алоқа воситалари, 
хулқ-атворнинг махсус белгиланган шакллари, ифода 
мавзуси, сўзлашувчиларнинг ўзаро муносабатларига хос 
хусусиятлар» (Искандарова 1993: 9) бир хилда бўлмайди. 
Боз устига, бу турдаги ижтимоий белгилар барқарор 
(доимий) ва ўзгарувчан гуруҳларга ажралади. Айнан шу 
хусусиятларга нисбатан прагмалингвистик таҳлил учун 
«идеал тил соҳиби - сўзловчи» тушунчасига таянишдан 
кўра, сўзловчининг шахсий-ижтимоий тавсифи муҳимдир. 
Нутқий мулоқот жараѐнида фаоллашувчи инсон 
фактори билан боғлиқ доимий ва ўзгарувчан хусусиятлар 
қаторига профессор В.В.Богданов қуйидагиларни киритади 
(Богданов 1990: 28-29): 1) лисоний қобилият; 2) маълум 
миллатга мансублик; 3) ижтимоий –маданий статуси 
(маълум ижтимоий гуруҳга оидлик, касби, лавозими, 
маълумоти, яшаш жойи, оилавий аҳволи); 4) биологик-
физиологик кўрсаткичлари (жинси, ѐши, соғлиги, 
жисмоний нуқсонлар мавжудлиги ѐки йўқлиги); 5) руҳий-
психологик тури (темперамент, патологик кўрсаткичлари); 


154 
6) вазиятга нисбатан ўзгарувчан руҳий ҳолати (кайфият, 
муваққат билим, мақсади ва қизиқиши); 7) доимий диди, 
қизиқиш ва одатлари; 8) ташқи кўриниши (кийиниши, 
ўзини тутиши, хулқ-атвори). 
Ушбу қаторга киритилган белгиларнинг ўз мазмуни 
ва бажарадиган вазифаси жиҳатидан бир хилда эмаслиги 
кўриниб 
турибди. 
Уларнинг 
нутқий 
мулоқот 
мундарижасига таъсир кучи ҳам ҳар хил. Жумладан, 
лисоний қобилият белгисини олсак, у мазмундор нутқий 
фаолиятнинг асосий омилидир. Тилни билмаган шахс ушбу 
фаолиятни ижро эта олмаслиги аниқ, аммо турли 
шахсларнинг тил билиш даражаси ҳар хил. Мулоқотнинг 
текис кўчиши ва суҳбатдошлар ҳамкорлиги юзага келиши 
учун уларнинг тил билиш даражаси нисбатан бир хилда 
бўлгани маъқул. Бундан ташқари, мулоқотнинг самараси 
учун лисоний кодлар тизимини юқори даражада билиш 
етарли эмаслигини унутмайлик. Бу самарага фақат 
юқорида эслатилган социопрагматик тамойиллар ва 
қоидаларга тўлиқ амал қилган ҳолдагина эришиш мумкин. 
Шу сабабли «лисоний қобилият» тушунчасини кенг 
маънода талқин қилиш, уни «лисоний код ва мулоқот 
тамойиллари, 
қоидаларидан 
ижтимоий 
фаолиятда 
фойдалана 
олиш 
кўникмаси, 
малакаси» 
сифатида 
таърифласак, 
маъқул 
бўлар? 
Менимча, 
«лисоний 
қобилият» 
ва 
кейинги 
йилларда 
қўлланилаѐтган 
«прагмалингвистик қобилият» тушунчаларини алоҳида 
тавсифлаш ҳамда уларнинг асосида ўзаро фарқланадиган 
ҳодисалар туради, деган фикрнинг туғилиши нотўғридир. 
Лисоний қобилият – лисоний мулоқотни таъминловчи 
ҳодисадир, бас, шундай экан, ушбу тушунча тил тизими ва 
мулоқот тизими қонунуниятларини билиш, улардан 
амалиѐтда фойдаланиш имкониятларини қамраб олади. 
Проф. В.В.Богданов санаб ўтган белгиларнинг 
кўпчилиги коммуникантларнинг шахсий сифати бўлиб, 


155 
улар биофизиологик ва руҳий характерга эгадирлар. 
Масалан, сергап, тезда мулоқотга киришиб кетадиган 
кишилар камгаплардан фарқ қиладилар. Одатда, холерик ва 
сангвиниклар 
маҳмадона, 
мулоқотга 
интилувчан 
бўлишади, 
меланхолик 
ва 
флегматиклар 
эса 
камсуханликлари билан ажралиб туришади, улар нотаниш 
кишилар билан мулоқотга киришишга қийналадилар. 
Коммуникантларнинг сифатлари мулоқот тизимида 
қанчалик муҳим ўринни эгалламасин, ҳар ҳолда бу 
тизимнинг марказида коммуникантларнинг 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish