Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

ҳурмат тамойили
унинг 
самарали кечишини таъминловчи асосий манба эканлигини 
таъкидлайдилар. 
Тилшунослик 
фанида 
ҳурмат 
категориясининг турли тилларда ифодаланиши, мазмун-
маъно майдони ҳақида қатор тадқиқотлар бажарилган 
(Алпатов 1973; Зикриллаев 1990; Ҳожиева 2001 ва 
бошқалар). Прагмалингвистик талқинда эса ҳурмат 
тамойили ижтимоий муносабат тамойилидир. Ҳамкор – 
суҳбатдош шахсига эҳтиром мазмунидаги ушбу тамойил 
лисоний ва нолисоний мулоқотнинг барча турларига 
хосдир. Ҳурмат тамойилига амал қилган ҳолдагина 
ижтимоий 
муносабатлар 
самарадорлигига 
эришиш 
мумкин, чунки «ижтимоий мувозанат ва дўстона 
муносабатни сақлаш» (Leech 1983: 82) мулоқотда 
муваффақият омилидир. 
Ж.Лич ҳурмат тамойилини қуйидагича таърифлайди: 
«Қўпол фикр ва ҳукм ифодасини имкони борича (мавжуд 
вазиятни инобатга олган ҳолда) камайтириш» (Leech 1983: 
81). Ушбу тавсифнинг Кайковус «Қобуснома»сидаги 


144 
пандга қанчалик мос келишини қаранг: «Совуқ сўзлик 
бўлмағил. Совуқ сўз бир тухумдир, ундан душманлик 
ҳосил бўлур». Ҳурмат –эҳтиромнинг нутқий мулоқотда 
нечоғлик аҳамиятга моликлигини Алишер навоий 
сатрларида ҳам кўрамиз: 
Ҳар кимки чучук сўз элга изҳор айлар, 
Ҳар нечаки ағѐр дурур ѐр айлар. 
Сўз қаттиғи эл кўнглига озор айлар, 
Юмшоғи кўнгилларни гирифтор айлар.
Прагмалингвист Ж.Лич, ўз тавсифини янада 
ойдинлаштириш 
мақсадида, 
ҳурмат 
тамойилининг 
воқеланиши олтита ҳеч қандай исботни талаб қилмайдиган 
қоидалар (постулатлар) фаоллашувидан иборат эканлигини 
уқтиради. Бу қоидалар қуйидагилар (Leech 1983: 104-142): 
1. Хушмуомалалилик, назокат, одоб қоидаси 
(суҳбатдош уринишлари «сарфи»ни камайтир; унинг 
фойдасини кўпайтиришга ҳаракат қил); 
2. Ҳиммат, олижаноблик қоидаси (ўз фойдангни 
камроқ кўзла, барча «сарф»ни ўз зиммангга ол); 
3. Маъқуллаш, таҳсин қоидаси (ўзгаларни ѐмонлама, 
ғийбат қилма, койима); 
4. Камтарлик, камсуқумлик, оддийлик қоидаси (ўз-
ўзингни мақташни кескин камайтир); 
5. Ризолик, муросасозлик қоидаси (тортишувлардан 
қоч, муросага урин); 
6. Хуш кўриш, майл, ѐқтириш қоидаси (хайриҳох, 
оқкўнгил бўл). 
Дастлабки икки қоидани таърифлашда муаллиф 
қўллаган савдо соҳасига оид «сарф» ва «харажат» (benefits 
and 
costs) 
атамалари 
тахминан 
«қулайлик» 
ва 
«ноқулайлик» тушунчаларига мос келади. Сўзловчи 
олижаноблик тамойилига амал қилаѐтиб, тингловчи учун 
қулайлик яратишга ва иложи борича ноқулайлик ҳолатига 
йўл қўймасликка ҳаракат қилади. 


145 
Санаб ўтилган тамойилларга амал қилинса, ҳатто 
мажбуран юз берадиган ҳурматсизлик ҳолатларида 
фаоллашадиган нутқий тузилмалар ҳам мазмунан 
«юмшоқлашади». Албатта, бундай вазиятларда ҳурмат 
тамойили қоидаларига риоя қилиш учун маълум турдаги 
лисоний воситаларга мурожаат қиламиз. Бу воситаларнинг 
қўлланиш миқѐси ва ўрни турлича. Тил тизимида мавжуд 
бўлган воситаларнинг танлови кўпинча мулоқотнинг 
нолисоний (экстралингвистик) хусусиятлари билан боғлиқ 
бўлади. 
Ж.Лич келтирган ҳурмат тамойили қоидаларининг 
асосий мазмунини қуйидагича тавсифлаш мумкин: агарда 
хушмуомала бўлишни истасанг ѐки шундай кўриниш 
ниятинг бўлса, хатти-ҳаракатда ва нутқда одобли, 
ҳимматли ва камтарин бўл, суҳбатдошингга салбий 
муносабатда бўлма ва имкони борича унинг фикрини 
қўлла. 
Юқоридагилардан ташқари, муаллиф кейинчалик 
ҳурмат тамойили қоидалари қаторига яна икки қоидани 
киритади. Булардан бирини у 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish