♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/129
Sana23.02.2022
Hajmi6,46 Mb.
#129189
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ишлари билан банд бўлган, катти к меҳнат билан улғайган. 
Бувим эса сахардан хамир ошириб, нон ёпиб, сигир соғиб, 
овқат пишириб, катта оиланинг бутун хизматини бажар- 
ган. Отам 19 ёшга етганда, М ухаммад Н азарнинг ўғли За- 
рифбойнинг кизи Кумриойга уйланган. О там нинг опаси 
Захро аммам М ухаммад Н азарнинг ўғли Абдужабборга уза- 
тилган, демак, улар карши куда бўлганлар. Тўйдан и кки
йил ўтгандан сўн г бўлак чикадиган бўлиб мерос бўлинган- 
да, отам яланг ж ой талаб килган ва ичкари ҳовлини куриб, 
1905 йили шу ҳовлига кўчиб чиккан.
У йни куришда бувим Икондан акаларининг уста, дурад- 
гор ўғилларини чақирган. Катта ҳашар йўли билан бир 
ёзда курилиш ни тугатганлар. Бувимга атаб курилган хона- 
нинг саҳни катта, чорхарилик бўлиб, ўртада ўймакор ёғоч 
устун, шипи бежама токи ли эди. Тўрдаги кичкина эшикдан 
сут, кати к, ёғ, шинни, ковун ко ки каби кундалик нарсалар 
учун каттагина хужрага кирилар эди. Ҳужрадан тўларок 
фойдаланиш учун у и кки қаватга бўлинган эди. И кки н чи
каватга — «ҳужра тўри»га маҳкамгина кўйилган махсус 
нарвон оркали чикар эдик.
Б увим нинг чорхариси билан ойимнинг мехмонхонаси 
ўртасида катта даҳлиз бўлиб, меҳмонхонага рангли ганч 
шарафала^, бир-икки токчаларига эса жавонлар кўндирил- 
ган эди. У з навбатида бу хонадан ётокхонага кирилар эди.
Иморат ховлининг бир томонини олган бўлиб, ҳовли- 
да — дахлиз, мехмонхона, ётокхоналар олдида — эни тўрт 
метр келадиган усти берк, баланд супа чўзилган эди.
Ҳовлида и кки туп катта о к балх тути, олма ва нок 
дарахтлари, кенг гулзор, каттагина ҳовуз бор эди. Ҳовуз 
билан супа ўртасида и кки та кенггина ёғоч карават жуфт- 
лаб кўйилган. Четрокда, бир туп тут тагида яна бир ёғоч 
карават турарди. Бу, ойим билан дадамнинг ёзги ётоғи эди.
Б утун ёз ҳовлида ётамиз. Куз ва бахорда айвонда ўти- 
рамиз ва тунаймиз. Салкин тушганда, даҳлизга ўтамиз. 
Қаҳратон кишда эса бувимнинг чорхарисига кирамиз.
Мухаммад Назар — ойимнинг дадаси. У шахрисабзлик 
бой оиладан бўлган. Отадан ёшлигида етим колиб, амаки- 
сининг кўлида яшаган. Амакиси эса золимрок одам бўлгани 
учун бобом ёш йигитча пайтида Шахрисабздан бош олиб 
чикиб кетган. У Туркистон бозорига ўтин келтириб сотув-
8


О й б е ги м м е н и н г
чи деҳқонларга қарашган. Кейинчалик 5— 10 танга ақча 
жамлаб, ўтинни ўзи олиб сота бошлаган ва ки ч и к баққолга 
айланган. Ш у тарзда йиллар ўтгач, шахарнинг энг катта 
бойлари сирасидан ж ой олган; гиламдан, кундуздан бош­
лаб писта-бодомга кадар савдо килган.
О йим нинг онаси У м риж он, унинг онаси Гулбегим Тош- 
кентнинг Себзор дахасидан. Бувим Ум рижон ойим уч яшар 
чоғида вафот этган. Ундан тўрт ўғил, уч ки з кол га н. Улар- 
нинг кенжатойи ойим бўлган. Бобом 60 ёшида Зебихон 
исмли 16 яшар гўзал кизга уйланган. Бу кизни тоғалари- 
дан бири жуда севар экан. Бобом Бухорога карвон ж ўнат- 
ганда, шу тоғам нк юборган, тоғам кўп йиғлаган. Шунда 
бобом карвонбошига: «Бобоқул, бу йигит кизлардай ҳўнграб 
йиғлайди. Йўлда бирорта тош тагига бостириб кел!» деган 
экан. Тоғам ўша сафар чоғи йўлда вафот этган. Ойим баъ- 
зан бу вокеани армон билан айтиб, эслаб кўяр эди.
Зеби бувим кетма-кет тўрт киз, уч ўғил кўрган...
... И чки, сиртқи ховли, оркада катта боғ.
Бизлар хар ж>ма намат кўрпачалар солинган 
кўкон 
аравада бобомникига борамиз. Биз шунда уч ки з эдик. 
Ойим шанбадан бошлаб бизни чўмилтирар, бошларимизни 
ювиб, ясантирар эди. Ўзи хам энг яхши кийимларини кияр, 
ўсма-қалам қўйиб, яноқларига кизил суркаб, пардоз килар, 
кўш а-қўш а узук, билагузук, қ ў л т и к тумор, кў кр а к тумор, 
маржой, олтин занж ир такиб, соатни уфор коғоз билан 
кў кр а к чўнтагига кистирар эди. Кулокларига узун шалди- 
рама исирғалар такиб, чаккаларига ёкуту ферузлар кадал- 
ган ўрдак гажакли безакни такарди.
М ен ойимнинг ясанганини яхши кўрардим. Оёкларига 
ўралиб, томоша килардим. Бир-биридан чиройли, оч пушти, 
оч ҳаворанг, нафис, майин ипаклардан тўкилган кўйлаклари 
ингичка этакли, бел бурма, бурма ёкали, тор, енгил, нозик 
завк билан тикилган бўларди. Ойим ўрта бўйли, оппок, 
нозик, табиати хам ипакдек мулойим, истараси иссик хотин 
эди. Тўйларга борадиган бўлса, пешонасига тилла кош кўяр- 
ди. М ен шу безагини жуда севардим. Ойим бизларни кар- 
ғашни, уришни билмасди. Андишалик, майин товушли, кўнгли 
т и н и к аёл эди. Ж ахли чикса, «худо кўтарсин сени», дерди. 
Баъзан бош ювишдан қочсам, кувлаб тутиб келарди, ғазаби- 
дан бир чимчилаб, узиб оларди, холос.

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish