23
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ларнинг лапарларини, эртакларини, мақолларини тинглаш
ни севаман.
Оқшом қоронғиси қуюклашганда, бир-биридан гўзал юл-
дузлар бирин-кетин чақнай бошлайдилар. Дала кенг... Ғ уж -
ғу ж юлдузларга тўла осмон эса ундан-да кенг... Ўзим ҳам
юлдузлар изида юргандай, Сомон йўли, Етти қароқчи, Ол
тин қо зи қ, Чўлпон юлдузи, Олтин охир, Бўз от... — ҳам-
масига эргашаман. Бу улуғвор, сирли бир олам. Осмондан
кўзларимни узолмайман, ун и н г гўзаллиги кўнглим ни тўлди-
ради. (М ана, шунча йиллар ўтса ҳам, мен сўлим кечалар
сафосини, латофатини ҳануз, ҳаргез туяман.) Салкин, хуш
ха вода тот л и туйғулар ила уйкуга кетар эканман, тушларим
ҳам тотли, сафо ва нашъаларга тўла бўлади. Куш лар каби
канот ёйиб, далалар, дарёлар, тоғлар устида мағрур сузиб
юраман. С ўнг ғоят енгиллашган руҳ ила уйғонаман.
Нега ҳозир ш ундоқ тушларни кўрмайман? Эҳтимол улар
узок ўтмишда колган болаликкагина хосдир?! Балки хозир
бошим ҳаётнинг икир-чикир ташвишлари билан лим тўла-
дир?!
Т ариқ пишиб йиғиштирилгандан сўн г бувим шаҳарда,
ошхона айвонидаги катта-кичик қатор ўчокларга жойлаш-
тирилган энг катта козоннинг тўрига чордона куриб ўти-
риб олади-да, тарикни кайната бошлайди.
Билмадим, бир копми, и кки коп ми тарикни пишириб
олаверади, ёрдамга чақирилган бир неча ко зо к хотинлар
козондан кетма-кет сузилган тарикни ховли юзига, бўз
дастурхонларга ёзиб турадилар. Қуригандан кейин бир неча
ўғурларни катор қўйиб янчадилар; пўсти ажралгач, кеп-
чикларда елпиб тозалайдилар. Буни ж угм ан деймиз. А й
никса, ёз кунлари уйда ж угм ан гўж а узилмайди. Бувим
ёвғон гўж ани пишириб, бир-икки тоғорага куяди, катик-
лаб, хуж рага, муздай жойга кўйиб кўяди. И ссик кунда ким
сувсаса, коса-коса ичиб кетаверади.
Баъзан озрок киймали гўж ани хам пиширишар эди.
Буни сақламасдан, иссик пайтида ичардик. М ен буғдой
гўж ани жуда ёктирар эдим. У н и н г совуғини, катикланга-
нини ичиш лаззатли бўлади; хам таш наликни кондиради,
ҳам тўйдиради.
Ж угм аннинг бир кисм ини ковуриб, сўк килардик. Кич-
кинагина кўл тегирмонимиз бор эди. (Ҳозир тўнғич ўғлим
24
О й б е ги м м е н и н г
Омонбекда.) Сўкдан эса талқон қилардик. Талқонни са-
риёғ ва шакар билан аралаштириб ё сутга қориб ер эдик.
М ен кишда ҳар кун и бир катта пиёла қа ти ққа сўкни бўкти-
риб қўярдим; ётишдан олдин эса еб олардик. Бувим эрта
лаб, биз уйғонмасдан аввал, бир бурдадан патирга сариёғ
суркаб, уни ёстиғимиз четига қўйиб қўярди: у зо к тун пай
тида корнимиз очнкиб колармиш. Биз ҳам кўзимизни очга-
нимиз ҳамона уни ер эдик.
Бувим буғдойнинг навларини жуда яхши биларди. Энг
яхши уруғликни танлаб эктирса ҳам кўнгли тўлмас, И ко н
дан йигирма коп г а якин буғдой олдирар эди. О ппок, йи
рик, тўла пишган кабарик буғдой... Кечки овкатдан ва
чойдан сўн г ўртага катта дастурхон ёйиб, бувим буғдойни
тўкади: «Қани, ўйнаб-кулиб, сўйлашиб ўтириб, тозалай бе
ринглар», — дейди. Ўзи яхши, тоза буғдой, лекин битта-
яримта керам ик учраб колади, ана шундан тозалаш керак.
Кейин бувим тозаланган буғдойни аравага орттириб, тегир-
монга юборар экан, уктиради: «Тегирмон тошларини шош-
масдан, секин айлантиринглар! Майда тортилсин!» У нов-
дан тегирмонга қуйиладиган сувни кандай идора килишни
тушунтиради.
Ҳ уж рам изнинг ярмидан кўп кисмида бир газ баланд
ликда тахта билан саҳн килинган. У н и н г олди юпка девор
килиниб, и кки газча кўтарилган. Одам кирадиган ж ой кол
дирилган. Буни хомбо дер эдик. У н и н г тагига (пастга)
икир-чикир ортикча нарсалар кўйиларди. Бувим бирорта
йигитчанинг оёклгрини совунлатиб, тоза ювдиради, кейин
хомбога унни тўкдириб, яхшилаб тепкилатади. «Шунда ун
зич жойланади. Зич жойланганда, ун ачимайди, мита туш-
майди», дер эди бувим. Ҳар кун и ун керак бўлганида,
ғиштдай зичланган унни темир куракча билан ўйиб олар
эдик.
Бувим саратон тушмасидан аввал кўйларнинг ж унини
кирктиради. С ўнг ўзи ювиб, қуритиб кўяди. Кузда ко зо к
хотинларни чакиради, титтириб, ховлида намат ясатади.
Баъзан бир кисмини бўятиб, гул бостиради. «Қалингина
бўлсин», деб калинлигини, катта-кичиклигини ўзи кузатиб,
кўрсатиб ўтиради. Баъзан ўзига ки ч и к о к жойнамоз хам
килиб олади.
М ен ҳамма иш нинг боши-кошида, ҳаммасига томоша-
25
Do'stlaringiz bilan baham: |