: ШАРҚ ХАЛҚЛАРИ МАЪНАВИЯТИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ
РЕТРОСПЕКТИВ АСОСЛАРИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
1-дарс
РЕЖА:
1.Шарқ маънавияти тушунчаси.
2.Шарқ халқлари маънавияти ривожланишининг ретроспектив асослари
3.Шарқ маънавияти ривожининг даврлаштириш тамойиллари: Қадимги Шарқ маънавияти, Уйғониш даври Шарқ маънавияти,Ўрта аср Шарқ маънавияти, Янги давр ва ҳозирги замон Шарқ маънавияти.
ШАРҚ МАЪНАВИЯТИ ТУШУНЧАСИ. Шарқ маънавияти тушунчасининг мазмун ва моҳияти ҳақида сўз юритишдан олдин, ўрганилаётган фан номидан келиб чиққан ҳолда Шарқ ва Ғарб сўзларининг негизига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Авваламбор, Шарқ – арабча сўздан олинган бўлиб, кўтарилиш, чиқиш томон (масалан қуёшнинг уфқдан кўтарилиши) дунёнинг тўрт томонидан бири, ғарбга қарама-қарши бўлган томон қуёш чиқадиган томан, кунчиқиш; шундан ҳам “Нур Шарқдан”деган нақлда қанчалик маъно борлигини билишимиз мумкин.
Ғарб сўзи ҳам – арабчадан олинган бўлиб кунботар, дунёнинг тўрт томонидан бири, шарққа қарама-қарши томон қуёш ботадиган (кунботар) томон деган маъноларини билдиради. Шарқ сўзини синоними бўлмиш Машриқ сўзи ҳам араб тилидан олинган бўлиб, — шарқ, кунчиқар деган маъноларни билдирса,Мағриб сўзи эса Ғарб сўзининг синоними бўлиб, арабча кунботар, ғарб деган маъноларни билдиради.
Манбаларга кўра “Осиё” атамаси юнончадан таржима қилинганда «шарқ» деган маънони берар экан. Қадимий халқлардан бўлган ассурийлар тилидаги “асу” сўзи ҳам шундай маънони англатган экан. Бу ном мантиқан тўғри, чунки Осиё географик жиҳатдан Грециянинг шарқ – кунчиқар томонида жойлашган. Агар юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқадиган бўлсақ бу қитъа ўзига ном берган ўша греклар учун ҳам ота юрт ҳисобланади. Қизиғи шундаки, “Европа” атамаси ҳам мазкур тиллардан олинган бўлиб, юнонча “Европа” ва ассурийча “эреб” сўзлари “ғарб” деган маънони беради. Бу нарса ҳам дастлаб цивилизациянинг айнан Осиёда, аниқроғи Олд Осиёда пайдо бўлганлигини англатади. Зеро, дунё ҳақидаги тасаввурлари бироз кенгайган қадимги аждодларимиз – осиёликлар, ўзларидан кунчиқар томондаги ерларни “Осиё” – “Шарқ”, кунботар тарафдаги ўлкаларни эса “Европа” – “Ғарб” деб атадилар.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсоният жамияти тараққиёти доимий янгиланиш, ўсишни бошдан кечирган.Ҳар бир маданий кўтарилиш ўзигача бўлган ютуқларни жамлаган, бойитган. Шарқ ва Ғарб сўзлари қандай манони билдирмасин, тараққиёт тарихига ушбу икки худуд халқлари навбатма-навбат ҳисса қўшиб келганлар.
Энди Шарқ маънавияти хусусида сўз юритамиз. Шу кунгача олган билимларимизга таяниб, айтишимиз мумкинки, “Маънавият” арабча сўз бўлиб “аъно” феълидан олинган: руҳ, ақл, онг, идроқ руҳий ҳолат, ички кайфият, дадиллиқ жасорат, хусусият, моҳият, ғамхўрлиқ қайғуриш диди каби бир неча маъноларни англатади. Маънавият –одамнинг руҳий ва ақлий олами йиғиндисидир. “Ватан туйғуси” китобининг муаллифлари эса “Маънавият-жамиятнинг, миллатнинг ёки айрим бир кишининг ички ҳаёти, руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини мужассамлаштирувчи тушунча”, деб таъриф беришган.
Яна шуни ҳам яхши биламизки, маънавият кенг тушунча бўлиб, маърифат, маданият ва ахлоқ тушунчаларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Буюк Алишер Навоий “маъно аҳли” деганда ҳақиқат йўлига кирган комил инсонни назарда тутганлар. Маърифат–илм, ирфон, маориф ҳам деганидир. Демак маънавият инсоннинг руҳий оламидир.
Япония қазилма бойликлари, ер-суви билан гуллаб яшаётгани йўқ, у маърифати, ақли тарихи билан ХХ асрда устивор бўлиб турибди. Маънавий қашшоқ халқ қачон бой бўлмайди. Ўз ҳуқуқини билмаган, ўз қонунлари кучини англаб етмаган ва тушунишни истамаган инсонинг шон-шавкати тупроқ билан тенгдир.
Маърифат (кўплиги маориф) сўзи ҳам арабча бўлиб, “арафа” феълидан олинган. У билиш, маълумот таниш, танишиш маъноларини билдиради. Умуман унинг луғавий маъноси билимдир. Атама сифатида эса у табиат жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли-туман билимлар, маълумотлар мажмуасини билдиради.
“Маъруф” сўзи олийҳиммат, яхшилик қилувчи каби маъноларни ифодалайди. “Маъруф” сўзи билимларнинг барча-йўналишларини, яъни қуйи босқичи ( Хабардорлик) дан тортиб юқори даражаси (илм-фан) гача бўлган босқични аск эттиради. Маърифат барча даврларда ўз кўринишига эса бўлган. Юнон-рим фалсафасида маърифат сўзи тафаккур ва соф билим дея ифодаланган. Арасту эса билимни инсонинг энг ширин ва яхши фаолияти деб таърифлаган. Афлотуннинг “Мукаммал билимнинг, яъни мен эгаллаган билимнинг бирдан- бир тури мен ўзим билмаган нарсаларни билишимдир”–деган ибораси ҳикматли ҳақиқат бўлиб қолди. Бошқача айтганда, маърифатчилар билимларнинг чексизлигини тушуниб етганлар.
Ҳаким номи билан ислом оламида машҳур ва буюк алломалардан бири бўлган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизий ўзининг “Китоб баян-ал-илм” номли рисоласида билимни нур яъни ёруғликка қиёслаган. Марказий Осиёдаги илоҳиёт фанида, шунингдеқ араб илоҳиёт фанида маърифат-ақл-илм-одоб ёки “илм-амал-одоб” тушунчалари ўзаро боғлиқ тушунчалар ҳисобланган. Ўрта асрдаги мусулмон олами олимларининг нуқтаи назарига кўра кишининг одоби, хулқи унинг маърифати, билимдонлиги билан чамбарчас боғлиқ инсон қанчалик маърифатли бўлса, унинг ахлоқий хулқи шунчалик яхши ва мукаммал, яъни ахлоқ билан билим ўзаро мустаҳкам боғланган ҳодисадир.
Бу бой маданий мерос бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Аз-Замаҳшарий: ”Ҳаракат заиф бўлган жойда кучли билим фойдасиздир. Ҳаракатсиз билим-ипсиз камалак ўқидир” деган эди. (Аз-Замаҳшарий. Мақолалар. Қоҳира, 1335).
Ўрта асрнинг яна бир олими ар-Роҳиб ал-Исфаҳонийнинг фикрича, илм адаб юксак унвонга, олийжаноб насабга ва бойликка тенгдир. Бу учта унсурга Шарқда ҳам ғарбда ҳам катта эътибор билан қаралган. Тўғри кейинги асрларда учинчи унсур кўпроқ қадр топди. Шунга қарамай, маърифатни воқеага таққослаганда билимга ниҳоятда катта баҳо берилгани маълум бўлади.
Маънавият боя айтганимиздек маданият тушунчасини ҳам ўз ичига олади. Маданият арабча "мадина" (шаҳар, кент) сўзидан келиб чиққан. Араблар кишилар ҳаётини 2 турга бўлиб, бирини бадавий ёки саҳровий турмуш, иккинчисини маданий турмуш деб атаганлар. Бадавийлик бу кўчманчи ҳолда дашту саҳроларда яшовчи халқларга, маданийлик эса шаҳарда ўтроқ бўлиб яшаб шаҳарга хос турмуш тарзида яшовчи халқларга нисбатан ишлатилган. Маданият тушунчаси кенг ва тор маъноларда ишлатилади.
Кенг маънода маданият тушунчаси-инсониятнинг бутун тарихий тараққиёт жараёнида яратган барча моддий ва маънавий бойликларининг йиғиндисини акс эттиради.
Тор маънода маданият атамаси жамиятнинг маънавий ҳаётини кўрсатиш учун қўлланилади.
Шарқ маданияти кўп қиррали ва кўп йўналишли жараёнларни бошидан ўтказган. Тадқиқотчилар Шарқ маданиятининг маънавиятга қўшган ҳиссасига юксак баҳо берсалар, файласуфлар уни – “Шарқ тилсими” деб ўзига хос номлаганлар.
Демақ Шарқ маънавиятининг шаклланиши ва ривожланишига беқиёс таъсир кўрсатган Шарқ маданияти Шарқ халқлари ҳаёти, турмуш тарзида ўхшаш ҳолда намоён бўладиган муносабатларни англатувчи тушунча бўлиб, адолат, тинчлиқ аҳиллиқ инсонпарварлиқ маънавий меросга ҳурмат, ватанпарварлиқ инсофлилиқ ҳалоллиқ фидойилиқ зиёлилиқ меҳнатсеварлиқ мардлиқ меҳмондўстлик кўпчилик Шарқ халқларининг юксак фазилатларини ифода этади. Мазкур тушунчалар кўҳна Шарқда ахлоқийлик тушунчаси билан ҳам ифодаланади.
Марказий Осиёга саёҳатга келган 1832-1913 йилларда яшаган машҳур венгер олими, тадқиқотчиси ва сайёҳ Герман Вамбери “Бухоро ёхуд Мавороуннаҳр тарихи” асарида Олтин Ўрдадаги ўзбекларнинг мусулмонча тарбияланганини, савдо-сотиқда оғир вазминлигини, оқ кўнгиллилик ва самимийлигини, камгаплигини, садоқатлилигини, довюраклигини, шинавандлигини, оилавий муносабатларда поклигини, мулоҳазалилиги, андиша билан тўғри сўзлашишини, ота-онага ҳурмати ва эътиқоди кучлилигини, биринчи бўлиб ўтирмаслик ва биринчи бўлиб сўзлашмаслигини, муғомбирликни билмаслигини, динга эътиқоди кучли бўлиб, бу жиҳатдан анатолияли туркларга ўхшашлигини кўрсатган.
Do'stlaringiz bilan baham: |