Шарқ фалсафаси ва маданияти



Download 28,18 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi28,18 Kb.
#225955
Bog'liq
УЧИНЧИ РЕНЕССАНС


УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ҲАҚИДА БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР


М.Қодиров – ТДШУ “Шарқ фалсафаси ва маданияти” кафедрасининг доценти


Аннотация: Фалсафий қарашларида позитивист бўлган француз файласуфи Жозеф Эрнест Ренан (27.02.1823-2.10.1892) табиат ва жамият ўз қонунларига кўра тараққий этишини эътироф қилар экан, бу оламда аллақандай илгариланма ҳаракат ва эзгуликка умумий интилиш бор, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, илгари алоҳида фалсафий тизимлар ва назариялар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз тарафдорларига эга бўлган бўлса, эзгуликда уларнинг барчасини ўрганиб ва умумий хулоса чиқариш, ўз ақли билан иш тутиш учун имконият туғилди.
Калит сўзлар: Учинчи Ренессанс, Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлисга мурожаатнома, Жозеф Эрнест Ренан (27.02.1823-2.10.1892), позитивист, табиат, жамият, қонунлар.
Аннотация: Будучи позитивистом по философским взглядом французский философ Жозеф Эрнест Ренан (27.02.1823-2.10.1892) признавая развитие природы и общества по своим законам, тем не менее считал, что в этом мире имеется какая то тяга и стремление к опережающему движению и добротелью.
Ключевое слово: Третий Ренессанс, Послание Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Олий Мажлису, Жозеф Эрнест Ренан (27.02.1823-2.10.1892), природа, общество, позитивист, законы, тяга, стремление, опережающей, добротель
Annotation: Being a positivist according to philosophical views, a French philosoph Ernest Renan (27.02.1823-2.10.1892), who appreciated the development of nature and society according to his rules, nevertheless, thought that there was some kind of hardship in aspiration for outstripping movement and virtue.
Key words: President’s address of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev, to Oliy Majlis, Jeseph Ernest Renan (27.02.1823-2.10.1892), natura, society, The Furd Renaissance, positivist, rules, hardship, aspiration, outstripping virtue.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида тасдиқланганидек, “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим”1.


Маълумки, Ғарб адабиётларида Европа мамлакатларида кескин маданий юксалишга олиб келган XV-XVII асрларни Ренессанс – Уйғониш даври номи билан юритадилар. Масалан, XIX асрда яшаган француз олими Жозеф Эрнест Ренаннинг фикрича, “Абсолют тизимлар замони ўтди. Илгари ҳар бир олим ўз системасига эга бўлиб, унинг учун яшар ва керак бўлса жонини берар эди. Энди биз уларнинг барчасини бирин-кетин ёки бир варакайига ўргана оламиз”2.
Бироқ кўпчилик муаллифлар Шарқда шундай жараён бўлганлигидан кўз юмадилар. Ҳолбуки, IX-XII асрларда Марказий Осиёда Европадан бир неча аср илгари маданий юксалиш юз берганлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. У Европадагидек янги сиёсий-иқтисодий жараён, яъни буржуа муносабатларининг вужудга келиши билан боғлиқ бўлмаган бўлса-да, маданият тарихида сўнмас из қолдирди ва Европа Ренессансининг вужудга келишига катта таъсир кўрсатди.
Шунинг учун биз IX-XII асрлардаги Марказий Осиё маданий юксалишини Уйғониш даври, аниқроғи илк Уйғониш даври маданияти деб аташга тўла асосимиз бор. Бу илк Уйғониш даври маданияти сиёсий-иқтисодий жиҳатдан Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ мустақилликка эришиш ва бу минтақада мустақил давлатларнинг вужудга келиш жараёни билан узвий боғлиқдир.
Бу даврда яшаган мутафаккирларнинг деярли барчаларига қуйидаги хусусиятлар хос эди: маданиятнинг ўтмишда эришган ютуқларини, хусусан, қадимги Юнон, Ҳинд, Хитой меросини чуқур ўрганиш ва уни ижодий ривожлантириш, табиатни ўрганишга қизиқишнинг ортиши ва табиий фанлар тараққиёти (астрономия, география, риёзиёт (математика), медицина ва ҳоказо); рационализм, яъни ақлни ҳақиқатнинг мезони сифатида тан олиш ва бунинг натижасида мантиқий ривожлантириш, ақидапарастликни рад этиш ва ҳурфикрлиликнинг ривожланиши; инсонпарварликни улуғлаш, инсоннинг ахлоқий, маънавий гўзаллигини, камолоти Аллоҳнинг юксак инъоми сифатида талқин этилиши, сўз санъатига муҳаббат, илмий асарнинг бадиий шаклига алоҳида эътибор берилиши, қомусий билимларга эга бўлишлик. Бу даврда яшаган мутафаккирлар фан ва санъатнинг кўп соҳаларини чуқур билган алломалар бўлганлар. Бу даврда Яқин Шарқда Ал-Маъмун халифалик қилган даврда (813-833) давлат илм-маърифатнинг ўсишига ёрдам берди. Бағдодда “Байт ул-ҳикма” (“Донишмандлар уйи”) ташкил этилди. Бу илм даргоҳларида Ўрта Осиёлик олимлар фаол иштирок этдилар. XI асрнинг бошларида Хоразмда машҳур “Маъмун академияси” ташкил қилинди. Бу ерда Беруний атрофига ўша замоннинг бир гуруҳ олимлари, жумладан, Абу Али ибн Сино, Абу Наср ибн Ироқ, шунингдек, файласуф Абу Сахл Масиҳий, табиб Абул Хайр Ҳаммар ва бошқа олимлар кўплаб илмий изланишлар олиб бордилар. Бу даврда табииёт илми, пантеистик фалсафа билан бирга ислом илоҳиёти ҳам кенг ривожланди. Муҳаддис сифатида бутун мусулмон оламида машҳур Имом Бухорий, Имом Исо ат-Термизий, калом таълимотининг асосчилари Абу Мансур Мотуридий ва Бурҳониддин ал-Марғиноний ҳамда Абу Ҳомид Муҳаммад ал-Ғаззолийлар ислом дини ривожига катта ҳисса қўшдилар.
Иккинчи Ренессанс – Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар сулоласи ҳукмронлик қилган (XV-XVI асрнинг биринчи ярми) даврга тўғри келади. Бу даврда яшаб, ижод этган олим ва мутафаккирлар Саъдиддин Тафтазоний, Мир Саййид Шариф Журжоний, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшид ал-Коший, Алауддин Али ибн Муҳаммад Қушчи, Абдураҳмон Жомий, Низомиддин Мир Алишер Навоий, Камолиддин Ҳусайн Воиз Кошифий, машҳур тарихчилар Мирхожд ва Хондамир, рассомлар Камолиддин Беҳзод ва шоҳ Музаффарларнинг номлари дунёга машҳур бўлган. Бу даврда давлатни бошқаришда дин ва тасаввуф қоидаларига алоҳида эътибор берилди. Аҳмад Яссавий ва Баҳоуддин Нақшбанд таълимотлари маънавият ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Илм-фан ривожлантирилди, меъморчилик санъати юксак даражага кўтарилди. Амир Темур Кўксарой масжиди, Шоҳизинда, Бибихоним мадрасасини қурдирди. Кешда (Шаҳрисабз) Оқсарой барпо этилди. Мирзо Улуғбек даврида Регистонда, кейинчалик Бухоро ва Ғиждувонда мадрасалар, Бибихоним масжиди, Гўри Амир мақбараси, Улуғбекнинг фалакиёт расадхонаси қурилди. Илм-фан, хусусан, фалсафа, мантиқ илми ривожига катта эътибор берилди. Бунинг натижасида XIV-XV асрдан бошлаб ислом мадрасаларида мантиқ илмини ўқитиш ҳуқуқ ва тилшунослик фанлари билан боғлиқ ҳолда олиб борилди. Буюк фалакиётчи олим ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай Улуғбек математика, астрономия, геометрия, тарих, кимё ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб борди. Унинг энг машҳур асари “Зижи жадиди Кўрагоний”да 1118 юлдузнинг ўрни ва ҳолати аниқлаб берилган. Улуғбек Қуёш ва Ой ҳаракатларини, уларнинг тутилиш вақтларини тўғри ҳисоблаб чиққан. У атрофига иқтидорли ёшларни тўплаб, ўзининг илмий мактабини яратди. Шарқ Ренессансининг иккинчи даврида яратилган фалсафий, бадиий тафаккур ривожининг ёрқин намунаси Алишер Навоий ижодида ўз ифодасини топган3.
Шарқ Ренессанси ҳақида кўплаб асарлар ёзилган. Уларда ўша даврларда Шарқда Ислом илмлари билан бир қаторда ижтимоий, табиий фанлар ҳам ривожлангани қайд этилган. Бу ҳақда швейцариялик машҳур шарқшунос Адам Мецнинг “Мусулмон Ренессанси” асаридан маълумотларни олиш мумкин. Мазкур асар IX-X асрларда мусулмон шарқида юз берган маданий ривожланишнинг тарихига бағишланган. Масалан, унда қайд этилишича, “Кейинги ўзгаришларнинг сабаби шунда эдики, ҳуқуқшунослик илоҳиётдан ажралиб чиқиб, олимлар гуруҳи бир-бирига душманлик руҳида бўлган икки гуруҳга бўлиниб кетди, яъни фақиҳлар (фуқиҳо) ва олимлар (уламо)”. Биринчи гуруҳ атрофига бир парча нон топиш умидида бўлган жуда кўп талабалар тўпланди, негаки, кимки ҳуқуқ ва урф-одатларни ўқиб олса, улар ёрдамида қозилик ва воизлик жойини эгаллаши мумкин эди. Бу тўғрида ўзининг яхши иборалари билан машҳур бўлган ал-Жоҳид шундай дейди: “Биз ўз тажрибамиздан шунга ишонамизки, кимки эллик йил давомида ҳадисларни ўрганса ва Қуръонни шарҳлашни билса ҳам у фақиҳлар жумласидан ҳисобланади ва қозилик лавозимига эриша олмайди. Бунга у шу вақтдагина эриша оладики, агар у Абу Ҳанифанинг ва унга ўхшашларнинг амалий фақиҳлик ибораларини ёддан ўрганиб олса ва у бунга бир-икки йилда эриша олади. Кўп ўтмай бундай одамни шаҳар ёки ҳатто вилоят қозиси этиб тайинлашлари мумкин”4.
Дунёвий фанларнинг билимдони илоҳиётчидан ўзининг кийими билан ҳам фарқ қилар ва “котиб” деб аталар эди. Илоҳиётчи тайласон кийимини кияр эдики, у узун бўлиб тўпиғигача тушар эди. Котибларнинг таянчи дунёвий илмлар ўлкаси бўлган Форс бўлиб, унинг пойтахти Шерозда илоҳиётчилардан кўра, уларга катта эҳтиром кўрсатилар эди.
Ҳар бир назарга илинадиган масжид ҳузурида ўзининг китобхонаси бўлар эди, негаки, шундай одат мавжуд эдики, ўлим олдидан ўз китобларини масжид кутубхонасига беришни васият қилар эдилар. Айтишларича, Марв шаҳридаги масжиднинг кутубхонаси асосини Йездигерд III ўзи билан олиб келган китоблар ташкил этган5.
Шунингдек, америкалик машҳур фан тарихчиси Жорж Сартоннинг “Фан тарихига кириш” номли фундаментал иши ҳам бу тўғрида қимматли маълумотларни мужассам этган.
XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошида Туркистон маданияти қатор талантли олим, сайёх, шоир, педагог, журналистларни етиштириб чиқарди, улар халқимизнинг умумий маданияти ривожланишига жуда катта таъсир кўрсатдилар.
Европа маданияти янгиликлари, Яқин Шарқ мамлакатларидаги ўзгаришлар Туркистон маданиятида ерли халқнинг мустамлакачилик сиёсати, камситилишига қарши маърифатчилик ҳаракатини кучайтириб юборди. У асосан халқни янги маданият, маърифатга чақиришга, миллатни уйғотишга, янгиланаётган маънавиятни эгаллашга йўналтирилган эди. Аста-секин маърифатчиликдан жадидчилик ўсиб чиқди ва у маълум даражада сиёсий масалаларни олға сура бошлади. Янги таълим-тарбия, янги мактаб, янги маориф, уни бошқариш, маданий тарғибот, ташкилотчилик масалалари асосий ўринга кўтарилди. Янгиликларга асосланган ҳолда рус ва эски феодал маорифдан фарқ қилувчи фикр-ғоялар олдинга сурилди, улар ерли матбуот, турли китоблар орқали кенг тарғиб этилди. Бу маданиятдаги мустамлакачиликка қарши мустақилликка халқ онгини ошириш, ўз аҳволини яхшилашга интилишнинг кўринишларидан эди6.
Ушбу Учинчи Ренессанс даврида Аҳмад Дониш, Бердақ, Феруз, Муқимий, Фурқат, Завқий, Баёний, Аваз Ўтар каби олим, шоирлар ўз даврининг муҳим масалаларини кўтариб чиқдилар ва халқни илм-фан, маърифатни эгаллашга ундадилар.
Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Фитрат, Чўлпон, С.Айний, Ҳамза каби истеъдод эгалари жадидчилик ғояларини олға суриш ва тарғиб қилиш соҳасида байроқдор бўлиб танилдилар. Туркистоннинг ўз ривожланиш йўлини тарғиб этишда жонбозлик кўратдилар. Мустақиллигимиз арафасида уларнинг издошлари бўлган Рауф Парпи ва Гулчеҳра Нуруллаевалар жасорат кўрсатиб, бу ишни давом эттирдилар. Масалан, 1989 йилда ўзбек тилига давлат тили мақоми масаласи кўтарилганда Гулчеҳра Нуруллаева, “агар ўзбек тилига давлат тили мақоми берилмас экан, ўзимни Қизил Майдонда ёқаман”, деган баёнот билан чиқди. У умрининг охиригача ҳақиқий мустақиллик учун курашди.
Мустақиллигимиз туфайлигина миллатимиз ва жаҳон маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Шарқ уйғониш даврини илмий, холис ўрганиш, баҳолаш имкони очилди.

1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Гавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. Халқ сўзи. 2020 йил 30 декабрь. №276. 2-бет.

2 Renan “Dialogues fragments philosophiques” – “Фалсафий диалоглар ва парчалар”. Ф., 1876, р. VIII-IX.

3 Қаранг: Жаҳон фалсафаси қомуси “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти” нашриёти. Тошкент-1916, 2-жилд, 510-бет.

4 Адам Мец. Мусульманский Ренессанс. Изд-во “Наука”. Главная редакция Восточной литературы. М., 1966, 144-145-бетлар.

5 Қаранг: ўша асар, 145-б.

6 Қаранг: Маънавият юлдузлари. Масъул муҳаррир: М.М.Хайруллаев. Т.: А.Қодирий номилаги халқ мероси нашриёти, 1999., 321-б.

Download 28,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish