Ибн Синонинг фикрича, инсон омилига табиий ва ижтимоий муҳитнинг таъсири алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, унинг тараққиётига жонли мушоҳада ва ижтимоий табақаларнинг таъсири муҳим эканлиги қайд этилган. Воқеликни маънавий ўзлаштириш инсон зотига хос. Инсоннинг ҳайвонлардан фарқи шундаки, оллоҳ унга ақл инъом этган. У туфайли инсон зотига эзгуликни ёвузликдан, интеллектуал етукликни ёлғон-яшиқ, адашишдан, дўстни душмандан ажрата олади. Ақл нури инсонни тасодифий кучлар таъсиридан озод шахсга айлантиради. - Ибн Синонинг фикрича, инсон омилига табиий ва ижтимоий муҳитнинг таъсири алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, унинг тараққиётига жонли мушоҳада ва ижтимоий табақаларнинг таъсири муҳим эканлиги қайд этилган. Воқеликни маънавий ўзлаштириш инсон зотига хос. Инсоннинг ҳайвонлардан фарқи шундаки, оллоҳ унга ақл инъом этган. У туфайли инсон зотига эзгуликни ёвузликдан, интеллектуал етукликни ёлғон-яшиқ, адашишдан, дўстни душмандан ажрата олади. Ақл нури инсонни тасодифий кучлар таъсиридан озод шахсга айлантиради.
Ақл “донишмандлик тарозиси”дир. Билиш жараёнида сезги аъзолари ва уларга таянган мушоҳада ақлнинг энг яқин кўмакчилари вазифасини бажаради. Мантиқ илми воситасида инсон билмаган нарсасини олдиндан билиб олган нарсаси орқали билиб боради, тўғри тафаккур юритиш кўникмаларини ҳосил қилади. Аллома фикрларнинг асл моҳияти шундаки, инсон ҳаёт тараққиёти давомида олган барча билим, кўникма ва малакаларини ижтимоий муҳит таъсирини жонли воқеликка айлантириб боради. - Ақл “донишмандлик тарозиси”дир. Билиш жараёнида сезги аъзолари ва уларга таянган мушоҳада ақлнинг энг яқин кўмакчилари вазифасини бажаради. Мантиқ илми воситасида инсон билмаган нарсасини олдиндан билиб олган нарсаси орқали билиб боради, тўғри тафаккур юритиш кўникмаларини ҳосил қилади. Аллома фикрларнинг асл моҳияти шундаки, инсон ҳаёт тараққиёти давомида олган барча билим, кўникма ва малакаларини ижтимоий муҳит таъсирини жонли воқеликка айлантириб боради.
Абу Райҳон Берунийнинг инсон турмушига хос хулқ-одоб қоидалари ҳақидаги фикрлари муҳим аҳамият касб этади. Инсон ҳам ички, ҳам ташқи томондан гўзал бўлсагина ҳақиқий камолотга эришиши мумкин, дейди. У озодалик ва орасталикни олийжаноблик билан тенглаштиради. Инсон доимо уларга риоя этиши зарур, деб таъкидлайди. Бунда инсон ўзини бошқара олишга қодир бўлиши, ҳар бир етук инсон учун зарур бўлган хислатларни таркиб топтиришида куч ва иродага эга бўлиши зарур, дейди. - Абу Райҳон Берунийнинг инсон турмушига хос хулқ-одоб қоидалари ҳақидаги фикрлари муҳим аҳамият касб этади. Инсон ҳам ички, ҳам ташқи томондан гўзал бўлсагина ҳақиқий камолотга эришиши мумкин, дейди. У озодалик ва орасталикни олийжаноблик билан тенглаштиради. Инсон доимо уларга риоя этиши зарур, деб таъкидлайди. Бунда инсон ўзини бошқара олишга қодир бўлиши, ҳар бир етук инсон учун зарур бўлган хислатларни таркиб топтиришида куч ва иродага эга бўлиши зарур, дейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |