5-топшириқ
Шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда саноат корхоналарининг санитария ҳимоя минтақасини аниқлаш
Саноат корхоналарини шаҳар ҳудудида оқилона жойлаштириш учун, уларнинг мажмуаларини ташкил қилиш шаҳар бош лойиҳаси ва туманлар лойиҳаларига, ҳамда санитария меъёрларига асосланиши керак.
Саноат корхоналарини қуриш учун ер майдонлари ажратишда жойларнинг рельефи, иқлим шароити, туманлар пайдо бўлиши,табиий шабадалар эсиб туриши ва саноат корхоналаридан ажралиб чиқадиган чиқиндилар атмосферага тарқалиши қонуниятлари назарда тутилади.
Шаҳар ҳудудини минтақаларга бўлинаётганда шамол йўналишларини ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга.Одатда шаҳар корхоналарини яхши шамоллайдиган жойларга қуриш турар жойларни тутун ва дудлардан сақлайди.
Шамол йўналишларини ҳисобга олаётганда ўртача йиллик шамол йўналиши билан бирга унинг йиллик фасиллардаги ўзгаришларини ҳам ҳисобга олинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Одатда саноат корхоналари жойлашган ерларда нохуш ҳолатлар, айниқса қиш фаслида қаттиқ совуқ ёки юқори даражадаги намлик паллаларида атмосферанинг ер юзи қатламида ифлосланиш юқори даражада бўлади.
Аҳоли турар жойлари билан ифлосланувчи манбалар оралиғида масофанинг катта-кичиклиги саноат корхоналари томонидан атмосферага ташланадиган чиқинди моддаларнинг заҳарлилик даражаси, миқдори, махсус технологик жараёнлар ва ҳоказоларга ҳам боғлиқ бўлади.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарадиган манбалар, яъни ишлаб чиқариш корхоналари аҳоли яшайдиган уй-жойдан санитария ҳимоя минтақа (СҲМ) си билан ажратиб қўйилади.
Санитария ҳимоя минтақаси ифлослантирувчи моддаларни атмосферада тарқалиши ва ерга чўкиши учун мўлжаллланган ҳудуддир.Технологик жараёнлар пайтида ҳосил бўладиган аралашмаларига асос солинган ҳолда, барча ишлаб чиқариш корхоналари 5та гуруҳга бўлинади. Санитариялаш гуруҳланишига мувофиқ улар учун СҲМ узунлиги қуйидагича белгиланилади:
I синф –саноат корхоналарига тегишли санитария ҳимоя масофаси ифлослантирувчи манбадан аҳоли турар жойлари чегарасигача - 1000 м;
II синф – саноат корхоналари учун ҳимоя масофаси - 500м
III синф - саноат корхоналари учун ҳимоя масофаси - 300м
IV синф - саноат корхоналари учун ҳимоя масофаси - 100м
V синф - саноат корхоналари учун ҳимоя масофаси - 50м
Бундай корхоналарни турли жойларда ўрнатиш мумкин. Турли жойларда шамол йўналиши ва такрорланиши турли хил бўлилишини биламиз. Корхоналарни қуришда худуд учун хос бўлган шамолларни эътиборга олиш керак бўлади.
СҲМ узунлигини қуйидаги услубда аниқланилади:
Ишлаб чиқариш корхонасининг Санитария тоифаланишига мувофиқ қайси синфга мансублигига қараб СҲМ узунлиги аниқланилади.Корхонани қуриш мумкин бўлган худуднинг шамол йўналиши ва шамол чамбарагини аниқланиланиши бу зарур манба бўлиб ҳисобланилади.
Ишлаб чиқариш корхонаси жойлашган ҳудуддаги ўртача йиллик шамол йўналишининг йиллик такрорланиши ва шамоллар чамбараги аниқланилади
Шамол йўналишининг йиллик ўртача такрорланишининг зарур манбаларини Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология бошқармасининг меъёри ҳужжатларига асосоланиб қабул қилинади (1 жадвал).
3. Санитария ҳимоя минтақасининг узунлиги L, м. корхонанинг жойлашган худудидаги йиллик ўртача шамоллар чамбарагига қараб, шамолнинг турли йўналишлари эътиборга олинган ҳолда алоҳида 1-ифода бўйича аниқланади:
L = (P /P0) L0 ,м, (1)
бу ерда: Р- кўриб чиқилаётган румбада шамол йуналишининг йиллик такрорланиши % (1- жадвалга қаралсин) нисбатида берилган:
Ро-шамолнинг айланма чамбари вақтида битта румбадаги шамол йўналишининг такрорланиши, 8 румбали шамол чамбари вақтида Ро=12,5%:
L0 – берилган йўналишдаги майдон узунлиги меъёрий хужжатга мувофиқ ёки ҳисоблаш натижасида аниқланади;
L ва L0 қийматлари манба чегарасидан шамол йўналишига мувофиқ равишда ҳисобланилади ва 3-жадвалга ёзилади.
1жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |