Шахснинг ўзига хослигини визуал диагностикаси: 8 доминант асосида



Download 16,87 Kb.
Sana09.12.2022
Hajmi16,87 Kb.
#882672
Bog'liq
pavlov dominanta.


Павлов Артёмнинг “Шахснинг ўзига хослигини визуал диагностикаси: 8 доминант асосида” методи.
Методиканинг моҳияти шундан иборатки, ташқи белгиларга асосланган (визуал психодиагностика) холда шахс характерининг ўзига хос томонларини аниқлашга ёрдам беради, яъни унинг доминантсини аниқлайди. Шундай қилиб, психологик тестларсиз шахснинг психологик ва коммуникатив томонларини унинг хулқ-атвори, суҳбатни олиб бориш манераси ва ташқи кўринишига қараб шахс типологияси аниқланади.

  1. доминант (асосий, устун белги):

1.Паронайял доминант (мақсадга интилувчи).
2.Истероид доминант (намойишкорона).
3.Эпилептоид доминант (тутилиб, ушланиб қолувчи).
4.Эпилептоид доминант (таъсирчан, қўзғалувчан).
5.Шизоид доминант (ғалати, ғайриоддий).
6.Гиппертим доминант (ҳаётни севувчи).
7.Эмотив доминант (сезгир).
8.Хавотир доминант (қўрқоқ).
Паронайял доминант (мақсадга интилувчи).
Кийиниши: Иш вақтида классик стилдаги назофатли, сарамжон-саришта кийимларни маъқул биладилар ва бўш вақтда “милитари (ҳарбийларга хос)” стилида кийинишни хуш кўрадилар. Одатда бундай стилдаги кийимларда ортиқча нарсалар бўлмайди.
Мимика: Қатъий, ишончли.
Имо-ишора: Кенг, кескин, кўрсатма берувчи. Суҳбатдошни саросимага солиш учун масофани кескин узоқлаштиради.
Нутқ: Ишончли. Устоз, насихатгўйдек тонда гапирадилар. Бундай инсонлар фақат ўзини қизиқтирган мавзуда гапиришни яхши кўрадилар. Изоҳлашда кетма-кетликка амал қиладилар (биринчидан, иккинчидан, учинчидан деб изоҳ берадилар) ва сўзлар ва баҳолашда қатиийдир.
Истероид доминант (намойишкорона).
Кийиниши: одатда ёрқин кийинишади, ёки экстровогант деталларга бой кийимни хуш кўрадилар. Кийимлари кўп миқдордаги бижутериялар ва аксессуарлар билан тўлдирилади. Аёлларида ёрқин макияж қилинган бўлади. Эркакларининг ташқи кўринишида кўзга ташланадиган кўплаб тақинчоқлар мавжуд бўлади. Масалан, бўйнида шарф, кўп миқдорда узуклар ва бошқалар.
Мимика: Истероид доминант типлиларнинг юзидаги эмоциялари юқори даражада намоён бўлади. Кенг таббасум, оғиз очиқ холда кулиш, кўз ёшлари билан қўшилган қайғу, ўта қаттиқ азият чекиш ва ҳ.з.
Имо-ишора: Кенг тасвирий имо-ишоралар ва урғу берувчи позаларга эга бўладилар.
Нутқ: Эмоционал ва экспрессив, драматик тўхталишлар билан кечади.
Эпилептоид доминант (тутилиб, ушланиб қолувчи).
Кийиниши: Ихчам ва қулай. Ишда классик кийинишни, турмушда “кежуал”(қулайликка ва ихчамликка урғу берилган услуб) кийинишни маъқул кўради.
Мимика: Нигоҳи тўғрига йўналган, ишончли. Баъзида оғир нигоҳга ўхшаб туюлади. Эмоционал кўринишлари ёрқин эмас, кам кўринади.
Имо-ишора: Аниқ, пишган.
Нутқ: Секин, бўшашган.
Эпилептоид доминант (таъсирчан, қўзғалувчан).
Кийиниши: Спорт услубидаги кийимларни маъқул биладилар.
Мимика: Нигоҳи тўғри ва тажаввускор, мимикаси кўпроқ майда ва чекланган.
Имо-ишора: Оғир, мускулларни намоён қилиш билан кечади. Бу кучни кўрсатишнинг қўпол усули.
Нутқ: Секин, қатъий, дағал.
Шизоид доминант (ғалати, ғайриоддий).
Кийиниши: Аксарият холларда уларнинг кийими бир-бирига мос тушмайди. Тартибсиз бўлиши мумкин ва кутилмаган деталлар билан ола-чипор кийинади. Истероид доминантлардан фарқли улар аниқ бир “образ”га эга эмаслар.
Мимика: Ўзига хос характерли нигоҳга эга (суҳбатдошни четлаб ўтган, қаергадир тақалган нигоҳ). Мимика ва имо-ишоралари мос эмас (кулиб туриб, қўлларини мушт холатда ушлаб туриши мумкин).
Имо-ишора: Бесунақай, ноўхшов бир-бирига мос бўлмаган имо-ишораларни намоён қилади.
Нутқ: Етарлича юқори интелектуал, кўплаб терминлардан фойдаланади. Нутқида терминларнинг асослари ёки қаердан олганлигини айтиб боради.
Гиппертим доминант (ҳаётни севувчи).
Кийиниши: Универсал, қулай, ҳаракатланишни чекламайдиган кийимлар кияди.
Мимика: Жонли, қувноқ, энергияга бой.
Имо-ишора: Тетик, тезкор. Ҳарактларда гипертим жонсарак, тез-тез нарсаларни тушириб юборади, бурчак ва одамларга урилиб кетади.
Нутқ: Мавзуга киришиб кетади. Бундайлар кўп гапирвориб, мавзудан четлашиши ва кутилмаганда мавзуга қайтиши мумкин.
Эмотив доминант (сезгир).
Кийиниши: Юмшоқ, ушлаб кўришда ёқимли, қулай кийимларни киядилар.
Мимика: Кучсиз, ишончли бўлмаган нутқга эга. “Нам кўзлар” эффекти ёрдамида ажратиб олиш мумкин.
Имо-ишора: Бир меъёрда, қирраларсиз, суҳбат давомида қўлларини силашлари мумкин.
Нутқ: Осойишта. Эшитишни хуш кўрадилар, деярли гап қайтармайдилар, кам ёлғон гапиради.
Хавотир доминант (қўрқоқ).
Кийиниши: Ёрқин бўлмаган берк кийимлар. Қорамтир ва кулиранг тусли ёки кичик геометрик хошияли матони хуш кўрадилар.
Мимика: Кучсиз, ишончсиз.
Имо-ишора: Ўз-ўзини тинлантирувчи, хавотирли, кўпинча ўзларига ушлайдилар, бармоқларини қирсилатадилар. Тик туриш холати чегараланган, нимадир содир бўладики, у қочишга тайёр бўлиб туриши керакдек туюлади.
Нутқ: Осойишта, ишончсиз. Хато гапириб қўйишдан қўрқиш кузатилади.
Download 16,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish