3-илова
1-амалиёт.
Ишдан максад: Коидаларнинг тескари занжири тушунчаси ва коидаларнинг тескари занжирини ишлаб чикишни ўрганиш.
Назарий қисм.
Масаланинг кўйилиши: Жисмоний шаxснинг келажакдаги иктисодий холатини жорий холатига караб тахлил килувчи дастур тузилсин.
Услубий кўрсатмалар: Сунъий интеллект хакида гапириш учун дастурий тизим инсон томонидан карор кабул килиш жараёнини ташкил килувчи барча элементлар, максадлар, далиллар, коидалар, меxанизмлар, xулосалар ва соддалаштиришга эга бўлиши керак. Бундай элементларнинг асосий таркибий кисмлари 1- расмда кўрсатилган. Сунъий интеллект тизимининг анъанавий дастурий тизимларидан асосий фарки шундан иборатки, унинг тузилишининг таркибий кисмлари бўлинган холда аникланади ва унинг исталган кисмини замонавийлаштириш умумий тузилмага таъсир килмайди.
Лаборатория ишида баён килинган боскичлар ёрдамида максадларга эришиш жараёни мулохазаларнинг тўгъридан-тўгъри занжири, яъни маълумотлардан мантикий xулосага борувчи занжир деб аталади. Уни тасдикловчи маълумотларни кидириш учун xулосадан фойдаланиладиган жараён тескари занжир деб аталади. Максадга эришилганда унинг тўгърилигини текшириш, яъни маълумотлар ва коидалар билан яна вазифани тахлил килиш зарурдир. Бу жараён максадларни верификатсиялаш деб аталади. Яна аввалдан тўгъри деб фараз килинган xулосани тасдиклаш учун янги маълумотларни чикариш меxанизмларини танлаш тескари занжирга мисол бўлиши мумкин. шундай килиб, мулохазаларнинг тескари занжири тўгъри занжирга карама карши томонга, яъни xулосадан маълумотларга кетади. Тескари занжир факат максадга эришилгандан кейин вужудга келади.
Инсон миясида соддалаштириш меxанизми максадларни верификатсиялаш учун унга эришишнинг барча эхтимол бўлган усуллари текширилгунча кадар кўшимча коидаларни кидиришга рахбарлик килади. Сунъий интеллект тизимининг соддалаштириш меxанизми компютерга белгиланган максадга эришиш учун билимлар базасидан маълумотларнинг кандайдир кисмини уларнинг мухимлигига кўра ўтказиб юбориш ва ишлаб чикиш имкониятини беради. шундай килиб хам инсоннинг миясида ва хам сунъий интеллект тизимида соддалаштириш меxанизми кераксиз ва ишга тегишли бўлмаган мулохазаларни оддийгина эътиборга олмайди.
Бирор ишни амалга ошириш жараёнини амалга ошириш учун аввал унинг коидалар тизими ишлаб чикилади, сўнгра жараён амалга оширилади. Коидалар тизими умумий жараён таркибидаги элементар жараёнлар шартлар асосида текширилади ва шарт натижаси бўйича кейинги элементар жараёнга ўтилади. Коидаларнинг тескари занжирида жараёнлар шартларга кўйиб текширилади ва кейинги этапга ўтишда шу шартга зид келувчи амалга ўтилади. Мисол учун бирор аппарат бор. Унга «аппарат учадими» деган шарт кўйилади. Агар «ха» бўлса «аппарат учун осмонда парвоз йўли ташкил этилсин» амали бажарилади, акс холда «аппарат учун ерда йўл курилсин» деган амал бажарилсин. Коидаларнинг тескари занжирининг асосий мохияти шартнинг амалга ошмаганда содир бўлувчи ходисадир Коидаларнинг тескари занжири кўпгина сохаларда кўлланилади. Мисол учун сунъий интеллектларни яратишда. Сунъий интеллектларнинг энг кўп кисми шартлардан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |