Хун Цзичен (Хитой мутафакири):
93. Жигар оғриса кўриш пасаяди, буйрак оғриса қулоқ оғирлашади, касалликни табиати шундай, ўзи кўринмайдиган, лекин ҳамма сезадиган ерга жойлашган.
Хусрав Дехлавий (Ҳинд шоири ва мутафакири):
94. Ёш ҳар қанча бўлсин ишда ғайратли,
Кўп кўрган кексанинг иши ибратли.
95. Девоналикда кўп ёшликда асар,
Ёшсифат кексалар жиннидан баттар.
Цицерон (Рим ёзувчиси):
96. Кексаликка етишишни ҳамма истайди, етишганларидан кейин эса уни айблашади.
А.Б. Чехов (рус ёзувчиси):
97. Ёлғончилар ўлаётиб ҳам алдашади.
Шопэнхауэр (немис файласуфи):
98. Нодон ва аҳмоқларга ўзингизни ақлли эканлигингни кўрсатишни битта йўли бор – улар билан гаплашмаслик.
99. Ҳаёт ёшлар фикрича чексиз келажак, кексалар фикрича жуда қисқа ўтмиш.
Эбнер Эшебах (австралиялик ёзувчи):
100. Ёшликда киши ўрганади, кексаликда тушунади.
101. Ақл ва чиройнинг камчиликлари ёш ўтган сайин кўпаяди.
Эмиль Ктарний (рус шоири):
102. Соч тўкилиши соч оқаришига қарши яхши восита.
103. Туғилишда ҳам, ўлишда ҳам кимнидир озорлайсиз.
104. Ҳаётда энг ёмони, бу уни ўтаётгани.
105. Ҳаёт ва ўлим ёнма-ён юришади, лекин бир-бири тўғрисида ҳеч нарса билишмайди.
Эпикур (юнон файласуфи):
106. Ўлим биз учун ҳеч нарса эмас, чунки барча яхшилик ва ёмонликларни ҳис қилиш орқали англаймиз, ўлим эса ҳар қандай туйғудан махрум бўлишдир.
Эразм Роттердамский (ёзувчи):
107. Ёшликда қилган гуноҳларимизни қариганда ювишга тўғри келади.
Донолар бисотидан ҳикматлар
1. Агар бемор яшашни жуда истаса, табиблар ожиз (Жанна Раевская).
2. Агар вақт соатингиз етган бўлмаса, сизни хатто шифокор ҳам ўлдиролмайди (М. Перлестеин).
3. Афсус умидни ўрнини эгалламагунча киши кексаймайди (Жон Берримор).
4. Ақлга тўлса гар ёш дили поки,
Хатто кексалардан ўтар идроки (Тусий).
5. Киши ўз касаллик тарихини ўзи яратади.
6. Ибодат гуноҳни йўлини тўсади, гуноҳ эса ибодатнинг (Абдулла Ахмад Мухаммад Али).
7. Инсон фаришта ҳам, ҳайвон ҳам бўлиб қолиши мумкин (Иоганн Златауст).
8. Бутун ҳаётнинг натижаси ўлим (З. Фройд).
9. Ёлғизлик касалликни энг аниқ белгиси.
10. Ёшликда киши пул топиш учун соғлиғини сарфлайди, кексаликда эса соғлиқ учун пулини сарфлайди (ҳинд ҳикмати).
11. Ёшликда меҳнат ҳузурланиш, кексаликда ҳузурланиш ҳам меҳнат (Илья Гречиков).
12. Китобларни ёқишдан ҳам оғирроқ жиноятлар бо, шулардан бири уларни ўқимаслик (Иосиф Брадский).
13. Жиддий касалликлар савлатли кишиларни ёқтиради (Г. Малкин).
14. Ёшлик – ёши ўтганлар учун катта касилик (А.Дюма).
15. Нодон қария ҳамиша калондумоғ ва такаббур бўлади (Ж.Лабрюиер).
16. Тириклар қаторида йўқ дўстларимизни эслаганимизда ўзимизни ҳам ёлғиз ҳис қиламиз (В.Скотт).
17. То кишилар танийдиганлар барҳаёт экан – киши ўлмайди (Чингиз Айтматов).
18. Фақат биргина азоб мавжуд – ёлғиз қолиш (Г.Марсел).
19. Фақат ўлим киши ҳаётини тақдирга айлантиради (Андре Мальро).
20. Эсингда бўл сен эҳтиёт қисмларсиз дунёга келгансан (йўлдаги огоҳлантириш, АҚШ).
21. Ўлим – бу кўпчиликка қўшилш дегани (Петроний).
22. Ўлим осон ва тез бўладиган иш, яшаш эса анча қийин иш (Л.Фейхтвангер).
23. Қарилик ҳавас қилиш ўрнини афсусланиш эгаллашидир (В.Гонечик).
24. Қариш зерикарли, лекин узоқ яшашнинг ягона имкониятидир (Шарль Сентбёв).
25. Меҳрибон ва раҳмдил бўлиш умрнинг ва ризқнинг баракали бўлишига сабаб бўлади (Аҳлоқи Мухсинийдан).
26. Ожиз, нотовон одамнинг дуоси қудратли бўлади (Абдулла Ахмад Мухаммад Али).
27. Пессимист – бу ҳаётнинг энг яхши онларини, ёмон даврлар келишини кутиб ўтирадиган одам (Борис Крутнер).
28. Сабр – ожизнинг таянчи, шошқалоқлик – кучнинг ўлими (Чарльз К.Колтон).
29. Семириш – бу кексайиш (француз ҳикмати).
30. Найзага суяниш мумкин, лекин унда ўтириб бўлмайди (испан ҳикмати).
31. Ҳаёт – агар соламат бўлсанг бу мукофот, агар касал бўлсанг бу жазо (Г. Матюшев).
32. Кексайган сайин ёшлигинг тўғрисида кўпроқ ўйлайсан (А.Дюма).
33. Ҳаёт жуда узун, улим эса бир лахза (М.Лермонтов).
34. Соддалик – кексаларга ва болаларга хос хусусият, содда кишида ҳам болалик, ҳам кексалик мужассамлашган бўлади (Б.Брехт).
35. Соғлиқни қадрин билгин
Хаста бўлмасдан бурун
Ҳаётлик шукрин қилгин
Токи ўлмасдан бурун (Махтумқули).
Илм ҳақида улуғлар фикри
1. Илм бу хазинадир, уни сақловчи эса – ақл (У.Пенн).
2. Илм келади, донишмандлар эса қолади (А.Геллисон).
3. Илм нодонни ҳам олимга айлантиради, лекин у туғма камчиликларни туғрилайолмайди (Эдмон Пъер Башен).
4.
Do'stlaringiz bilan baham: |