Катта гурухлар психологиясига хос хусусиятлар ва уларни илмий тахлил қилиш принциплари. Катта гурухлар шахсларнинг шундай бирлашмаларики, ундаги одамлар сони аввало кўпчиликни ташкил этиб, маълум синфий, илмий, ирқий, профессионал белгилар уларнинг шу гурухга мансублигини таъминлайди.
Кичик гурухлар муаммоси ижтимоий психологияда энг яхши ишланган ва куплаб илмий тадқиқотлар ўтказилган объектлардандир. Бу аньана Америкада асримиз бошида ўтказилган кўплаб экспериментал тадқиқотлардан бошланган бўлиб, уларда олимлар олдига қўйилган асосий муаммо шу эдики, индивид якка холда яхши ишлайдими ёки гурухда яхшироқ самара берадими, бошка одамларнинг ёнида бўлиши унинг фаолиятига қандай таъсир кўрсатади каби саволларга аниқ илмий асосланган жавоб топиш заруратидир. Шуни таъкидлаш лозимки, бундай шароитларда индивидларнинг ўзаро ҳамкорлиги эмас, балки уларнинг бир вақтда бир ерда бирга бўлганлиги фактининг таъсири ўрганилди. Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бошқалар билан ҳамкорликда бўлган индивид фаолиятининг тезлиги ошади, лекин ҳаракатлар сифати анча пасайиши аниқланди. Бу психологик ходиса ижтимоий психологияда ижтимоий фацилитация номини олди, унинг моҳияти шундан иборат эдики, индивиднинг фаолиятдаги ютукларига, ишининг махсулдорлигига унинг ёнида булган бошка индивидларнинг бевосита таъсири булиб, бу таъсир аввало сенсор кучайишлар ҳамда иш-харакатларнинг, фикрлашларнинг тезлигида намоён булади. Лекин айрим экспериментларда тескари эффект ҳам кузатилди, яъни, бошқалар таъсирида индивид реакцияларидаги тормозланиш фаолиятининг сусайиши холатлари кузатилди. Бу ходиса фанда ингибиция номини олди. Лекин олинган натижаларнинг қандайлигидан қатьи назар, олимлар учун кичик гурухлар асосий тадқиқот мавзуига айланиб қолди ва улар натижасида қатор қонуниятлар очилди.
Биринчидан, кичик гурухларнинг хажми, уни ташкил этувчи шахслар сони хусусида шундай фикрга келиндики, кичик гурух “диада” - икки кишидан тортиб, то мактаб шароитида 30-40 кишигача деб қабул килинди. Икки кишилик гурух дейилганда, аввало оила - янги шаклланган оила кўпроқ назарда тутилади. Лекин самарали ўзаро таъсир назарда тутилганда киши назарда тутилади. Бундай гурух турли ижтимоий-психологик тадқиқотлар учун ҳам, ижтимоий-психологик тренинглар ўтказиш учун ҳам қулай хисобланади.
Иккинчидан, гурухнинг ўлчами канчалик катта бўлса, унинг алохида олинган шахслар учун қадрсизланиб бориш хавфи кучаяди. Яъни, шахснинг кўпчиликдан иборат гурухдан ўзини тортиш ва унинг нормаларини бузишга мойиллиги ортиб боради.
Учинчидан, гурухнинг хажми кичиклашиб борган сари шахслараро ўзаро муносабатлар таранглашиб боради. Чунки, шахсларнинг бир-бирлари олдида масъулиятларининг ошиши ва яқиндан билишлари уларнинг ўртасидаги алоқаларда доимо аниқлик бўлишини талаб килади. Муносабатлардаги ҳар кандай муросасизликлар очик холдаги зиддиятларни келтириб чикаради.
Туртинчидан, агар гурух аъзоларининг сони тоқ бўлса, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жуфт бўлган холдагидан анча яхши бўлади. Шундан бўлса керак, бошқарув психологиясида одамларни бирор лавозимларга сайлашда, сайлов компанияларида номзодларни электоратга тақдим этишда ва умуман расмий танловларда гурухдаги одамлар сони тоқ қилиб олинади.
Бешинчидан, шахснинг гурух; тазйиқига берилиши ва бўйсуниши ҳам гурух аъзоларнинг сонига боғлик. Гурух сони 4-5 киши бўлгунга қадар, унинг таъсири кучайиб боради, лекин ундан ортиб кетгач, таъсирчанлик камайиб боради. Масалан, кучада содир булган бахтсиз ходисанинг гувохлари сони ортиб борган сари, жабрланганга ёрдам беришга интилиш, масъулият хисси пасайиб боради.
Бу қонуниятларни билиш, табиий гурухларни бошқариш ишини анча енгиллаштиради. Бу қонуниятлар айниқса, қайта тарбиялаш педагоглари ва мураббийлар учун ахамиятли хисобланади. Чунки улар аслида таълим-тарбия жараёнида муайян кичик гурухларни ташкил этувчиларни тарбиялайдилар, бунинг учун эса улар мансуб бўлган гурух фаолиятини бошқариш, гурух орқали айрим-алохида шахсни тарбиялашни зиммаларига оладилар.
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкин - пенитенциар психологияда ҳам шахс – гурух – жамо муносабатларни тақин этиш айнан умумий ва ижтимоий психология қонуниятларидан четга чиқа олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |