Шахарсозлик нормалари ва қоидалари



Download 0,73 Mb.
bet3/35
Sana28.03.2023
Hajmi0,73 Mb.
#922699
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
ШНК 2.08.01-05 узб

Изоҳлар: 1. Уй қурилиши корхоналари буюмларидан қуриладиган уйларда ҳамма зоналар учун баландлик 2,8м бўлиши мумкин (полдан шипгача).
2. Ёрдамчи хоналар баландлигини 2,4м гача пасайтиришга йўл қўйилади.
3. Қайта тикланаётган биноларда, ҳамда болахона қаватларда яшаш ва ёрдамчи хоналар баландлиги лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатишга йўл қўйилади.
2.11. Яшаш хоналарини ертўла ва цокл қаватларида жойлаш-тиришга йўл қўйилмайди.
2.12. Яшаш хоналари, ошхоналар, оқовалаштирилмаган хо-жатхоналар, зинапоя бўлмалари (хонадон ичидагидан ташқари), йўлакли типдаги биноларда умумий йўлаклар, вестибюллар, ҳамда бино ичидаги жамоат хоналари табиий ёритилган бўлиши керак.
Табиий ёритишни КМК 2.01.05 га мувофиқ, хоналар учун пол сатхида табий ёритилганлик коэффициетини (ТЁК) нормаланган қийматини 5-мажбурий иловага мувофиқ қабул қилиб лойҳалаштириш лозим. Бу холда ёруғлик проёмлари майдонини яшаш хоналари ва ошхона поллари май донига нисбати,



қоида тарзида, 1:5,5 дан кўп бўлмаслиги, минимал нисбати I ва III минтақаларда 1:10 дан ва II минтақада 1:8 дан кам бўлмаслиги керак; мансард қаватларда юқорида кўрсатилган нисбат ҳамма минтақаларда 1:10 қилиб қабул қилишига йўл қўйилади.
Йўлакли типдаги бинолар умумий йўлаклар деразасини юзаси пол юзасининг 1/16 қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Ташқи девордаги ёруғлик проёмлари орқали бир чеккадан (торецдан) ёритилганда, ётоқхоналар умумий йўлакларининг узунлиги 24м дан, икки чеккасидан бўлганда 48м дан ошмаслиги керак. Йўлаклар узунлиги бундан кўп бўлса ёруғлик кармонлари орқали қўшимча табий ёритиш кўзда тутилиши керак. Икки ёруғлик кармонлари орасидаги масофа 24м дан, ёруғлик кармони билан йўлак охиридаги(торецдаги) ёруғлик проёми орасидаги масофа 30м дан ошмаслиги керак. Ёруғлик кармонининг кенлиги (эни) унинг чуқурлигини ярмидан кам бўлмаслиги керак(ёндош йўлак кенглиги хисобсиз). Ёруғлик кармони хизматини ўташи мумкин бўлган зинапоя бўлмаси орқали, унинг икки томонида жойлашган йўлакларни 12м гача ёритиш мумкин.
Изоҳ: Ётоқхоналарда икки кишилик яшаш ячейканинг тахмон-ошхонасини ва кичикгабаритли бирхонали хонадонлардаги электрплита ва шамоллатгич(ташқарига тортиш) жихозли тахмон-ошхоналарни табиий ёритишсиз лойиҳалашга йўл қўйилади.
2.13. Табиий ёритилган хоналар, фрамуга, дарча (форточка) ёки бошқа қурилмалар орқали шамоллатилиши таъминланиши керак.
Квартиралар тўғри ёки бурчаклама шамоллатиш билан таъминланиши керак, тик йўналишда шамоллатишга (аэрацион шахтлар орқали) ҳам йўл қўйилади, бунда ҳар бир шамоллатиш шахтасига бита квартира бириктирилади(уланади).
Ҳавони бир квартирадан бошқасига оқиб ўтишига йўл қўйилмаслиги керак.
Бир томонлама жойлашган бир ва икки хонали квартираларни ойнакланмаган холл майдончалар, зинапоя бўлмаси ёки ташқарига очиқ квартирадан ташқари хоналар орқали шамоллатишга йўл қўйилади.
Йўлакли (коридор) турдаги ётоқхона биноларида яшаш хоналарини бевосита табиий ёритилган ва тўғри ёки бурчаклама шамоллатиладиган, узунлиги 24м гача бўлган умумий йўлаклар (коридорлар) орқали шамоллатишга йўл қўйилади.
2.14. Турар-жой биноларини тархланиши (планировкаси) жойланиши ва уфққа нисбатан ўрни яшаш хоналарини 22 март–2 сентябр даврида узликсиз давом этадиган инсоляцияси 2,5 соатдан кам бўлмаслигини таъминлаши керак; кун давомида инсоляциянинг умумий вақти 0,5 соатга ошганда яшаш хоналарини инсоляцияси бир марта узилишига йўл қўйилади.
Бир-, икки- ва уч хонали хонадонларда камида бир хонада; тўрт-, беш-, олтихоналикда-ками-да икки хонада инсоляцияни нормаланган давомилилиги таъминланиши керак.


Ётоқхоналарда қоида тарзида яшаш хоналарининг камида 60%, интернат-уйлар эса камида 75% инсоляция қилиниши керак.
Изоҳ: Турар-жой биноларини жойлашишини, уфққа нисбатан ўрни, бинолар оралиғи ШНК 2.07.01 талабларига мувофиқ бўли-ши керак.
2.15. Турар-жой бинолари уфққа нисбатан ноқулай жойлашганда яшаш хоналарини ортиқча қуёш радиоацияси ва жазирамадан сақлаш кўзда тутилиши керак. I ва II минтақаларда яшаш хоналари деразалари уфқнинг ғарбий қисмига 200-290° оралиғида қаратилмаслиги керак. Уфқнинг кўрсатилган қисмига: иккихонали квартирада – битта хонани, учхоналикда-икки-тагача, ётоқхоналарда – соябон қурилмаси бўлганда ёки махсус ойнакланган бўлса, кўпи билан 25% яшаш хоналари қаратилишига йўл қўйилади.
I ва II минтақаларда яшаш хоналари уфқнинг 200-290° секторига қаратилганда ташқи соябон қурилмалари қўлланиниши керак; турар-жой қўлланилиши керак; турар-жой қулайлиги «яхшиланган» ва «юқори» классида соябон қурилмаси: I минтақада-70-290° оралиғида, II минтақада – 180-290° оралиғида қўланилиши керак.
II минтақада соябон 1-4 қаватли биноларда кўкаламзорлаш воситаси билан таъминланади. I минтақада кўкаламзорлаш ҳисобига эришиладиган соябон 2 қаватгача бўлган биноларда самаралидир. IА ва IГ остминтақаларда сидирға (тешик-телугсиз) соябон тавақалари қўллаш тавсия этилади.
2.16 Ташқари мухитга очилмайдиган зинапоя бўлмалари ҳар қаватда ташқи девордаги дераза орқали ёритилиши керак;
бунда дераза юзаси 1,2 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Шамоллатиш ҳар қаватдаги деразаларни очиш йўли билан таъминланади. Тепадан (зенитный) ёритилган Л2 турдаги зинапоя бўлмасини 5.14б. талабларини ҳисобга олган ҳолда 3 қаватгача бўлган биноларда қўл-лашга йўл қўйилади.
2.17. Ёнғинга қарши мақсад учун мўлжалланмаган ёзги хоналар (пешайвонлар) ойнаванд қилиб лойиҳаланиши керак (балкон, айвон ва ховличалардан ташқари).
Қўшни секцияларга, ташқи (очиқ) зоналар, эҳтиёт чиқувлар (аварийный выход), тутун кирмайдиган зинапоялар қошидаги очиқ жойдан ўтиш учун ишлатиладиган ёзги хоналар (балконлар, лоджиялар) ойнакланмайди.
2.18. Шовқинни йўл қўйил-ган даражаси КМҚ 2.01.08 талабларига мувофиқ ва 6 мажбурий иловадаги кўрсаткичлар бўйича қабул қиниши лозим.
2.19. Турар - жойларни кри-минал (жиноий) хатти харакатлар ва уларнинг оқибатидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар, лойиҳалаш топшириғида кўзда тутилади (деразалар, кириш эшиклари, чордоқ, ертўла ва бошқа хоналар эшикларига ҳимоя конструкциялари қўллаш, қўриқлаш сигнализацияси ва назорат тизими (система) ўрнатиш, домофонлар, кодли қулфлар, ва б.)
2.20 Фойдаланиладиган том ҚМҚ 2.03.10 бўйича лойиҳаланади.




Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish