3.11. Ёзги хоналар – айвонлар, балкон, лоджиялар, қаватларида квартираларга ёндош ховлилар лойиҳалаш топшириғида кўзда тутилади. Ойнаванд ёзги хоналар майдони бирхонали квартира учун 5м2 дан, эни 1,4м; учхоналикда 10м2 дан кам бўлмаслиги керак. Изоҳ: Ёзги хоналар турларининг тавсифи 1 иловада келтирилган. 3.12. Квартираларнинг санитария-гигиеа хоналари Ушбу меёрларни 9.6.б бўйича санитария-гигиена асбоб-ускуналари билан жихозланганлик талабларини хисобга олган холда лойиҳалаштирилиши керак. Хожатхоналар қўлювгич-лари билан лойиҳаланиб, эни, одатда 1,6м дан, бирлаштирилгани эса – 2,2 м дан кам бўлмаслиги керак. Изоҳлар: 1. Бирлаштирилган хожатхоналар кичик ёки юз-қўлювгични хожатхонали ёки ётоқхона хоналар қошида бирнечта бирлаштирилган хожатхоналари бўлган катта квартираларда қўлланади. 2. Кир ювиш машиналари учун жойни ваннона ёки бирлаштирилган хожжатхоналарда, 0,45х0,75м хисобида кўзда тутилиши тавсия қилинади.
3.13. Кресло-аравачадаги ногиронлар ётоқхонасидан ташқари, ошхона ва яшаш хоналаридан, йнитазли хоналарга бевосита киришга йўл қўйиламайди; юқориқулайликли турар-жойни ётоқхоналардан киришга йўл қўйилади (лойихалаш топшириғи бўйича). Хожжатхона, ванна ва бирлаштирилган хожатхона эшиклари ташқарига очилиши керак. Хожатхона ва ванна(ёки душ) хоналарини яшаш хоналари ва ошхоналарни бевосита тепасида жойлаштиришга йўл қўйилади. Жихозлар ва қувурларни(трубопровод) бевосита квартираларни ажратадтган деворларга, яшаш хоналарини пардеворларига ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Хўжалик хоналари ва қурилмалари
3.14. Кўпквартирали турар-жой биноларининг биринчи (ёки цокол) қаватида, супириш-сидириш анжомларини сақлаш учун раковинали кладовкалар кўзда тутилиши керак. Ертўла ва цокол қаватларда, техник қаватдан ташқари уйда яшовчилар учун хўжалик кладовкаларини жойлаштиришга йўл қўйилади. Бу қаватдан чиқиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ (ШНК2.01.02), ушбу нормалар талабларини хисобга олган олган ҳолда (6.13; 6.14б) кўзда тутилиши керак. 3.15. Камқаватли бирквартирали турар-жой уйларда ичига ёки жуфтлаб (ёпиштириб) қурилган хўжалик хоналари ва шахсий меҳнат фаолияти учун хоналар кўзда тутилиши мумкин, майдонлари лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади, лойиҳалари эса ўрнатиган тартибда келишилади. Паранда ва мол сақлаш учун қурилмалар, оқовалаштиримаган хожатхоналар ва душлар турар-жой уйларига ёпиштириб (жуфтлаб) қурилмаслиги керак, улар санитария-гигиена ва ШНК2.07.01 бўйича ёнғинга қарши талабларини ҳисобга олиб жойлаштирилиши керак.