Хоналараро пардеворларнинг (шу жумладан шкафли, йиғилиб-ажралувчи, эшикли ва суриладиган) ёнғин хавфи класси нормаланмайди. 5.5. I, II ва III даража ўтга чидамли галереяли (бинонинг олд томонида узун умумий йўлакли) уйларни галерея (узун айвон, йўлак)си конструкциясини R аломати бўйича ўтга чидамлилик даражаси, бинони қаватёпмалари учун қабул қилинган қийматларга мос бўлиши ва ёнғин хавфи КО бўлиши керак. IV даража ўтга чидамли бинолардаги галерея конструкцияларини ўтга чидамлилик даражаси камида R15 ва ёнғин хавфи класси КО бўлиши керак. 5.6. IV даража ўтга чидамли 2 қаватли биноларнинг юк кўтарувчи элементларини ўтга чидамлилик даражаси R30 дан кам бўлмаслиги керак. 5.7. Юқоризичли камқаватли қурилишларда (1-2 қаватли уйлар билан) яшов блоклари оралиғи ШНК 2.07.01 бўйича қабул қилиниши керак. Бунда ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги юза 600м2 дан ошмаслиги керак. 5.8. I, II ва III даража ўтга чидамли бинолар устига 4 жадвалда ўрнатилган бинонинг баландлигидан қатъий назар, юк кўтарувчи элементлари ўтга чидамлилик даражаси R45 дан кам бўлмаган ва ёнғин хавфи класси КО бўлган болохона (мансард) қаватлар қурилиши мумкин. Ушбу қават ташқи деворлари, устига қурилаётган қуйи қават конст-рукцияларига қўйиладиган талаб-ларга мувофиқ келиши керак. 5.9. Биноларда 150м оралиқда транспорт ўтадиган эни 3,5 м дан, баландлиги 4,25 м дан кам бўлмаган йўлаклар кўзда тутилиши керак. зинапоя бўлмаларида ўтиш йўлаклари хар 100м масофада бўлиши керак. Транспорт ўтиш йўлак-ларини икки қарама-қарши томонида ўт ўчириш гидрантлари ўрнатилганда, зинапоя бўлмаларида ўтиш йўлаклари бўлмаслиги мумкин. 5.10. 3 ва унда ортиқ қаватли биноларда лоджия ва биноларни ўраш (ойнаванд конструкциялардан ташқари) ёнмайдиган материаллардан бажарилиши керак. 5 ва ундан ортиқ каватли I, II ва III даража ўтга чидамли биноларда ташқи соябонлар ёнмайдиган материаллардан бажарилиши керак. Бунда соябон конструкцияал ўт ўчирувчи ва қутқарувчини квартирага Кириши ва ундан яшовчиларни эвакуация қилиш имконаятини таъминлаши керак. 5.11. Ичига – ёпиштириб қурилган қисми томининг юк кўтарувчи конструкцияларини ўтга чидамлилик даражаси R45 дан кам бўлмаслиги ва ёнғин хавфи класси КО бўлиши керак. Турар-жой уйда, бинонинг ичига – ёпиштирилган қисмига қаралган деразалар бўлганда, туташган жойда том сатхи, асосий бинонинг юқори қаватиларида жойлашган яшаш хоналари поли сатхидан баланд бўлмаслиги керак; том ёпма иситгичи (утеплитель) ёнмайдиган бўлиши керак.
5.12. Чордоқли томларда томқопламаси, стропила ва обрешеткаларни ёнадиган материаллардан қилиш мумкин. Чордоқли биноларда (V даража ўтга чидамли бинолардан ташқари ) стропила ва обрешёткалар ёнувчи материаллардан қилинганда, томқоплама ёнмайдиган бўлиши, стропила ва обрешёткаларга эса ўтдан ҳимоялаш ишлови берилиши керак. Бу конструкцияларни конструктив ҳимоялаш таъминланганда, улар ёнишни ичкарисидан тарқалишига имкон туғдирмасликлари керак.