Изоҳ: Қаватда санитария бўлмаси умумий бўлганида, аёллар санитария бўлмасида шахсий гигиена кабинаси – 3м2(биде, унитаз, қўлювгич) кўзда тутилиши керак.
4.3. Барча турдаги ётоқхоналарнинг биринчи қаватида лойиҳалаш топшириғи бўйича, кресло-аравачалардаги ногиронлар учун яшаш ячейкалари кўзда тутилиши лозим. Кресло-аравача-даги 1 ногирон учун яшаш хонаси 14м2 дан, 2 кишига – 18м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Кресло-аравачалардаги ногиронлар хоналарижихозларини амалдаги нормалар(КМК 2.07.02) бўйича қабул қилиш лозим.
4.4. Барча турдаги ётоқхона (I турдан ташқари) яшаш ячейкаларида, майдони камида 5м2 ли ошхона ва тахмонсимон-ошхона-лар кўзда тутилиши лозим; яшовчилар сони 7 ва ортиқ бўлса – 1 кишига 0,9м2 хисобидан, 25 тагача яшовчилар учун умумий ошхона бўлиши мумкин.
Ўқув биноси ошхонасида овқатланиши ташкил қилинган ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларга мўлжалланган ётоқхоналарда, ошхона ўрнига яшаш гурухига(группасига) куб хоналари (5м2) кўзда тутилади.
4.5. Ўрта-махсус ўқувюртлари-академлицей ва касб-хунар коллеж ўқувчилари учун I тур ётоқ-хоналарда 50 кишилик яшаш гурухи таркибида яшаш ячейкаларини хоналарнинг қуйидаги таркиби билан тўплашни (тузиш) кўзда тутиш лозим: тарбиячи хонаси (8м2), дам олиш ва ўқув машғулотлари хонаси (30м2 дан 2 та), кийим ювиш, қуритиш ва дазмоллаш хонаси (8м2), ошхона-кубхона(5м2), санаб ўтилган хоналарнинг жаъми майдони, 1 кишига 1,6 м2 хисобидан қабул қилиниши керак. Лойиҳалаш топшириғи бўйича иш кийими ва пойафзалини сақлаш учун қўшимча хона (8-10 м2) кўзда тутилишига йўл қўйилади.
Бир қаватда жойлашган яшаш гурухи хоналари бошқа яшовчилар учун ўтиладиган бўлмаслиги керак; бу холда ҳар бир яшаш гурухи учун икита эвакуация чиқуви кўзда тутилиши керак. Оқовалаштирилган худудларда санитария бўлмалари ва душларини биринчи қаватда кўзда тутилиши мумкин.
4.6. Ёлғизлар ётоқхоналарида ёзги хоналар хар бир қаватда, одатда жамоат хоналари ёки холл ёнларида, (тахминан 1 яшовчи 1 м2 хисобидан) кўзда тутилиши керак. Кичикоилалар ётоқхоналарида ёзги хоналар яшаш ячейкалар қошида кўзда тутилади (1 яшовчига 2 м2 хисобидан, 5 м2 дан кам эмас).
4.7. Жамоатчилик хоналари (дам олиш ва мулоқот ўқув машғулотлари ва оммавий тадбирлар учун, медпункт, изолятор) қоида тарзида бинонинг ерустки қаватларида жойлашиши керак. Ертўла ва цокол қаватларда КМҚ 2.08.02 га мувофиқ, кирсақлаш,асбобускуналар, спорт анжомлари кладовкалари, таъмирлаш устахоналари, хўжалик ва техник, ҳамда баъзи жамоат хоналарини жойлаштириш мумкин.
Жамоатхоналарининг таркиби ва майдонлари 3 жадвал бўйича солиштирма ҳисобий кўрсаткичларни (1 кишига м2) ва 9 тавсиявий илова кўрсаткичларини ҳисобга олган холда лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади.
3 жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |