Шахарсозлик нормалари ва қоидалари



Download 0,73 Mb.
bet7/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#138136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
ШНК 2.08.01-05

Изоҳлар: 1. Квартиралар яшаш ва ёрдамчи хоналарнинг ўлчамлари жихозлар зарурий тўплами ва эргономика талабларини ҳисобга олган холда аниқланади. Ётоқхонани эни, қоида тарзида, 2,2м дан, умуий хонани эни эса – 3м дан кам бўлмаслиги керак.
2. Яхшиланган ва юқори қулайликли квартирадаги қўшимча хоналарнинг майдонлари: мехмонхона, емакхона, кабинет(кутубхона), болалар хонаси (ўйинлар учун), машқ қилиш хонаси, бильярд хонаси, хўжалик кладовкаси, ичкарига қурилган гаражлар, хусусий (шахсий) устахона ва б. лойиҳалаш топшириғи билан аниқланади.
3. Алоҳида иситиш қозони учун хона 5м2 дан кам бўлмаслиги керак.
3.9. Фуқаролар ёки ташкилотлар шахсий маблағлари ҳисобига қуриладиган, нодовлат турар-жой фондининг турар-жой уйлари, оддий, яхшиланган ва юқори қулайликли квартираларни ўз ичига олиши мумкин. Яхшиланган қулайликли квартиралар 1 яшовчига умумий майдон 23м2 дан кам бўлмаслиги, юқори қулайликлисида эса 1 кишига 30м2 дан кам бўлмаслиги ва оилани ҳар бир аъзосига алоҳида хона бўлишини таъминлашни ҳисобга олган холда лойиҳалаштирилади.
Изоҳ: Яхшиланган ва юқори қулайликли квартиралар хоналари таркиби ва майдонлари 7 илова (2 жадв.) кўрсаткичларини хисобга олган холда, мухандислик асбоб-ускуналари билан жихозланишини эса 14 илова бўйича қабул қилиниши тавсия қилинади.
3.10 Ошхонани эни, жихозлар бир томонда жойлашганда 1,7 м дан; икки томонида жойлашганда-2,2 м дан; дахлизни эни қоид тарзида 1,4 м дан, квартира ичи йўлаклари, яшаш хоналарига олиб борувчи – 1,1 м дан, ёрдамчи хоналарга олиб борувчи – 0,9м дан кам бўлмаслиги керак.
3.11. Ёзги хоналар – айвонлар, балкон, лоджиялар, қаватларида квартираларга ёндош ховлилар лойиҳалаш топшириғида кўзда тутилади.
Ойнаванд ёзги хоналар майдони бирхонали квартира учун 5м2 дан, эни 1,4м; учхоналикда 10м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Изоҳ: Ёзги хоналар турларининг тавсифи 1 иловада келтирилган.
3.12. Квартираларнинг санитария-гигиеа хоналари Ушбу меёрларни 9.6.б бўйича санитария-гигиена асбоб-ускуналари билан жихозланганлик талабларини хисобга олган холда лойиҳалаштирилиши керак.
Хожатхоналар қўлювгич-лари билан лойиҳаланиб, эни, одатда 1,6м дан, бирлаштирилгани эса – 2,2 м дан кам бўлмаслиги керак.
Изоҳлар: 1. Бирлаштирилган хожатхоналар кичик ёки юз-қўлювгични хожатхонали ёки ётоқхона хоналар қошида бирнечта бирлаштирилган хожатхоналари бўлган катта квартираларда қўлланади.
2. Кир ювиш машиналари учун жойни ваннона ёки бирлаштирилган хожжатхоналарда, 0,45х0,75м хисобида кўзда тутилиши тавсия қилинади.


3.13. Кресло-аравачадаги ногиронлар ётоқхонасидан ташқари, ошхона ва яшаш хоналаридан, йнитазли хоналарга бевосита киришга йўл қўйиламайди; юқориқулайликли турар-жойни ётоқхоналардан киришга йўл қўйилади (лойихалаш топшириғи бўйича).
Хожжатхона, ванна ва бирлаштирилган хожатхона эшиклари ташқарига очилиши керак.
Хожатхона ва ванна(ёки душ) хоналарини яшаш хоналари ва ошхоналарни бевосита тепасида жойлаштиришга йўл қўйилади.
Жихозлар ва қувурларни(трубопровод) бевосита квартираларни ажратадтган деворларга, яшаш хоналарини пардеворларига ўрнатишга йўл қўйилмайди.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish